• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Давлатнинг кредит сифатида ажратган 4 млрд сўм пулини шахсий эҳтиёжга сарфлаб, жавобгарликдан қутилиб қоламан дейиш хато” — Ғузор тумани ҳокими

    Ғузор тумани ҳокимлиги тадбиркорнинг ҳокимлик биносига чорва молларини ҳайдаб келгани юзасидан расмий муносабат билдирди.

    Аниқланишича, 2023 йилнинг 27 февраль куни ғузорлик фермер Ихтиёр Панжиевнинг укаси Жасур Панжиев кредит маблағларини ўзлаштиришда айбланиб, қамоққа олинган акасини қамоқдан чиқаришни талаб қилиб ўзига тегишли чорва молларини туман ҳокимлиги биноси олдига ҳайдаб келган.

    Маълум бўлишича, Ғузор туманидаги “Етти саодат нуриъ МЧЖга 2020 йил 13 май куни АТ “Халқ банки” Ғузор филиали томонидан 4 миллиард 278 миллион сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратилган. Фермер эса бу маблағга Австриядан 152 бош зотли қорамол олиб келган.

    “Етти саодат нуриъ МЧЖ раҳбари Ихтиёр Панжиев бизнес режада кўрсатилган 'Чорвачиликни ривожлантириш, гўшт ва сут маҳсулотлари сотиш' фаолияти билан шуғулланмасдан, 2020 йилнинг сентябрь ноябрь ойларида Австриядан олиб келинган 4 миллиард 278 миллион сўмлик 152 бош наслли йирик шохли чорва молларининг 2 миллиард 561 миллион 445 минг 600 сўмга баҳоланган 98 бошини номаълум шахсларга сотиб юборган.

    Вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази томонидан нобуд бўлган чорва молларининг бирортасида юқумли ва бошқа касалликлар аниқланмаган бўлса-да, 2021 йилнинг 22 февраль ва 27 июль кунлари чорва моллари турли касалликлар сабабли ўлганлиги тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириб, банкнинг жуда кўп миқдорда кредит маблағларини ўзлаштирилган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан 2023 йил 29 январь куни “Етти саодат нури” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ихтиёр Панжиев АТ ”Халқ банки” Ғузор филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилган”, — дейилади Ғузор ҳокимлигининг расмий муносабатида.

    Таъкидланишича, ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнида жамият раҳбарига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

    “Банк кредитини ажратиш жараёнида МЧЖга тегишли ер майдонлари етарли эканлиги эътиборга олинган. Хусусан, Ғузор тумани ҳокимининг 2019 йил 10 июндаги ва 2021 йил 29 январдаги қарорларига асосан МЧЖга жами 81,5 гектар, шундан 78,46 гектар суғориладиган ер майдонлари ажратиб берилган. Ер кодексининг 46-1-моддаси 1-қисми 3-бандида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озуқа экинларини етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар ва лалмикор ерлардан — камида 1 гектар ўлчамда ажратилиши назарда тутилган. Ушбу қонун нормаларига кўра,  'Етти саодат нури' МЧЖ томонидан келтирилган 152 бош чорва моллари учун жами 45,6 гектар ер майдони талаб этилади. (МЧЖга 36 гектар суғориладиган ер майдони меъёрдан ортиқ ажратиб берилган.)'Етти саодат нури' МЧЖ раҳбари Ихтиёр Панжиевнинг яна қўшимча ер майдони ажратиш ҳақидаги оғзаки мурожаатига жавобан унга қонун талаблари тушунтирилган”, — дейди туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Худойберди Йўлдошев.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатда бўлган туман ҳокими Бекзод Суюновнинг эслатишича, президентнинг 2021 йил 8 июндаги қарори асосида маҳаллий ҳокимликлардан ер бериш ваколати олинган. Шунга қарамасдан туман ҳокими ўз ваколатидан келиб чиққан ҳолда фермерни қўллаб-қувватлашга тайёр.

    “Фермерга келгусида ер майдонини фақатгина аукцион савдолари орқали олиш тартиби тушунтирилган. Бундан ташқари, туман Ирригация бўлими ва туман Насос станциялари Ғузор участкасидан олинган маълумотга кўра, жамиятга қарашли ер майдонини суғориш учун етарли миқдорда сув бўлган ва қўшимча фойдаланиш учун жамиятда мавжуд носоз ер ости қудуғи таъмирланиб, сув чиқариш насослари ўрнатиб берилган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимлик томонидан мазкур фермер хўжалигига бепул техника хизматлари кўрсатилган ва бошқа ҳомийлик ёрдамлари билан қўллаб-қувватланиб келинган. Биргина, 2022 йилнинг октябр ойида туман ҳокимлиги томонидан тумандаги юқори унумли техникалар жалб этилиб, МЧЖнинг 50 гектар ер майдонини 25 миллион 400 минг сўмлик ер тайёрлаш ишлари бепул бажариб берилган. Тадбиркорни қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокимининг алоқа хати орқали Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ва АТ  'Халқ банки' раисларидан ажратилган кредит фоизи ва асосий қисмини сўндиришни ваколати доирасида бироз муддатга тўхтатиб туриш ҳақида амалий ёрдам сўралган. Биз фермерни қўллаб-қувватлашга, қонуний кўмак беришга тайёрмиз”, — дейди бу хусусида “Дарё” саволларига жавоб берган Ғузор тумани ҳокими Бекзод Суюнов.

    04.03.2023, 10:03   Изоҳ (0)   8746
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлаш Конституциявий даражада мустаҳкамланиши мақсадга мувофиқдир” — юридик фанлари доктори Сахипжамал Жолдасова

    04.03.2023, 09:13

    Тошкентда Янги Ўзбекистон кўчасига олиб чиқувчи йўл 1 ойга ёпилди

    04.03.2023, 09:03

    “Аллоҳ йўлида садақа қилишдан қўрқмаслик керак” — Нуриддин Холиқназаров

    04.03.2023, 08:51

    Навоийда 100 минг сўмлик сохта пул чиқарган йигит ушланди

    04.03.2023, 08:30

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ташқи савдо қўшма компанияси тузилди

    03.03.2023, 23:44

    Ўзбекистонда “Рёдан” ёшлар ҳаракатининг мухлислари борлиги хабар қилинди

    03.03.2023, 23:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британиялик аёл эрига гиёҳванд моддалар сотиб олиш учун иш жойидан 260 минг доллар ўғирлади

    Дунё | 19 июн, 23:55

    “ChatGPT’дан фойдаланиш инсоннинг ақлий қобилиятларини пасайтиради” — тадқиқот

    Дунё | 19 июн, 23:45

    “АҚШ ва Эрон Исроил ҳужумлари бошланганидан сўнг бевосита музокаралар олиб борган” — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 23:35

    CBS: Трамп Фордодаги уран бойитиш марказига зарба бериши мумкин 

    Дунё | 19 июн, 23:25

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

    Спорт | 19 июн, 23:15

    Адолат қарор топди: қашқадарёлик фермернинг банк сотиб юборган ҳайдов трактори қайтариб бериладиган бўлди

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:15

    “Дарё” дайжести: 19 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.