• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарёда 6 та корхонани ишга туширди

    Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказиб, 6 та корхонани ишга туширди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Хабарга кўра, тадбир бошида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Қарши туманидаги Омад старт, Қарши шаҳридаги Китоб ип йигирув, Деҳқонобод туманидаги Бахт текстиль, Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой текстиль ва Пит-стоп корхоналари ҳамда мебел фабрикаси вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.

    Давлат раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди. Йиғилишда, аввало, вилоятда энергия таъминотини яхшилаш чоралари кўрсатиб ўтилди. 2023 йилда вилоятда электр истеъмоли 6,9 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, 310 миллион киловатт тақчиллик бўлиши кутилмоқда. Шу боис, алоҳида қарор қабул қилиниб, бу тақчилликни ортиғи билан қоплаш бўйича ишлар бошланди.

    Хусусан, Нишон ва Чироқчи туманларида 3 та қуёш электр станциясини ишга тушириш режалаштирилган. Давлат идоралари, корхона ва хонадонларда 76 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш имконияти бор. Электр тармоқларини янгилаб, энергия истеъмоли юқори қурилмаларни алмаштирилади. Шунингдек, йилига 2,2 миллиард киловатт сарфлайдиган Қарши магистрал каналининг насос станцияларида 6 частотали бошқариш воситаси ўрнатилади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бу орқли шу йилда 50 миллион киловатт, келгуси йилдан бошлаб йилига 175 миллион киловатт электр иқтисод қилинади. Йиғилишдаги асосий масала саноатни ривожлантириш, тадбиркорлик ва касаначиликни қўллаб-қувватлашга оид бўлди.

    Сўнгги беш йилда Қашқадарёга 10 миллиард доллар инвестисия жалб қилинган. Тадбиркорлар сони 2,5 баравар кўпайиб, қўшимча 325 мингта доимий иш ўрни яратилган. Илгари саноати паст бўлган 8 та туманда ишлаб чиқариш 2-3 баравар ошиб, вилоятдаги улуши 36 фоизга етган.

    2023 йилда вилоятга 1,5 миллиард доллар инвестисия жалб қилиб, 440 минг аҳолини даромадли иш билан таъминлаш белгиланган. Давлат раҳбари бандлик масаласига алоҳида эътибор қаратиб, бу борадаги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

    Хусусан, вилоятда 80 та маҳаллада 6 минг зиёд аҳоли касаначилик билан шуғулланади. Тадбиркорларга ҳар бир жалб қилинган касаначи учун, 2 миллион сўмгача имтиёзли револвер кредит ва 1 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади. Касаначиларга ўзини ўзи банд қилиб, солиқ тўламасдан шуғулланишга рухсат этилади. Касаначиликка жалб қилинган эҳтиёжманд фуқарога ижтимоий нафақа 6 ой давомида тўлаб берилади. Асбоб-ускуна ва хом ашё сотиб олишга 9 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади. Касаначиларни жалб қилган тадбиркор ва кластерлар учун фойда ва айланма солиғи, давлат мулки ижараси 2 баравар камаяди.

    Булар орқали Қашқадарёда яна 150 та маҳаллада қўшимча 20 минг аҳолини касаначи қилиш мумкинлиги қайд этилди. Маҳаллалардаги бандлик ва ижтимоий масалаларни ҳал қилишда кластерлар фаол бўлиши кераклиги таъкидланди. Деҳқонобод, Яккабоғ, Шаҳрисабз ва Нишон туманларида сув таъминотини яхшилаб, 10 минг аҳолини банд қилиш, Миришкордаги 5 минг гектарли табиий кўлда балиқ етиштиришни кўпайтириш вазифалари айтиб ўтилди.

    Саноат зоналарида бўш турган майдонларда 50 та лойиҳани амалга ошириб, 2 мингта иш ўрни яратиш бўйича кўрсатма берилди. Шунингдек, жойлардаги “ўсиш нуқталари”га тадбиркорларни жалб қилиб, қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    “Ҳар бир туманда салоҳиятни лойиҳага, лойиҳани иш ўринларига айлантириш керак”, - деди Шавкат Мирзиёев.

    Қайд этилганидек, Шаҳрисабз, Китоб, Қамаши ва Яккабоғ туманлари туризм салоҳиятининг ярми ҳам ишга солинмаган. Бунинг учун Шаҳрисабз–Қарши–Самарқанд йўналишига электр поезди қўйиб, йўловчи оқимини ошириш вазифаси қўйилди. Бу туризм, савдо ва сервис ривожига қўшимча туртки бўлади. Йиғилишда вилоят ва туман ҳокимлари, оқсоқоллар, зиёлилар, тадбиркорлар ўз таклифларини билдирди. Шунинг билан Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарёга сафари ниҳоясига етди.

    24.02.2023, 23:11   Изоҳ (0)   6383
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда 20 ёшли йигит болаликдаги келишмовчилик сабабли дўстини ўлдирди (видео)

    24.02.2023, 22:55

    Тошкентда юздан ортиқ болани тўплаган блогер Аслам Баҳромов ички ишлар бўлимига олиб кетилди (видео)

    24.02.2023, 21:44

    Шавкат Мирзиёев: “Кўпчилик менга ОАВни ёпишни таклиф қилмоқда, лекин буни ҳеч қачон қилмайман”

    24.02.2023, 21:23

    “Туғма юрак нуқсони бўлган 250 нафар бола соғайди”. Андижонда болалар ўлими кескин камайгани айтилмоқда

    24.02.2023, 20:07

    Хитойлик амалиётчи олимлар камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига маслаҳатчи сифатида иш бошлайди

    24.02.2023, 19:51

    “Россиянинг Украинага бостириб кириши хато, аслида”, “Россия ҳақ”, “Путиннинг жаҳли чиққан-да”: Ўзбекистонликлар Россия—Украина уруши ҳақида

    24.02.2023, 19:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.