• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласида таъсирчан парламент назорати ўрнатилади

    Қонунчилик палатаси кенгашининг ва Сенат кенгашининг ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан парламент назоратининг самарадорлигини ошириш юзасидан қўшма қарори қабул қилинди.

    Мамлакатда ишсиз фуқароларнинг, айниқса, хотин-қизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчиларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, шунингдек, норасмий бандликни камайтириш бўйича янги таъсирчан механизмлар жорий этилиши натижасида 2022 йил давомида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда жами 6 миллиондан зиёд аҳолининг бандлиги таъминланган.

    Жумладан, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 305 минг, қурилишда 139 минг, қишлоқ хўжалигида 3,3 млн, молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида 2,6 миллион ҳамда туризм ва маданият йўналишида 344 минг киши банд бўлган. Айниқса, пахта ва ғалладан қисқартирилган 100 минг гектар ерни очиқ электрон танлов орқали фуқароларга ажратиб бериш ҳисобига 1,3 миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланган. Шу даврда 200 мингга яқин тадбиркорлик субекти ташкил қилинган, 10 мингта корхона фаолияти кенгайтирилган, 11 мингта корхона қуввати тикланган.

    Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида қарийб 10 триллион сўм кредит маблағлари ажратилиши натижасида ўтган йилнинг ўзида камбағаллик даражаси 17 фоиздан 14 фоизга туширилгани, бунда ҳоким ёрдамчилари 1 миллион нафар аҳолини касб-ҳунарга ўқитиб, тадбиркорликни бошлашга кўмаклашгани, даромадли иш билан банд қилгани муҳим омил бўлган.

    Бу борадаги ишлар ўтган йил давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан парламент назорати доирасида палаталар мажлисларида муҳокама қилиниб, Бош вазир ўринбосарларининг ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар, ҳудудлар мутасаддиларининг ахборотлари эшитилган, шунингдек, 20 га яқин тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳукуматга таклифлар берилган.

    Жорий йилда 5 миллион киши бандлигини таъминлаш, шу жумладан 2 миллион доимий иш ўрни яратиш, 1 миллион кишини камбағалликдан чиқариш юзасидан тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилади. Мазкур вазифаларни ўз вақтида ва самарали тарзда бажарилиши юзасидан парламент назорати самарадорлигини янада ошириш мақсадида қўшма қарор билан бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

    Хусусан, ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ўрганиш бўйича йўл харитаси тасдиқланди ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ зиммасига режа-жадвал асосида ҳар ойда ҳудудларга чиқиб, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурларининг тасдиқланиши ҳамда амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назоратини олиб бориш, аниқланган муаммоларни тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда жойида ҳал этиш, тизимли камчиликларни бартараф қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш вазифалари белгиланди.

    Парламент аъзолари томонидан Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилади. Парламент назорати тадбирларининг натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилинади. Шунингдек, йўл харитасида бандлик дастурларининг ижроси, соҳадаги мавжуд тизимли муаммолар атрофлича кўриб чиқилиб, уларни ҳал этиш бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда ҳудуд раҳбарларининг ахборотлари Олий Мажлис палаталари ҳамда уларнинг тегишли қўмиталарининг қўшма мажлисларида эшитиб борилади.

    25.02.2023, 12:30   Изоҳ (0)   2507
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада Cobalt пиёда аёлни уриб юборди (видео) 

    25.02.2023, 12:09

    Бухорода йўл ёқасидаги қуруқ хашаклар ёниб кетди

    25.02.2023, 11:54

    Наманганда Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига айланган 24 ёшли йигитга ҳукм ўқилди (видео)

    25.02.2023, 11:40

    “Бу ерда мени ҳеч ким ургани ёки қийнагани йўқ” – блогер Абдуқодир Мўминов тергов жараёни ҳақида изоҳ берди

    25.02.2023, 11:04

    Ўзбекистонда пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

    25.02.2023, 10:23

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 5 даражагача совийди

    25.02.2023, 09:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.