Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида 24 февраль куни йўл ёқасидаги қуруқ хашаклар ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, соат 18:36 да “Бўзачи” маҳалласидан ўтувчи А-380 автомобиль йўли ёқасида 80 квадрат/метр майдонда қуруқ хашак ёниб кетган. Ёнғин ярим соатда тўлиқ ўчирилган.
Ёнғиннинг тахминий сабаби номаълум шахс томонидан ўчирилмай ташланган тамаки қолдиғи экани айтилмоқда, ҳозирда ёнғин зарари миқдорини аниқлаш бошланган. Ёнғинга 2 та қутқарув экипажи жалб этилган.
Изоҳ (0)