• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Уруш Зеленскийни қандай ўзгартирди, нега Путин унга етарлича баҳо бермади?

    Россиянинг Украинага босқинига деярли 1 йил тўлар экан, Украина кучлари фронтда қаршилик кўрсатишда давом этмоқда. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг уруш бошланишидан буён деярли ҳар куни ватандошларига мурожаат қилишини эътироф этмай бўлмайди. Deutsche Welle нашри уруш Зеленскийни қандай ўзгартиргани, Россия раҳбари Владимир Путин нега унинг маҳоратини паст баҳолагани ҳақида мақола эълон қилди. 

    Фото: Украина президенти матбуот хизмати

    Ҳеч бир давлат раҳбари Зеленскийдай ҳар куни ватандошларига мурожаат қилмаган. Украина президенти деярли бир йилдан бери шундай қилмоқда. Унинг офисда ёки бомба бошпанасида ёзиб олинган видеолари Зеленскийнинг ҳарбий йилномасига айланди. У Россия босқинидан кейин мамлакат ва ўзи қандай ўзгарганини яққол намоён қилади.

    Бошланиш нуқтаси 2022 йил 23 февраль, Россия босқинидан бир неча соат олдин Зеленский махсус мурожаат ёзади. У ватандошларга, аммо биринчи навбатда урушнинг олдини олиш мақсадида русларга қаратилганди. Зеленский уларни Россияда урушга қарши намойишга чиқишга чақириб, огоҳлантиради.

    “Агар рус қўшинлари бизга ҳужум қилса, ватанимизни, озодлигимизни, ҳаётимизни, болаларимиз ҳаётини тортиб олишга ҳаракат қилса, биз ўзимизни ҳимоя қиламиз”, — дейди Зеленский рус тилидаги видеомурожаатда.

    Бу ўша пайтдаги 44 ёшли сиёсатчининг соқоли олинган, костюм ва галстукда чиққан сўнгги нутқи бўлди.

    Фото: Украина президенти матбуот котиби

    “Менга такси эмас, ўқ-дори керак”

    Зеленский ва Украина ҳукумати босқин бошланганидан бери пойтахтда қолмоқда, улар Россия қўшинлари Киев чеккасида жойлашганида ҳам пойтахтда бўлган. Бу кўпчиликни ҳайратда қолдиради. Дастлаб Путин, эҳтимол, Владимир Зеленский Украинанинг ғарбий минтақаларига ёки чет элга қочиб кетишига ишонган. Украина президентига АҚШ шундай таклиф берган.

    Зеленский АҚШнинг эвакуация таклифи бўйича Associated Press нашрига берган жавоби эса афсонага айланди. Инглиз тилидан таржима қилинганда, у шундай янграйди: “Менга такси эмас, ўқ-дорилар керак”. Бу сўзларни Украина президенти ишлатганми ёки йўқми, ҳеч қандай далил йўқ. Аммо қисқа бир ибора унинг кайфиятини аниқ ифодалаган, чет элда кўплаб ҳамдардликларни келтириб чиқарган ва мамлакат руҳиятини оширган.

    Бу 180 даража бурилиш бўлди. Бундан бир неча кун олдин Зеленскийнинг вазиятга муносабати кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Ғарб разведка идоралари ва давлат раҳбарлари Россиянинг яқинлашиб келаётган босқинидан огоҳлантириб, элчихона ходимларини Киевдан эвакуация қилганда, Украина президенти бу хабарлар ва ҳаракатларга ишончсизлик ва танқид билан жавоб берган. Кейинчалик у буни ваҳима қўзғатмаслик истаги билан изоҳлайди. Урушнинг бошланиши эса ҳамма нарсани ўзгартирди.

    Камера — Зеленскийнинг энг кучли қуроли

    2022 йил 24 февралда президент ҳарбий кайфиятни улашувчи рангдаги курткада мурожаат қилди. Ҳарбий дресскод ҳали ҳам унинг шахсий услуби ҳисобланади. Бутун дунё уни шундай танийди, сон-саноқсиз интервьюларида, газета-журналларнинг биринчи саҳифаларида у шундай кўриниш беради. Урушнинг иккинчи кунида Зеленский ўзининг энг муҳим ва машҳур видеосини ёзди. Ярим дақиқалик видеода у Киевдаги офис биноси олдида Украинанинг бошқа раҳбарлари қуршовида турган. Унда Зеленский “Биз ҳаммамиз шу ердамиз, мустақиллигимизни ҳимоя қиламиз”, — дея таъкидлайди.

