• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 21 февраль куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 21 февралда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.


    Россия ва АҚШ муносабатлари қайта тикланадими? 


    АҚШ Давлат департаменти мамлакат раҳбари Жо Байденнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш шартини маълум қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    “Албатта, бунинг учун Украинага қарши тажовуз тугашини кўришимиз керак. Украинада уруш давом этаётганда бу даражада дипломатик музокаралар олиб бориш жуда қийин”, — дейди Департамент матбуот котиби Андреа Каплан.

    Каплан президент Байден ҳар қандай етакчи билан учрашишга тайёрлигини, аммо бу АҚШ манфаатларига мос келиши кераклигини эслатди. “Бу тўлиқ дипломатик суҳбат бўлиши керак”, — деди Каплан ва Байденнинг ҳозирда Путин билан учрашиш режаси йўқлигини қўшимча қилди.

    Шунингдек, расмий АҚШ нафақат Путин билан, балки Россиянинг бошқа вакиллари билан ҳам учрашув ўтказишга ҳозирча тайёр эмаслигини таъкидлади.

    “Россия Украинада уруш олиб бораётган пайтда бунинг иложи йўқ. Бундай агрессияга, Россия дипломатияга ҳали тайёр эмаслигига гувоҳ эканмиз, учрашувдан маъно йўқ”, — деди Каплан.

    Бахмут учун мудофаа чизиғига одамлар тўлқинини ташлаш услуби...

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Путин тинчликни хоҳламаслиги ва у аллақачон Бахмут ҳудудида янги ҳужум амалиётларини бошлаганини айтди. 

    “Бу йирик баҳорги ҳужумми ёки шунчаки унинг муқаддимасими, айтиш қийин. Лекин улар тобора кўпроқ қўшин ва кўпроқ қурол-яроғларни тортиб келмоқда”, — деган  НАТО бош котиби.

    Столтенбергнинг қўшимча қилишича, Россия ҳарбий хизматчилар сонини ошириш билан қониқарсиз жиҳозлар ва ёмон логистика таъминотини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда.

    Алянс вакили буни “мудофаа чизиғига одамлар тўлқинини ташлаш” деб атади.

    Бугун эса Украина разведкаси Россия талабаларни оммавий сафарбар қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар бериб, далил сифатида Томск давлат педагогика университети раҳбариятига тегишли 9 февралдаги буйруқнинг нусхасини эълон қилди. Воқеалар ривожини кузатамиз.

    Афғонистон ортиқ беқарор вазият туфайли иқтисодий имкониятларидан чекланишни хоҳламайди, бу йўлда унинг қўллаб-қувватловчиси ким бўлади?

    Афғонистонда “Толибон” ҳукумати собиқ хорижий ҳарбий базаларнинг бир қисмини махсус иқтисодий зоналарга айлантиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда BBC ва Reuters хабар берди.

    Афғонистондаги иқтисодий вазият “Толибон” 2021 йилнинг августида мамлакатда ҳокимиятни қўлга олганидан кейин ёмонлаша бошлади. Бунинг асосий сабабларидан бири Афғонистонга 2000 йилларнинг бошидан бери ёрдам бериб келаётган асосий донор давлатларнинг “Толибон” билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиши бўлди. Шунингдек, халқаро ташкилотларнинг аксарияти ҳам мамлакатдаги фаолиятини тўхтатди.

    Айни пайтда Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Ғани Бародар хорижий кучларнинг айрим ҳарбий базаларини махсус иқтисодий зоналарга айлантириш учун уларни босқичма-босқич назоратга олиш кераклиги ҳақидаги қарорни маълум қилди.

    Лойиҳа пойтахт Кобул ва шимолий Балх вилоятидаги базалардан бошланади.

    Мутахассисларнинг фикрича, Афғонистонда 1 триллион доллардан ортиқ табиий ресурслар, жумладан, табиий газ, мис ва ноёб ер жинслари мавжуд. Бироқ бу захираларнинг аксариятидан мамлакатда ўнлаб йиллар давом этган беқарорлик туфайли фойдаланилмаяпти.

    Аввалроқ “Толибон” Афғонистон шимолида нефть қудуқларини бурғулаш бўйича Хитой фирмаси билан шартнома имзолашни режалаштираётганини маълум қилганди. Ўз-ўзидан 25 йиллик шартнома Хитойнинг минтақадаги иқтисодий иштирокини назарда тутади.

    Пекин бошқа давлатлар сингари “Толибон” ҳукуматини расман тан олмаган бўлса-да, бироқ Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси учун  Афғонистонда унинг асосий манфаатлари ётади.


    2022 йил якунига кўра, ўзбекистонликларнинг салкам 1,5 млн нафари Россияга ишлашга кетди, сабаблар билан танишамиз

    Россияга 2022 йилда ишлаш учун  келган хорижий фуқаролар сони 3,47 миллион кишини ташкил этди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 33 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Finexpertiza аудит ва консалтинг тармоғи таҳлилий хизматига таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда. 

    Ўзбекистон фуқаролари Россияга келган барча меҳнат муҳожирлари орасида етакчи бўлди — 1,45 млн ўзбекистонлик 2022 йилда Россияга борган. Бу кўрсаткич бир йилда ишлаш учун келган умумий муҳожирлар сонига нисбатан 41,9 фоизни ташкил қилади.  

    Тожикистон фуқаролари (28,4 фоиз ёки 986,7 минг киши) иккинчи бўлган бўлса, учинчи ўринни Қирғизистондан келган муҳожирлар (16,2 фоиз ёки 562,6 минг киши) эгаллади. 

    2022 йилда коронавирусдан олдинги давр билан солиштирганда, Россияга келган хорижликларнинг умумий сони 2,5 баравар кам бўлган, меҳнат муҳожирлари сони эса сезиларли даражада камроқ — атиги 15,3 фоизга (ёки 626 минг киши) қисқарган.

    Мутахассислар кадрлар етишмаслиги фонида курерлар, ҳайдовчилар, қурувчилар ва юк кўтарувчиларнинг иш ҳақи рублнинг мустаҳкамланиши фонида жозибадорликка эга бўлганини таъкидлади. Натижада муҳожирлар учун хорижий валютадаги даромадлар сезиларли даражада ошган.

    21.02.2023, 23:44   Изоҳ (0)   6583
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Уруш Зеленскийни қандай ўзгартирди, нега Путин унга етарлича баҳо бермади?

    21.02.2023, 23:25

    Медведев Путиннинг Федерал Мажлисга мурожаати пайтида ухлаб қолди (фото)

    21.02.2023, 22:31

    Хитой раиси Москвага ташриф буюришни режалаштирмоқда — WSJ

    21.02.2023, 21:20

    Эрон-Германия фуқароси “Ер юзидаги коррупция”да айбланиб, ўлимга ҳукм қилинди

    21.02.2023, 20:30

    Сўронбай Жээнбеков Қирғизистон собиқ президентлари учрашувига муносабат билдирди

    21.02.2023, 19:43

    Туркия ўзининг энг катта дронини намойиш қилди. Аksungur дрони нималарга қодир? (видео)

    21.02.2023, 19:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.