• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)

    Баъзи машҳурларнинг тақдири ўз истеъдоди, қатъияти ва жасорати туфайли енгиб ўтилган тўсиқларга ўхшайди. Кимдир қашшоқликда ёки ёмон ҳудудда яшаган, кимдир ҳақоратланган — ҳаёт бу одамларга қулай бошланғич шароитларни бермаган. Аммо ҳамма нарсага қарамай, бу юлдузлар ҳозирда ҳаммадан ёрқинроқ порлайди.

    Опра Уинфри

    Фото: AdMe

    Телебошловчининг таржимаи ҳолини ишонч билан “юлдузликка тиканлар орқали” деб аташ мумкин. Унинг оиласи шунчалик камбағал эдики, у болалигида картошка қопларини кўтариб юрарди. Ота-онаси ёш турмуш қуради ва ажрашади. Опра 6 ёшига қадар бувиси қўлида тарбияланган. Кейин бувисининг касаллиги туфайли қиз онасиникига кўчиб ўтади.

    Опра ёшлигида ҳомиладор бўлиб қолади. Қизининг ҳомиладорлигидан хабар топган онаси уни отасининг олдига юборади, чунки оилада икки кишига жой йўқ эди. Афсуски, бола 2 ҳафта ҳам яшамайди. Уинфри учун бурилиш нуқтаси нотиқлик танловида ғолиб бўлган ва 4 йиллик коллеж стипендиясини олганида содир бўлади. У касбига эътибор қаратиб, ўз бахтининг яратувчисига айланади.

    Леонардо Ди Каприо

    Фото: AdMe

    Машҳур актёр ҳам камбағал оилада ўсган. Унинг ота-онаси болалигида ажрашган. Леони онаси тарбиялаган, аммо отаси билан ҳам яхши муносабатда бўлган. Ди Каприо нотинч ҳудудда ўсган, шафқатсизлик ва жиноятнинг гувоҳи бўлган. Келажакда, унинг ўзи айтганидек, бу унга Голливуд ҳаётининг васвасаларига берилмасликка ёрдам беради.

    Леонинг ота-онаси ижодкор одамлар эди, бу эса йигитни актёрлик касбига ундайди. У тез-тез онасидан мактабга бормаслик учун уни кастингларга олиб боришини сўрарди. Ва бу натижа беради, у кичик ролларни ўйнашни бошлайди.

    Самюэль Л. Жексон

    Фото: AdMe

    Жексонни онаси томонидан қариндошлари тарбиялаган. Унинг онаси иш учун бошқа шаҳарга кўчиб ўтади, лекин мунтазам равишда ўғлининг олдига келиб туради. Самюэль ҳали гўдаклигидаёқ отаси уларни ташлаб кетганди.

    Унга актёрнинг холаси катта таъсир кўрсатган. У бошланғич синф ўқитувчиси бўлиб, уни ўзи билан мактабга олиб боради. Унинг ёрдами билан Самюэль 2 ёшида ўқишни бошлайди, аммо мактабдаги болалардан олдинда бўлгани учун тез-тез муаммога дуч келади. Бундан ташқари, унинг холаси уни мактаб спектаклларида ўйнашни таклиф қилиб, актёрликка ундайди.

    Сара Жессика Паркер

    Фото: AdMe

    Бўлажак юлдуз ёш ёзувчи ва боғча тарбиячиси оиласида туғилган. Ота-онаси қизи 3 ёшида ажрашишади. Кўп ўтмай, онаси бошқа турмушга чиқади ва Сара қолган 7 фарзанд билан бирга ўсади. Сара дада деб атаган ўгай отаси кўпинча ишсиз қоларди, шунинг учун катта оила пул етишмаслигидан қийин пайтларни бошдан кечиради.

    Туғилган кунлар ва бошқа байрамлар ҳар доим ҳам нишонланмасди, Сара мактабга эски-туски кийимда борарди. Оила кун кечириш учун нафақага таяниши керак эди. Қашшоқликка қарамай, онаси болаларининг маданиятга қизиқишини доимо қўллаб-қувватлайди, уларни театрлардаги бепул намойишларга олиб боради. Айнан ўша пайтда Сарада актрисалик ва санъатга муҳаббат пайдо бўлади.

    Марк Уолберг

    Фото: AdMe

    Замонамизнинг энг кўп маош оладиган Голливуд актёрларидан бири муаммоли ўсмир бўлиб, камбағал оилада ўсган. У 5 ака-ука билан бир хонада яшаган, 9 фарзанднинг энг кичиги эди. Отаси иш туфайли уйда деярли бўлмасди.

