• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ўлигим Туркияда қолиб кетади, деб қўрқдим” — Саида Раметова кетма-кет келган ҳаёт синовлари ва турмуш ўртоғининг касаллиги ҳақида (видео)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саида Раметова “Ўзим” лойиҳасига берган интервьюсида нега Туркияда саратонга қарши даволанишни истамагани ва оғир хасталикдан қолган хотиралари ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Видеодан скриншот

     

    — “Жалолиддин Мангуберди” сериалининг биринчи мавсуми суратга олинаётган пайтда уйдагилар турмуш ўртоғимнинг саломатли ёмонлашгани ҳақида хабар берди.  Бир маҳал менинг ҳам мазам қочди. Чап томоним оғригани учун шамол тегди деб ўйлагандим. Бир куни Тоҳир Саидов “Опа, қўлимни шамоллатдим шекилли оғрияпти, шифокорга кўриниб келаман”, деди. Ўша куни менинг ҳам сёмкам йўқ эди, унга эргашдим.

    Тоҳир шифокор кўригидан тез чиқди. Ҳақиқатан ҳам қўлини шамоллатган экан, биттагина маз ёзиб беришибди. Мени эса у шифокор, бунисини, кейин яна бошқасига жўнатаверди. Охири “Нима гап, нега мени бунча текширишяпти”, деб юрагимга ғулғула тушди. Тоҳир ҳам ҳеч нарсани гапиролмай, жим бўлиб қолди. Турк профессори “Саидахонимга ҳақиқатни айтиш керак”, деди. Турк тилини бироз бўлса-да билганим учун унинг гапларини тушунишим қийин кечмади. “Сенда иккинчи босқичдаги кўкрак саратони аниқланди. Шунинг учун чап томонинг оғриқ берган. Энди сен барча сёмкаларни тўхтатиб, сени операция қилиб даволаймиз”, деди. У профессор кўригига кириш учун беморлар тўрт ойлаб навбатда туришганини кўрганим учун дарров рози бўлдим.

    Фото: Видеодан скриншот

    Ўзбекистондан борганимиз ва ташкилотчиларнинг ёрдами билан у шифокор кўригига киришим осон кечди. Бундан ташқари сериал продюсери Мехмет Бўздағ “Ҳамма шароитларни яратиб берамиз, соғайсанг бўлди”, деди. Ўшанда ҳам ролни ташлаб кетишга кўзим қиймай “Суратга олиш ишлари тугасин, кейин бораман”, десам шифокор танбеҳ берди. “Саратон тез ривожланади, сенга қуёш мумкин эмас. Соғ бўлсанг ҳаммаси бўлаверади”, деб тушунтирди, — дейди актриса Саида Раметова.

    Саида Раметова нега Туркияда даволанишни истамай, Ўзбекистонга қайтганини қуйидагича изоҳлади. 

    Фото: “Дарё”

    — Меҳмонхонага келиб, 15-20 дақиқалар кўзим илинибди. Қулоғимга кимдир “Кет-кет” дегандек бўлди. Чўчиб уйғониб кетдим ва Туркияда актёрларга ғамхўрлик қилган ташкилотчи Фарҳод Бадаловга кетишга қарор қилганим ҳақида айтдим. “Опа, даволаниш учун одамлар Туркияга келади-ку, ҳаммамиз ёнингизда бўламиз”, деди. Райҳон Уласенова, Раъно Шодиева, Феруза Норматова ва Юлдуз Ражабовалар бир кундан ёнимда туришга келишиб олишган экан. Ҳаммага раҳмат айтиб, кўнглим бу ердан кет деётганини айтдим. “Рейс йўқ опа”, деб у вазиятни тушунтиришга уринди. “Мабодо ўлиб қолсам ўлигим шу ерда қолиб кетадими? Самолёт учмаётган бўлса болаларим ҳам бу ерга келишолмайдими?” деб ҳаёлимдан ўтказдим. Нолаларимни Яратган эшитдими билмадим, икки кундан кейин Ўзбекистонга чартер-рейсларнинг қатнови бошланди. Ёдгор Саъдиевнинг маслаҳати билан Тошкент онкология касалхонасига бориб, даволанишларни бошладим, — дейди актриса Саида Раметова.

