• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12615.07
    • RUB162.02
    • EUR14754.59
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Фастфудларни мунтазам истеъмол қилиш организмга қандай таъсир қилади?

    Фастфудлар қанчалик танқид қилинмасин, кўпчилигимиз вақти-вақти билан улардан тановул қилиш учун махсус ресторанларга борамиз. Ахир у ерда сиз тез ва арзонроқ овқатланасиз. Диетологлар фастфудларнинг ортиқча калорияси ва иштаҳани қитиқловчи кўплаб лаззатлари ҳақида бизга эслатиб туради. Тез тайёр бўлувчи таомларни доимий тарзда истеъмол қилишни бошласак, нима бўлади?

    Фастфудлар ўзи нима?

    Кулманг. Фастфуд — бу ўйлаганимиздан анча кенгроқ тушунча. Яъни бундай овқатланиш тармоқларида биз фақатгина гамбургер эмас, балки картошка, қовурилган товуқ, пицца, сендвичлар, суши ва бошқа “қўшимча”лар еймиз.

    Фастфуд билан мунтазам овқатланиш тажрибалари

    Иккаласи ҳам касал бўлиб қолди

    Бир гуруҳ одамлар ўзлари устида тажриба ўтказиб кўришди: улар маълум вақт давомида фақат фастфуд истеъмол қилишди. Уларнинг орасида энг машҳури америкалик Морган Спурлок бўлди. У бир ой давомида фақат фастфуд таомлар тановул қилган. Бу ҳақда ҳатто икки қисмдан иборат ҳужжатли фильм ҳам суратга олинди, унда Морган бош ролни ижро этди.

    Эркакнинг саломатлиги шифокорлар томонидан назорат қилинди. Морган тиббий кўрикдан ўтиши ва бир неча кунда бир марта текширилиши керак эди. Тиббий тадқиқотлар ижобий натижа кўрсатмади: бир ой ичида Морган 11 килограмм вазн йиғди, шифокорлар жигар фаолияти бузилганини қайд этдилар. Морганга ушбу тажрибадан кейин формага қайтиш учун бир йилдан кўпроқ вақт керак бўлди.

    Фото: “Новий очаг”

    Худди шундай тажрибани 24 ёшли британиялик ёзувчи Фиби Жексон ҳам ўтказди, у 7 кун давомида фақат фастфуд билан овқатланди. Ҳафтанинг охирига келиб, қиз доимий чарчоқ, сустлашиш, асабийлик ҳиссидан шикоят қилди.

    Бир нафар инсонда салбий ҳолатлар кузатилмади...

    Ишонмайсиз, лекин тажрибалардан бири мутлақо тескари натижа билан тугади. Уни 54 ёшли америкалик биология ўқитувчиси Жин Син олиб борди. У олти ой давомида фастфуд истеъмол қилди, бунинг битта “лекин”и бор эди: Жин кунига 2000 калориядан кўп фастфуд емас эди. Ва ҳар куни камида 45 дақиқа юрганини маълум қилди.

    Шу тариқа зарарли кўринадиган парҳез билан Жин Син олти ой давомида 26 килограмм вазн ташлади! Шунингдек, тест таҳлиллари эркакнинг умумий холестерин даражаси пасайганини кўрсатди.

    Жин тажрибани шундай якунлади: “Мен бундай давом этмайман. Шунчаки одамларга, агар одам ортиқча овқатланмаса, вазнини назорат қилиши мумкинлигини кўрсатмоқчи эдим. Ҳамма нарса меъёрида бўлиши керак”.

    Фастфудлар меъёрдан кўп ейилса, нима бўлади?

    Фото: “Новий очаг”

     

    Семириб кетасиз

    Фастфудларнинг аксариятида калориялар ниҳоятда кўп, бу углеводларнинг юқори миқдори билан боғлиқ. Бундан ташқари, тез тайёрланадиган таомлар таъм кучайтирувчи моддалар туфайли миядаги иштаҳа марказини ҳаддан ташқари тез қўзғатади. Шундай қилиб, сезилмайдиган тарзда бундай ресторанларда ортиқча овқатланамиз. Хушбўй қўшимчалар тез тайёрланадиган таомларнинг ажралмас қисмидир. Улар иштаҳани қўзғатибгина қолмай, балки ўзлари организм учун зарарли ҳамдир.

