Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзингизга ёққан колбаса, салат барги ва сабзавотлардан мазали таъмга эга бўлган шаурмани тайёрлаб кўришингиз мумкин. Унга бошқа сабзавотларни ҳам қўшсангиз бўлади.

Фото: Lifehacker 

Керакли масаллиқлар:

  • колбаса — 300-350 гр
  • ўсимлик ёғи — 1-2 қошиқ
  • бодринг — 2-3 дона
  • салат барги — 1 боғ
  • юпқа лаваш нони — 2 дона
  • “морковча” — 200 г
  • майонез — таъбга кўра

Тайёрланиши:

  1. Колбасани майда бўлакларга бўлиб олинг, товага ёғ солиб қиздиринг ва уни қизаргунга қадар бир неча дақиқа давомида қовуриб олинг. Қовурилган колбасани қоғоз сочиққа қўйинг.
  2. Бодрингни юпқа қилиб тўғраб олинг. Салат баргини қўлингиз билан бўлакларга бўлиб олинг.
  3. Лаваш хамирини ёйинг. Устига колбаса, сабзи, салат барги, бодрингнинг ярмини солинг, майонез қўшинг ва ўрама ҳосил қилинг. Худди шу тарзда иккинчи шаурмани тайёрланг.

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда 6 нафар фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ ортидан йўл қурилиш ташкилоти раҳбарига жиноят иши қўзғатилиб, иш судга юборилди 
Маҳаллий
Навоийда 80 гектар ерни 1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар қўлга олинди
Иқтисодиёт
Асосий ставканинг пасайтирилиши Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади?