• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқи Конституция билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда

    Айни кунларда “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Лойиҳага кўра, Конституцияга 39 прим 1-моддаси киритилмоқда. Унда “Ҳар ким уй-жойли бўлиш ҳуқуқига эга” экани қатъий белгилаб қўйилмоқда. Янги моддага кўра:

    “Ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмас. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

    Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантиради ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилиши учун шарт-шароитлар яратади.

    Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш тартиби қонун билан белгиланади”.

    Эндиликда ушбу қоида кучга киритилса, суд қарорисиз фуқароларнинг эркига зид равишда, яъни розилигисиз уй-жойдан маҳрум қилишга йўл қўйилмайди.

    Фото: “Дарё”

    Ўтган бир неча йил давомида “уй-жойни бузиш”, “снос” деган гапни эшитмаган ватандошимиз қолмаган бўлса керак. Айрим ватандошларимиз учун бу сўзлар “адолатсизлик” сўзининг синонимига айланган. Ушбу масала жиддий бўлгани сабабли, президентнинг 2021 йилдаги инаугурация маърузасида ҳам алоҳида кўтарилиб, шахсий мулкка бўлган ҳуқуқ учун суд ҳимоясини кўчайтириш зарурлиги таъкидланганди.

    Шу салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминлаш ҳақидаги нормалар киритилмоқда. Шунингдек, мамлакатимизда аҳолини уй-жой билан таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш давлатнинг муҳим вазифасига айланмоқда.

    Мазкур модданинг Конституцияга киритилиши нимаси билан ўзига хос ва бу жамият учун қай даражада аҳамиятли экани хусусида Судьялар олий мактаби доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Дилмурод Ортиқов “Дарё” нашрига берган интервьюсида тушунтириш берди.

    Кафолатланаётган инсон ҳуқуқлари

    Мазкур киритилаётган норма бевосита Ўзбекистон президенти ташаббуси билан амалга оширилган. Президент томонидан Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комиссия йиғилишида айнан уй-жой дахлсизлиги ва уй-жойни бузилишида компенсацияни қоплаб бериш билан боғлиқ масала таклиф сифатида киритилган эди.

    Мазкур норма янгиланаётган Конституцияда ўз аксини топаётган ижтимоий давлат ғояси билан чамбарчас боғлиқдир. Ижтимоий давлатда аҳоли ўзининг барча имкониятларига эга бўлиш ғояси ётади. Бунинг икки хил хусусияти бор. Биринчиси, шахсни уй-жойга бўлган ҳуқуқи суд орқали ҳимоя қилинишидир. Иккинчиси эса компенсация билан боғлиқ масалани ўз ичига олади.

    Бугунги амалдаги қонунчиликда уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқи назарда тутилган. Булар Уй-жой кодекси билан боғлиқ: Шаҳарсозлик кодекси ва Фуқаролик кодексларида мазкур масала назарда тутилган. Жумладан, Уй-жой кодексида ҳар бир шахс уй-жойга эгалик қилиш ҳуқуқига эга экани ва мазкур уй-жой ўзининг белгиланган талабларида бўлиши кераклиги масалалари илгари сурилган. Шунингдек, Фуқаролик кодексида эса айнан юқоридаги компенсация билан боғлиқ масала, яъни давлат томонидан фуқаронинг маълум бир мулки олиб қўйиладиган бўлса, албатта, у бунга компенсация қилиши назарда тутилади.

    Фото: “Дарё”

    Таъкидлаш керакки, уй-жойга бўлган ҳуқуқни таъминлаш суд томонидан таъминланади. Шахс судга шикоят қилиши ва суд томонидан унга ўша компенсация белгиланиши назарда тутилади. Бунда компенсация мутаносиб кераклигини, яъни ўша уй-жой нархига мутаносиб бўлиши кераклиги жуда муҳим аҳамиятга эга. Киритилаётган норманинг энг муҳим жиҳати шундан иборат. Модомики, шахснинг уй-жойи бузуляпдими, албатта, унга етказилган зарар қоплаб берилиши керак. Мазкур масала Фуқаролик кодекси билан бир қаторда “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги қонунда ҳам назарда тутилган. Мутаносиблик принципи доирасида айнан бугунги кунда фуқароларнинг ҳуқуқи бузилиши билан боғлиқ кўп юзага келётган масалалар кенг ҳал қилиниб келиняпти.

    Бу амалдаги қонунчиликда назарда тутилган. Амалдаги қонунчиликда мазкур ҳолат белгиланган бўлса-да, нима учун айнан Конституцияга киритиляпти? деган савол туғилади. Биринчидан, тўғридан тўғри ишлаши назарда тутиляпти. Биламизки, Конституция шунчаки ўзгартириб бўлмайдиган асосий қонун ва бу қонунда шахснинг уй-жойга оид асосий ҳуқуқлари ва уни ҳимоя қилиш процедурасининг, асосий қоидаларининг белгиланиши ва мазкур ҳуқуқ доимий тарзда ҳеч қандай ўзгаришсиз қолишини англатади. Бу эса шахснинг давлатга бўлган ишончи ва албатта, Конституцияни ўрганишга бўлган интилишини ҳам кучайтиради. Бу эса ҳуқуқий-ижтимоий давлат қуришдаги энг муҳим қоида ҳисобланади.