    Овқат ҳазм қилиш тизими билан боғлиқ муаммоларга дуч келасиз

    Фастфуд тармоқларида сотиладиган таомнинг ўзига хос хусусияти — таркибида овқат ҳазм қилиш трактининг нормал ишлаши учун зарур бўлган клетчаткаларнинг миқдори оз эканлигидир. Юқорида айтиб ўтилганидек, углеводларнинг жуда юқорилиги. Кўп миқдорда углеводларни тез-тез истеъмол қилиш қонда қанд даражасининг ўзгаришига олиб келади.

    Шишлар ва юракка ортиқча юклама

    Буни тез тайёр бўладиган таомларда мавжуд бўлган тузнинг ортиқча миқдори қўзғатиши мумкин. Туз таъм кучайтиргичлардан бири эканлиги маълум. Аммо кўп миқдорда ёғ, шакар ва туз бўлган овқатдан сўнг, танада кўпинча шиш пайдо бўлади.

    Ортиқча туз юқори қон босими бўлган одамлар учун хавфлидир, натрий уни янада оширади, бу юрак ва юрак-қон томир тизимига қўшимча юк беради. Трансёғлар ҳам унга таъсир қилади. Улар зарарли холестерин даражасини оширади ва бунинг юқори миқдори нима билан тугашини ўзингиз билсангиз керак.

    Фото: “Новий очаг”

    Бемалол овқатланишга етарли вақт бўлмаганда ёки баъзан фастфудларни хоҳлаб қолсангиз, қандай йўл тутган маъқул?

    Парҳезшуносларнинг таъкидлашича, “назорат қилинадиган бузилишлар” агар бунга камдан кам ҳолларда йўл қўйилса, ҳам саломатлик, ҳам вазнингизга зарар келтирмайди. Бундан ташқари, кўплаб бундай ресторанларда ҳам соғлом таомлар мавжуд: салатлар, сабзавот ёки мева бўлаклари, янги шарбатлар ва бошқалар етарлича топилади.

    Мавзуга доир:

    • Истеъмол қилмаган маъқул: Қадди-қомат учун фастфуддан ҳам зарарлироқ бўлган салатлар
    • Қандай озиқ-овқат маҳсулотлари тўсатдан чарчоқ пайдо бўлишига олиб келади?
    • Чиройли қоматнинг асосий душманлари: ёзги салқин ичимликларда қанча шакар ва калория мавжуд?
    20.02.2023, 11:46   Изоҳ (0)   6075
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таблетка ўрнига доривор ўсимликлардан тайёрланган чой: қон босимни туширади, метаболизмни яхшилайди

    19.02.2023, 15:23

    Кунига атиги 15 дақиқа арқонда сакраб озиш мумкинлигини биласизми?

    19.02.2023, 09:56

    Фақат юрак эмас: кўкрак соҳасидаги оғриқ саломатликдаги қандай муаммолардан дарак беради?

    17.02.2023, 20:40

    Ичимиздаги душман: ортиқча вазндан халос бўлишга халақит берадиган уйдаги 5 та нарса

    16.02.2023, 19:55

    “Витаминлар қироли” деб таърифланадиган Д витамини нимаси билан муҳим? 

    16.02.2023, 16:28

    Диетологлар саратон хавфини оширувчи кансерогенлар яширинган 7 та озиқ-овқат гуруҳини маълум қилди

    15.02.2023, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

    Реклама | 14 июл, 15:00

    Хореография академиясига 2 минг доллар эвазига фуқарони грант асосида ўқишга киритиб қўйишни айтган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 15:00

    iPhone эндиликда AirPods қуввати тугаётгани ҳақида олдиндан хабар беради

    Гаджетлар | 14 июл, 14:46

    Канадада тупроқда 60 кунда парчаланадиган экобатарея яратилди

    Дунё | 14 июл, 14:20

    “Арсенал” Дёкереш трансферини якунлаш арафасида турибди

    Спорт | 14 июл, 14:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.