Адлия органлари муқобил энергиядан фойдаланишга ўтмоқда, деб хабар берди Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева.
Қайд этилишича, Адлия бошқармаси ва 7 та ДХМ биносига қуёш электр панеллари ўрнатилган.
Фарғона вилоят Адлия бошқармасининг маъмурий биносига ҳамда 7 та ДХМ биноларига жами 185 кВт/соат қувватга эга қуёш электр панеллари қўйилган. Булар: Фарғона ва Марғилон шаҳар, Фарғона, Данғара, Фурқат, Тошлоқ, Бешариқ туманлари.
Бошқарма ва 4 та ДХМ биноларига (Фарғона, Марғилон, Қувасой шаҳарлари, Тошлоқ тумани) ҳажми 1000 литр бўлган 5 та қуёш сув иситкичлари-геоколлекторлар ўрнатилган.
“Ушбу қуёш панеллари бир йилда 387,9 минг кВт/соат электр энергия манбаи ишлаб чиқариши, йиллик 310 миллион сўмдан ортиқ маблағни тежаш имконини беради”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)