Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжонга амалий ташрифи якунланди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ташрифнинг биринчи кунида давлат раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.
2 март куни Боку шаҳрида Қўшилмаслик ҳаракатининг саммити бўлиб ўтди. Унда президент нутқ сўзлаб, қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди, тадбир доирасида иштирокчилар билан мулоқот қилди.
Шунингдек, давлат раҳбари Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Ташриф доирасидаги тадбирлар якунига етгач, Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон бош вазирининг биринчи ўринбосари Яқуб Аюбов ва бошқа расмий шахслар кузатиб қўйди. Президент Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.
Изоҳ (0)