Колбаса қўшиб тайёрланадиган юмшоқ хамирли мини-пицца италян классикасига умуман ўхшамайди, бироқ у жуда мазали таъмга эга. Пиццага ошхонангизда бор бўлган бошқа маҳсулотларни ҳам қўшишингиз мумкин.
Керакли масаллиқлар:
- сут — 150 мл
- сув — 150 мл
- шакар — 2 ош қошиқ
- қуруқ хамиртуруш — 2 чой қошиқ
- ун — 500-550 г
- сариёғ — 3 ош қошиқ
- ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ
- туз — 1 чой қошиқ
- колбаса — 300 г
- қаттиқ пишлоқ — 250 г
- помидор қайласи ёки кетчуп — 70 мл
- пиёз – таъбга кўра
- қўзиқорин — таъбга кўра
- тузланган бодринг — таъбга кўра
Тайёрланиши:
- Илиқ сут, сув, шакар, хамиртуруш ва 4 ош қошиқ унни аралаштиринг. Аралашмани сочиқ билан ёпинг ва кўпик пайдо бўлгунча 10-15 дақиқа давомида илиқ жойда қолдиринг.
- Хамирга эритилган сариёғ, ўсимлик ёғи ва туз қўшинг. Секин-аста ун қўшиб, юмшоқ ва озгина ёпишқоқ хамир ҳолатига келтиринг.
- Хамирни думалоқ шаклга айлантиринг, идишга солинг ва озиқ-овқат плёнкаси ёки сочиқ билан ёпинг. Хамирни 60-90 дақиқа давомида кўтарилиши учун илиқ жойда қолдиринг.
- Хамир икки баравар катталашганда, уни 8-10 та тенг бўлакларга бўлинг. Тўпларга айлантиринг, ёпишқоқ плёнка ёки сочиқ билан ёпинг ва 20-30 дақиқага қолдиринг.
- Колбасани кичик куб шаклида кесиб олинг. Пишлоқни катта тишли қирғичдан ўтказинг. Печни 190 даража ҳароратда олдиндан қиздиринг. Листни пишириқ қоғози билан ёпинг.
- Тўп шаклидаги хамир бўлакларини текисланг. Диаметри 12-15 см бўлган думалоқ пицца хамирларни тайёрлаш учун хамирни қўлларингиз билан чўзинг ва кейин уни листга жойлаштиринг.
- Пицца хамирининг устига помидор қайласини қуйинг, колбаса ва пишлоқни солинг. Уни олдиндан қиздирилган печда 17-20 дақиқа давомида қизаргунча пиширинг.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)