    Урушнинг дастлабки кунларида Зеленский ён беришга, масалан, НАТОга кириш истагидан воз кечишга тайёр эди. Аммо Россия армиясининг жиноятлари ва янги ҳудудларни қўшиб олиш ҳақида хабар берганидан сўнг, у кўпчилик украиналиклар сингари муросасиз позицияни эгаллади.

    Уруш давридаги президент сифатида Зеленский энг яхши нарсага — мулоқотга пул тикди. Камера унинг энг кучли қуролидир. Зеленский Украинанинг турли минтақаларида ёзилган қисқа видеоларда пайдо бўлиб, ватандошларини қўллаб-қувватлайди, вазиятни инсонлар учун осон ва тўғри тилда етказади. Камдан кам одамларга унинг сўз ўйини ёқмайди.

    Бундан ташқари, Зеленский вақти-вақти билан фронтга боради, аскарлар билан учрашади, жумладан, сентябрда озод қилинган Изюмда ёки декабрда Бахмутда кўриниш берган. Айрим мурожаатларда Зеленский Россия армияси томонидан вайрон қилинган Украина шаҳарлари тасвирларидан фойдаланади. Унга драматизация керак эмас, ҳақиқий даҳшатли кадрлар “агрессив” давлатнинг ҳаракатларини етарли даражада ифодалайди. Россия босқинидан олдин кескин пасайиб кетган Зеленскийни қўллаб-қувватлаш ўшандан бери деярли уч баробар ошди ва ҳозир 80-90 фоизни ташкил этмоқда. Нега уни рақиблар ва шериклар етарлича баҳоламади?

    Путин Зеленскийни жиддий қабул қилмади

    Deutsche Wеллъга кўра, жавобни ўтмишдан излаш керак. Зеленский 2019 йилда Украина президенти бўлди, у “Халқ хизматчиси” сериалидаги роли каби сиёсий тажрибасиз президент лавозимини эгаллади. Президентликка номзод бўлишидан олдин у муваффақиятли комедиячи, актёр ва продюсер эди. У Украинага ташрифи чоғида Россиянинг ўша пайтдаги президенти Дмитрий Медведевни саҳнадан кўнглидан ўтказган пайтлари ҳам бўлган. Россия раҳбариятининг уни жиддий қабул қилмаётгани сабабларидан бири шу бўлса керак.

    Владимир Зеленский кўп йиллар давомида ғарбпараст украиналик сиёсатчиларни масхара қилган русийзабон комедиячи эди. Шу билан бирга, унинг россияпараст президент Виктор Янукович ҳақидаги ҳазиллари мутлақо зарарсиз бўлган. Зеленский Россия билан яқин алоқада бўлиб, у ерда пул ишлаб топган, жумладан, Қрим аннексия қилинганидан кейин ҳам. Украинадаги баъзилар буни кечира олмаган, Россия босқини эса вазиятни ўзгартирди. Зеленскийнинг рақиблари томонидан танқид қилиниши деярли тинчиди, у кўплаб скептикларни, биринчи навбатда, Киевни тарк этмагани билан ишонтира олди. Бунинг сабаби унинг болалик ва ўсмирлик давридаги тажрибаси бўлиши мумкин.

    Зеленский Украина жануби-шарқидаги саноат шаҳри Кривой Рогда ўсган. Гарчи у профессорнинг ўғли сифатида имтиёзли лавозимда бўлса-да, унинг авлоди СССР парчаланишидан олдинги ва кейинги оғир йилларни бошдан кечирган, бу ёшлар хулқ-атворининг ярим жиноий меъёрлари билан бирга кечди. Ўша даврнинг илк сабоқларидан бири қарама-қаршиликдан узоқлашмаслик эди.

