Тошкент шаҳрида 5 март куни “Хавфсиз ҳаёт учун” акция доирасида велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, шу муносабат билан 5 март куни соат 06:00 дан 11:00 гача қуйидаги кўчалар автотранспорт ҳаракати учун ёпилади:
- Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчасигача;
- Ислом Каримов чорраҳасидан Шароф Рашидов кўчаси бўйлаб Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасигача;
- Шароф Рашидов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
- Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасидан Фурқат ва Бешёғоч кўчалари чорраҳасигача;
- Бешёғоч ва Фурқат кўчалари кесишган чоррахасидан Фурқат кўчаси бўйлаб, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари кесишган чорраҳасигача.
Шунингдек, 4 март куни соат 18:00 дан 5 март соат 13:00 гача Афросиёб кўчаси: Ислом Каримов ва Афросиёб кўчалари чорраҳасидан Бешёғоч кўчасигача ҳаракат чекланади.
Эслатиб ўтамиз, 19 февраль куни “Мен ғолиб” оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг қатор кўчаларида автомобиллар ҳаракатланишига вақтинчалик чеклов қўйилганди.
Изоҳ (0)