Тошкент шаҳри Чилонзор туманида валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИBB ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчаси ҳудудида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Г., Г.Н. ва бошқалар жами 4 200 долларни фуқаро М.А.га 48 миллион сўмга сотган вақтида ушланган.
Уларнинг ёнидан 13,2 миллион сўм, 35 доллар ва 20 минг қозоқ тенгеси ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)