    Актриса касалликка таслим бўлмагани, даволанаётган пайтида ҳам халқ хизматидан қолмаганининг сабаблари ҳақида ҳам айтиб ўтди.

    Фото: “Яндекс.ру”

    — “Вой мен касал эканман”, деб ётиб олмадим. Фақат ҳаракатда бўлдим, театрга ҳам, тўйга ҳам боравердим. Тушкунликка тушмай соғайиб кетишимга ишондим. Позитив кайфиятда бўлишга ва руҳимни тушурмасликка ҳаракат қилдим. Кимё терапия олгандан кейин икки-уч кун ўтиб, тадбирларга ҳам бораверардим. Даволовчи шифокорларим ҳам ҳайрон бўлиб “Бунақа беморни кўрмаганмиз”, дейишарди. Ана шундай қийин вазиятда қўллаб-қувватлаган мухлисларимга миннатдорлик билдираман. “Бу касал-ку” деб четга суриб қўйишгани йўқ. Қайси даврага кириб бормай, дуо қилиб, моддий кўмак ҳам беришди, — дейди актриса Саида Раметова.

    Актриса турмуш ўртоғи Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жумадулла Раметовда алсгеймер касаллигининг аниқланиши ва бугунги аҳволи ҳақида ҳам гапирди.


    — Коронавирусга чалингандан кейин хотираси ёмонлашганини сездик. Театрда ва сериал сёмкаларига борганда сценарийларни ёдлолмай қийналарди. Алцгеймер касаллигининг асоратлари ва инжиқликлари жуда кўп экан. Бир йил ичида олиб бормаган шифокор-у, табибларимиз қолмади. Ҳозир ҳам касалхонада, шифокорлар жуда яхши қарашаяпти. Одамлар жуда соғинган. Яқинда уни видеога олиб, тармоққа жойладик. Мухлислари, қариндош-уруғлар жуда яхши тилакларни билдиришди. Жумадулла ака эса ҳаммани дуо қилди, — дейди актриса Саида Раметова.

    09.02.2023, 11:50   Изоҳ (0)   28404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Баҳодир Жалоловнинг уйи қанчага тушган? Райҳон Асадовадан ҳиндча рақс, Марям Тиллаеванинг миллий образи 

    08.02.2023, 23:59

    Бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, Айшвария Рай билан солиштириладиган Болливуд юлдузи Дипика Падуконенинг ҳаёт ва ижод йўли ҳақида (фото) 

    08.02.2023, 17:28

    Аввалига бир хил образ яратиб, кейин эса истеъдодининг янги қирралари билан томошабинларни лол қолдирган кино юлдузлар 

    08.02.2023, 10:55

    Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)

    08.02.2023, 09:56

    Instagram: Шоҳруххон Асални “еб қўймоқчи”, тўйда бепул хизмат қилган Нилуфар Усмонова, янги машинали бўлган актриса

    07.02.2023, 23:02

    Болалигидан фильмларда рол ўйнашни бошлаган Голливуд актёрлари (фото)

    07.02.2023, 21:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кевин де Брюйненинг кейинги манзили қайси чемпионат бўлиши маълум бўлди — манба

    Спорт | 25 май, 14:16

    Хитой аэропортида аёл юзни аниқлаш сканеридан ўтолмагани учун макияжини ўчиришга мажбур бўлди (видео)

    Лайфстайл | 25 май, 14:11

    Ўзбекистонда имтиёзли тоифага кирувчилар давлат ҳисобидан даволанадиган касалликлар рўйхати қайта тасдиқланади

    Ўзбекистон | 25 май, 13:22

    Россиянинг Украинага ракета ва дронлар билан қилган ҳужуми оқибатида 10 дан ортиқ одам вафот этди

    Дунё | 25 май, 12:43

    FIFA президенти Клублар ўртасидаги ЖЧда Роналдунинг иштирокига ишора қилди: “Ҳали вақт бор” (видео)

    Спорт | 25 май, 12:39

    Эрта ҳосил ва қиммат нарх: Ўзбекистонда олча мавсуми бошланди

    Ўзбекистон | 25 май, 12:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.