    Зеленский буни 2019 йилги президентлик сайловларининг биринчи ва иккинчи турлари оралиғида ўзининг рақиби ва тажрибали сиёсатчи бўлган президент Пётр Порошенкони дебатга чорлаганида кўрсатди. Ўша йилнинг кузида Зеленский Донбассда қўшинларни тўқнашув чизиғидан олиб чиқишга қарши бўлган жангчилар билан учрашуви чоғида босим остида таслим бўлмаслигини ва у бу мамлакатнинг президенти эканини таъкидлади.

    Россия Украинага бостириб кирганида, Зеленский бу фикрдан фойдаланиши мумкин эди. Кремл раҳбари Путин буни етарлича баҳоламаган кўринади. Путин, эҳтимол, Зеленскийни тажрибасиз ва заиф, уни осонгина синадиган одам деб билган.

    Польшадаги ракета можароси истисно бўлиб қолмоқда

    Владимир Зеленский ҳамма нарсада ҳам муваффақият қозонмади, ҳукумат хато қилади. Украиналиклар урушнинг биринчи кунларида Россия қандай қилиб мамлакат жанубидаги катта ҳудудларни эгаллаб олгани ҳақидаги тергов натижаларини кутмоқда. Айрим сиёсатчилар истеъфога чиқишга мажбур бўлди, улар орасида президентнинг дўстлари ҳам бор. Зеленскийнинг ўзи ноябрь ойида Польшада қулаган ва икки маҳаллий фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ракета Россияники эканини айтганида, Украинанинг ғарбий шериклари бунга норозилик билдирди. АҚШ маълумотларига кўра, бу Украина ҳаво мудофаа тизими томонидан учирилган ракета бўлган.

    Аммо бу эпизод бундан мустасно эди. Зеленский ўзининг асосий вазифасини ОАВдан ўз мамлакати учун кўпроқ ёрдам излашда кўради. Деярли ҳар куни у Ғарб сиёсатчилари ва жамоатчилигига мурожаат қилиб, қурол сўрайди, баъзилар буни “тиланчилик” деб баҳолаган. Парламентлар ва конференцияларда Зеленский каби видеомурожаатлар бошқа ҳеч бир президент ёки бош вазирда йўқ. Бу ҳам жаҳон рекорди саналади.

    21.02.2023, 23:25   Изоҳ (0)   11872
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Медведев Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати пайтида ухлаб қолди (фото)

    21.02.2023, 22:31

    Хитой раиси Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда — WSJ

    21.02.2023, 21:20

    Эрон-Германия фуқароси “Ер юзидаги коррупция”да айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди

    21.02.2023, 20:30

    Сўронбай Жээнбеков Қирғизистон собиқ президентлари учрашувига муносабат билдирди

    21.02.2023, 19:43

    Туркия ўзининг энг катта дронини намойиш қилди. Аksungur дрони нималарга қодир? (видео)

    21.02.2023, 19:07

    Путин Украинанинг Россия аэродромларига ҳужумига муносабат билдирди

    21.02.2023, 18:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда иккинчи хотинининг 11 яшар қизини зўрлаб келган блогерга ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:49

    Тошкент давлат юридик университети “ТҲЕ Импаcт Ranking — 2025” халқаро рейтингида 100 поғона юқорилаб, дунё бўйича 301-ўринни эгаллади

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:00

    Рим папаси Лев XIV, Мадонна ва Жастин Бибер қариндош бўлиб чиқди — NYT

    Шоу-бизнес | 19 июн, 18:40

    “10 йил олдинги ўзимга кўпроқ туғишни маслаҳат берардим”. Дилноза Исмияминова шахсий ҳаёти ва хиёнат ҳақида

    Лайфстайл | 19 июн, 18:24

    Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:13

    Дорилар арзонлашиб, дорихоналар назорати кучайтирилади: Фармацевтика агентлиги раҳбари Абдулла Азизов билан суҳбат

    Ўзбекистон | 19 июн, 18:12

    Apple ва Google аккаунтларидан 16 млрд парол интернетга тарқалди — ОАВ

    Дунё | 19 июн, 17:54

    ​​Шамол йўналишининг ўзгариши сабабли бир нечта самолётлар Тошкентга қўна олмади

    Ўзбекистон | 19 июн, 17:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.