    Уолберг жиноятчилик юқори бўлган муҳитда ўсган, унинг оиласи учун бу одатий ҳол эди. Бундай муҳит таъсири туфайли Марк ёшлигида 2 йил қамоқда ўтиради. У ерда у ҳаётини қайта кўриб чиқади, хип-хопдаги карерасини бошлайди (жуда муваффақиятли эмас) ва охир-оқибат актёр бўлишга қарор қилади.

    Жоан Роулинг

    Фото: AdMe

    Роулинг ўзининг ўсмирлик йилларини “қўрқинчли давр” деб таърифлайди. Қиз 15 ёшга тўлганда, онаси оғир касал бўлиб қолади. Тилшунос сифатида таҳсил олган Жоан таржимон бўлиб ишлаган, лекин бўш вақтларида ёзишни ёқтирарди.

    Ёзувчи турмушга чиқади, лекин қизи туғилгандан кўп ўтмай, эр-хотин ажрашишади. Жоан чақалоғи билан биргина нафақага қараб қолади. Шундан сўнг чақалоғини кафега олиб боради ва ухлаб ётганида ёш сеҳргар ҳақида роман ёзади. Роулинг бу ҳақда шундай дейди: “Агар мен жуда камбағал бўлмаганимда, бу китобни ёзмаган бўлардим”.

    Эминем

    Фото: AdMe

    Эминем ҳам қийин болаликни ўтказади, у қашшоқликда яшайди. Синфдошлари уни масхара қилишгани учун тез-тез мактабини ўзгартиради. Кейин ижодкорлик унинг мақсадига айланади.

    14 ёшида Marshall (бу қўшиқчининг ҳақиқий исми) клубларда реп куйлашни бошлайди. Кўп дарс қолдиришлар туфайли ёш реппер 3 марта 9-синфда қолади. Кейин у мактабни ташлаб, мусиқага эътибор қаратади, маҳаллий хип-хоп саҳнасида ном чиқаради ва кейинчалик унинг продюсери бўлган машҳур доктор Дренинг эътиборини тортади.

    Селена Гомес

    Фото: AdMe

    Бўлажак эстрада юлдузининг ота-онаси қиз 5 ёшлигида ажрашишади. Селенани онаси тарбиялаган. У театр актрисаси эди ва барча қийинчиликларга қарамай, кичкина Селенани илҳомлантиради. Гомес актрисалик фаолиятини эрта ёшда бошлаган.

    Шон-шуҳрат чўққисида Гомес соғлиғида жиддий муаммоларга дуч келди. 2014 йилда у тери сили ташхиси билан касалхонага ётқизилади. Селена ёлғон миш-мишлар тарқалишининг олдини олиш учун ҳаёти ва муаммолари ҳақида доим очиқ гапиради.

    Стивен Кинг

    Фото: AdMe

    Кингнинг отаси чангюткич сотувчиси бўлиб, Стивен 2 ёшида тўсатдан оилани тарк этади. 2 фарзандли ёлғиз она кўчиб юришга мажбур бўлади. У бир вақтнинг ўзида 2-3 жойда ишлайди, баъзан болаларини ҳафталаб, ҳатто ойлаб қариндошларига қолдириб кетади.

    Университет кутубхонасида ярим кунлик ишда ишлаётган Кинг ўзининг бўлажак рафиқаси Табита билан танишади. Рафиқаси шундай деб эслайди: “У менинг хотирамдаги энг камбағал талаба эди. Поябзал олишга имкони бўлмагани учун калиш киярди”. Тўйдан кейин эр-хотин юк машинасида яшашади. Кинг даҳшатли фильмлар қироли бўлгунга қадар кун кечириш учун ёнилғи қуйиш шохобчасида ва кир ювиш хизматида ишлаган.

    08.02.2023, 09:56   Изоҳ (0)   8034
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Шоҳруххон Асални “еб қўймоқчи”, тўйда бепул хизмат қилган Нилуфар Усмонова, янги машинали бўлган актриса

    07.02.2023, 23:02

    Болалигидан фильмларда рол ўйнашни бошлаган Голливуд актёрлари (фото)

    07.02.2023, 21:51

    “Саккиз йил ўқиган актёрдан телефонда вайн оладиганлар машҳурроқ”. Дилбар ва Умид Зокировлар вайнерлик фаолияти ҳақида (видео)

    07.02.2023, 18:57

    Голливуднинг ҳар қандай ролни маромига етказиб ижо этадиган актёр ва актрисалари (фото) 

    07.02.2023, 10:35

    Instagram: Марям Тиллаевага ўзбекчани ўргатаётган Liil Хуррамов, сёмкада калтак еган Дурдона Қурбонова, Хонзодадан Ҳалима Ибрагимовага пародия 

    06.02.2023, 23:05

    Фото: Бир-бирига ўхшаши туфайли доим адаштириладиган машҳурлар

    06.02.2023, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.