Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида содир бўлган аварияда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, вилоят ҳудудидан ўтувчи Шимолий айланма йўлда 4 март куни “КамАЗ” ва Cobalt енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Енгил автомобиль ҳайдовчиси ва уч нафар йўловчи — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)