• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Давлат хизматини кўрсатиш: 300 млрд сўм чўнтакда қолди, икки бараварга қисқарган ҳужжатлар, бекор қилинган божлар

    Авваллари бирор идорага ишинг тушиб борсанг умрингда эшитмаган ҳужжатлар талаб қилинардики, тириклигингни исботлаш учун ҳам ҳужжат керак эди гўё. Тизим интеграция қилинмаган, бешта қоғоз учун шунча идора эшигида кунлаб сарғайишга маҳкум эди одам. Боз устига бир идора иккинчи идора берган маълумотни тан олмаслиги дард устига чипқон бўларди. Навбатлар ҳам рақамлаштирилмаган, асаббузарликларни-ку айтмаса ҳам бўлади. Бундай ҳолат нафақат оворагарчиликка олиб келган, балки коррупцион вазиятларни юзага келтирганди.

    Фото: “Дарё”

    Хўш, ўтган беш-олти йил ичида давлат хизматларини кўрсатиш қай даражада ўзгарди, кўпчиликни меъдасига тегган ҳужжатбозлик ва қоғозбозликларга барҳам берилдими? Шу ва бошқа саволлар юзасидан Адлия вазирлиги ахборот хизмати “Дарё”га тушунтириш берди.

    300 млрд сўм чўнтакда қолди

    Давлат хизматини ислоҳ қилиш кўпдан кўп сўраладиган ҳужжатларни тартибга солишдан бошланди. Авваллари кўпчиликдан сўраладиган нарсалар нима эди? Руҳий касалликлар ва наркология бўйича ҳисобда туриши ёки турмаслиги, судланганлик, солиқдан қарзи, пенсия олиши, никоҳдан тортиб ажрашгани, шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, фотосуратигача сўраларди. Бу рўйхатни яна узоқ давом эттириш мумкин. Эндиликда эса юзлаб ҳужжатлар бир тизимга бирлаштирилди. Битта тугма билан барча маълумотларни кўриш, юклаб олиш ва қайта ишлаш имконияти яратилди. Бир даста қилиб, нусха кўчиртириб юришга ҳожат қолмади.

    Давлат хизматларини кўрсатиш жараёнида 73 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларнинг аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди. Шунингдек, 200 дан ортиқ тартиб-таомиллар соддалаштирилди.

    Фото: “Дарё”

    Давлат хизматларини кўрсатишда талаб этиладиган ҳужжатлар сони 221 тадан 95 тага – 43 фоизга қисқартирилган. Хўш, шунча ҳужжат талаб қилиш бекор қилинган бўлса, одамларга нима фойда бўлди? Биргина 73 турдаги ҳужжатларнинг қисқартирилиши натижасида йилига ўртача 20 миллион аҳолига қулайлик яратилди. Уларнинг 300 миллиард сўмдан ортиқ маблағи чўнтагида қолди.

    Эътироз ва таклифлар эътиборга олиниб, 150 дан ортиқ хизматлар тўлиқ қайта кўриб чиқилиб, соддалаштирилди. Натижада талаб этиладиган ҳужжатлар сони икки бараварга қисқартирилди.

    Яна бир яраларимиздан бири – прописка масаласи эди. Яъники прописканг бўлмаса, хизмат кўрсатилмас, яшаш манзилингга маблағ ва вақт сарфлаб бориб келишга тўғри келарди. Шулар инобатга олиниб фуқароларнинг доимий (вақтинча) рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар 7 турдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш, никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш имкони берилди.

    Лицензиялаш осонлашди

    Бош оғриғи кўп, навбат кутиб чарчатадиган, ҳужжатбозликларининг охири йўқ йўналишлардан бири – лицензия олиш эди. Бу тизим ҳам ислоҳ қилинди – лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини белгилаб берувчи Ҳукуматнинг 3 та қарори қабул қилинди. Соҳадаги 250 дан ортиқ ҳужжатлар бекор қилинди.

    “Лицензия” ахборот тизимида 95 га яқин хизмат ишга туширилиб, 65 мингдан ортиқ электрон лицензиялар, рухсатномалар ва хабарномалар берилди. Бунинг натижасида фуқароларнинг турли идораларга 5-10 маротаба овора бўлиб боришига чек қўйилиб, йилига 10 миллиард сўмдан ортиқ маблағ аҳолининг ўзида қоладиган бўлди.

    Фото: “Дарё”

    Энди арзон ...

    Хизмат кўрсатиш нафақат рақамлаштирилмоқда, балки унга тўловлар камайтирилиб, баъзи божлар бекор қилинмоқда. Хусусан ўтган 2022 йил 1 январдан 8 та давлат хизмати бўйича тўловлар камайтирилди ва айримлари бекор қилинди. Бунда

    – Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари томонидан амалга оширилган нотариал ҳаракатларида герб бланкаси учун ундириладиган 5 АҚШ доллари йиғим бекор қилинди;

    – Хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш хизмати учун ундириладиган БҲМнинг 1 баравари йиғими бекор қилинди;

    – Адвокатлик бюроларини рўйхатдан ўтказишда ундириладиган тўловлар БҲМнинг 2 бараваридан 1 бараварига камайтирилди;

    – Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик беришда йиғим БҲМнинг 10 бараваридан 7 бараварига камайтирилди.

    Фото: “Дарё”

    Давлат хизматини кўрсатишда ижтимоий ҳимояга олинган шахсларга моддий жиҳатдан кўмак бериш мақсадида 2021 йил 1 ноябрдан бошлаб “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларидан фойдаланишда тўловлар бўйича 50 фоиз чегирма қўлланилиши йўлга қўйилди.

    Шундай қилиб,  2021 йилда 9,4 млн та, 2022 йилнинг 11 ойида эса 9,3 млн дан ортиқ, 2017 йилга нисбатан солиштирганда 83 баробар кўп хизмат кўрсатилди. Бир кунда ўртача 45 мингга яқин аҳолига давлат хизмати кўрсатилмоқда.

    15.02.2023, 19:50   Изоҳ (0)   3597
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгибозор тумани ҳокими лавозимидан озод этилди

    15.02.2023, 19:15

    “Тутли” фотоэлектр станцияси бир йилда 140 мингта хонадонни электр билан таъминлаши маълум қилинди

    15.02.2023, 18:32

    Бўстонлиқда аёл 4 эркак томонидан зўрлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

    15.02.2023, 18:10

    "Барча конлар Россияга берилгани ҳақидаги маълумот нотўғри. Энергетика вазири ҳужжатларни бизга биттама-битта кўрсатди" — Камолиддин Раббимов

    15.02.2023, 17:34

    Ўзбекистонда юкламаси меъёрдан ошган электр ва газ тармоқларига янги истеъмолчиларни улаш тақиқланди

    15.02.2023, 17:14

    Ўзбекистонда электр энергияси ва газни талон-торож қилиш ўғрилик жинояти сифатида белгиланиши кутилмоқда 

    15.02.2023, 17:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.