    Фото: “Дарё”

    Яна бир муҳим жиҳати, уй-жойга бўлган ҳудуд ва унинг суд томонидан ҳимоя қилиниши масаласи бевосита халқаро ҳужжатларда ҳам назарда тутилган. Жумладан, халқаро ҳужжатлар орасида энг муҳими бўлган Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари декларацияси, Сиёсий ва фуқаровий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактда ҳам мана шу уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқи, яъни уй-жой даҳлсизлик масаласи, уни суд томонидан ҳимоя қилиш масаласи назарда тутилган. Ва шу нуқтаи назардан, Конституцияга киритилаётган мазкур норма айнан халқаро ҳуқуқ қоидаларига ҳам бевосита тўғри келади

    Норманинг яна бир хусусияти — бу аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш масаласи ҳам назарда тутиляпти. Мазкур ҳолат ҳам айнан президент томонидан Конституцияни ислоҳ қилиш бўйича комисси мажлисида айтиб ўтилган асосий таклифлардан бири ҳисобланади. Биламизки, бугунги кунда ўша сўнгги 5 йил давомида эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлаш масаласи давлатнинг асосий, устувор вазифасига айланган. Мазкур ҳолатни айнан мана шу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг Конституцияда мустаҳкамлаб қўйилиши, бунинг бардавом бўлишини кўрсатиб беради.

    Яна бир ҳолат, бугунги кунда эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлашга субсидиялар ажратилаётганини кўриш мумкин. Биргина 2021 йил давомида 126 миллиард сўм атрофидаги субсидиялар ажратилганини кўриш мумкин ва бунга ҳам эҳтиёжманд оилаларни уй-жой билан таъминлашнинг муҳим ислоҳоти сифатида қарашимиз мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Юқоридаги нормалар хорижий давлатлар тажрибасида ҳам кўзда тутилган. Швейцария, Португалия, Польша каби ривожланган давлатлар тажрибасида конституцияларда мазкур қоидалар назарда тутилган. Бу орқали Конституцияга ушбу нормалар киритилишида ҳам хорижий давлатлар тажрибаси маълум маънода рол ўйнаганини кўришимиз мумкин.

    Умуман олганда, янги Конституцияга мазкур норма киритилишининг тўртта муҳим жиҳатини айтиб ўтиш керак. Биринчидан, айнан уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқининг кафолатланишига эришилди. Иккинчидан, айнан мазкур соҳадаги низоларнинг олдини олишга олиб келади. Учинчидан, мазкур соҳада суд ҳимоясининг кенгайишига сабаб бўлади. Тўртинчидан, уй-жойга нисбатан эжҳтиёжманд аҳолини уй-жой билан таъминлаш имкониятини оширади.

    Хулоса қилиб айтганда, Конституцияга киритилаётган мазкур ўзгартиришлар бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим эканини тасдиқлайди. Шунингдек, аҳоли учун уй-жой қурилишини рағбатлантириш, айниқса эҳтиёжманд тоифаларини уй-жой билан таъминлаш Конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда.

    Дилмурод Ортиқов, Судьялар олий мактаби доценти, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори 

    25.02.2023, 13:13   Изоҳ (0)   7467
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласида таъсирчан парламент назорати ўрнатилади

    25.02.2023, 12:30

    Фарғонада Cobalt пиёда аёлни уриб юборди (видео) 

    25.02.2023, 12:09

    Бухорода йўл ёқасидаги қуруқ хашаклар ёниб кетди

    25.02.2023, 11:54

    Наманганда Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига айланган 24 ёшли йигитга ҳукм ўқилди (видео)

    25.02.2023, 11:40

    “Бу ерда мени ҳеч ким ургани ёки қийнагани йўқ” – блогер Абдуқодир Мўминов тергов жараёни ҳақида изоҳ берди

    25.02.2023, 11:04

    Ўзбекистонда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

    25.02.2023, 10:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Систит — бу уят эмас!

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон аҳолиси сони эълон қилинди

    Қозоғистон | 2 июн, 15:45

    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

    Реклама | 2 июн, 15:11

    БАА аэропортида ўзбекистонликлар ушлаб турилганига муносабат билдирилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:41

    Ҳеч қандай парҳез йўқ: машҳур санъаткорлар иш вақтида нималар истеъмол қилади?

    Лайфстайл | 2 июн, 15:30

    Ўзбекистонда таълим сифати паст бўлган мактаблар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 2 июн, 15:20

    Санъаткорлар оиласида туғилган, 3 ёшида саҳнага чиққан ва Асал Шодиеванинг қалбини забт этган Шоҳруххон 40 ёшда

    Маданият | 2 июн, 15:10

    Ҳажда илк бор қутқарувчи дрон ишга туширилади

    Дунё | 2 июн, 14:59

    Америкалик эр-хотин болалик суратларидан битта боғчага боришганини пайқаб қолишди

    Лайфстайл | 2 июн, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.