Қийма қўшиб тайёрланадиган шўрва тушлик учун яхши танлов бўла олади. Соя соуси ва гуруч циркаси шўрванинг таъмини янада мазали қилади.
Керакли масаллиқлар:
- саримсоқ — 3 донача
- кўкатлар — таъбга кўра
- ўсимлик ёғи — 1-2 ош қошиқ
- қийма — 400-450 г
- гуруч — 120-150 г
- туз — таъбга кўра
- сув — 1500–1800 мл
- гуруч циркаси — 2-3 ош қошиқ
- соя соуси — ярим қошиқ
Тайёрланиши:
- Саримсоқни қирғичдан ўтказинг. Кўкатларни майдаланг.
- Ўсимлик ёғини ўртача оловда қиздиринг. Қиймани 3-5 дақиқа давомида қовуринг. Қошиқ билан катта бўлакларни майдаланг.
- Саримсоқни қўшинг ва яна ярим дақиқа пиширинг. Гуруч, туз қўшинг ва устига сув қуйинг.
- Таомни қайнагандан кейин 15 дақиқа давомида пиширинг. Соя соуси билан гуруч циркасини қўшинг ва 5 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Шўрвани дастурхонга тортишдан олдин тўғралган кўкатларни қўшинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)