Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 20 ёшли йигит болаликдаги келишмовчилик сабабли дўстини ўлдирди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Каттақўрғон туманида яшовчи Б. исмли йигит Россияда ишлаб келгандан сўнг ҳеч қандай касб билан шуғилланмаган. Бу орада дўсти Й. исмли йигитдан болаликдаги зиддият туфайли қасд олишга қарор қилган ва уни ўлдириш учун режа тузган.
Айбланувчи уйидан ёғоч ва ошхона пичоғини олиб, дўсти яшайдиган кўчага борган. У дўсти мазкур кўчадан ўтаётган пайтда орқадан ҳужум қилиб, унга ташланган. Пичоқ ва калтак зарбалари фуқаро Й.нинг ўлимига сабаб бўлган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, судда мазмунан кўриб чиқилди. Суд барча ҳужжатларни кўриб чиқиб, томонларни тинглади. Судланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан 16 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)