Хитой ва АҚШ ўртасидаги “айғоқчи шарлар” бўйича келишмовчилик Пекин Вашингтонни Хитой ҳудуди узра ноқонуний тарзда ҳаво шарларини учирганликда айблаганидан кейин кучайди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги 2022 йилдан буён АҚШ шарлари Хитой ҳаво ҳудуди устидан 10 мартадан ортиқ ноқонуний учганини маълум қилди. Мазкур объектларнинг парвози “ҳарбий ёки жосуслик” мақсади билан бевосита боғланмаган, бироқ Пекин ҳукумати бошқа тафсилотларни келтирмаган.
Хитой АҚШни туҳмат қилиш ва айблашдан кўра, ўзини анализ қилишга чақирган. Вашингтон ҳозирча Пекиннинг айбловларига жавоб бермади. Хитой баёноти АҚШ январь ойида Жанубий Каролина қирғоқлари яқинида Хитойга тегишли "разведкачи шари"ни уриб туширганидан кейин янграган.
АҚШ осмонида қайд этилган разведка шари Давлат котиби Энтони Блинкенни Пекинга режалаштирилган сафарини бекор қилишга ундади. Шундан сўнг АҚШ ҳарбийлари Шимолий Америка осмонида яна учта учар объектни уриб туширди. Хитой АҚШ ўз ҳаво шарини уриб туширганидан "қаттиқ" норози эканини ва воқеага ҳар қандай муносабат билдириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолганини айтди.
Изоҳ (0)