Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 2022 йил 28 декабрь куни аёл 4 эркак томонидан зўрланди. Бу ҳақда вилоят ИИBB ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Чимбойли қишлоғи ҳудудида содир бўлган ҳолат юзасидан 25-27 ёшли 4 нафар гумонланувчи (тезкор) процессуал тартибда ушланган.
Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, ҳолат юзасидан 10 яқин суд тиббий ва бошқа турдаги экспертизалар тайинланган.
Изоҳ (0)