Украина бўйлаб 10 февраль куни иккинчи марта ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тизими ишга тушди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
“Беларусский Гаюн” мониторинг гуруҳи маълумотларига кўра, Беларуснинг Macҳулиши аэродромида “Кинжал” гипертовушли ракеталарини ташишга қодир учта Россиянинг “МиГ-31К” қирувчи самолёти ҳавога кўтарилган. Шунингдек, Беларусда Россиянинг А-50У узоқ масофали радарларини аниқлаш ва бошқариш самолётлари парвози қайд этилган.
Украинада 10 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 8:20 дан сўнг Россиянинг ракета зарбалари эҳтимоли юқорилиги сабабли мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Соат 12:14 да Киев осмонида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 10 та ракетани уриб туширди. Шаҳар мэри Виталий Кличко электр узилишлари кузатилгани, қурбонлар йўқлигини айтди.
Аввалроқ Украина армияси жангларнинг шиддатли бориши туфайли снарядлар тақчиллигига дуч келаётганини маълум қилганди. Зеленский танклардан кейин Ғарбдан самолёт ва ракеталар олишни ҳам кутмоқда.
Изоҳ (0)