Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 3 март куни қорда қолиб кетган 106 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берди.
Қайд этилишича, қор бўрони ва йўлларнинг ёпилиши сабабли 7 та туманда йўлларда 15 та енгил, 366 та юк машинаси ва 7 та йўловчи автобуси тўпланиб қолган.
Хусусан, ўзбекистонликлар бўлган 2 та автобус Самара—Чимкент йўлида қолиб кетган. Қутқарувчилар 106 кишини эвакуация қилиб, Айтеке бий қишлоғи масжидига жойлаштирган.
“2023 йил 3 март куни 112 қутқарув хизматига Самара—Чимкент йўли вақтинча ёпилгани сабабли 2 та автобус тўхтаб қолгани, йўловчиларни эвакуация қилиш зарурати туғилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар 106 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилиб, Айтеке бий қишлоғи масжидига жойлаштирган. 24 ёшли ҳомиладор аёлни қутқарувчилар соғлиғига боғлиқ туман марказидан 60 километр узоқликдаги касалхонага олиб кетишди”, – дейилади ФВД хабарида.
Изоҳ (0)