Тошкент вилоятининг икки ҳудудида маданий мерос объектларига зарар етказган тадбиркорлар қамалди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, Нурафшон шаҳридаги шлакоблок ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари А.У. ҳокимият тизимидаги мансабдор шахслар билан келишган ҳолда қалбаки ҳужжатлар асосида ҳудуддаги “Улкан Тўйтепа” археология ёдгорлигининг 30 сотих ер майдонини ўз номига расмийлаштириб олган. У маданий мерос объектига 306 миллион 720 минг сўм миқдорида зарар етказган. Суд қарорига асосан МЧЖ раҳбари А.У. 1 йил-у 7 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Шунингдек, 2018 йилда Қибрай туманидаги “Қиличли ота” зиёратгоҳида қайта таъмирлаш ва тиклаш ишларини амалга ошириш учун қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖга 355 миллион 473 минг сўм миқдорида бюджет маблағи ажратилган. Бироқ МЧЖ раҳбари Н.Ҳ. ҳисоб-фактураларга сохта маълумотлар киритиб, иш ҳажмини қўшиб ёзиш орқали 263 миллион 286 минг сўм маблағни талон-торож қилган. Суд ҳукмига кўра, Н.Ҳ.га 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)