• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ҳароратни термометрсиз ўлчашнинг 5 та осон усули

    Иссиқ пешона баланд ҳароратнинг ягона белгиси эмас. Албатта, махсус асбобларсиз тана ҳароратини юқори аниқлик даражада айтиб бериш имконсиз. Ҳаттоки, уйдаги термометрлар ҳам хато қилади. Аммо юқори аниқлик ўта муҳим эмас. Шунчаки танада иситма бор ёки йўқлигини билиш кифоя. Ҳароратнинг 38 °C дан юқорилиги турли касалликларнинг бирламчи аломатларидан ҳисобланади.

    Ҳароратни термометрсиз қандай ўлчаш мумкин?

    Бунинг бешта асосий усули бор. Уларнинг ҳар бири ҳам ниҳоятда ишончли бўлмаслиги мумкин. Ҳар ҳолда вақтинча термометр вазифасини бажара олади.

    1. Пешонани ушлаб кўринг

    Пешона иссиқ бўлса, демак, иситма бор. Хато қилмаслик учун қуйидаги қоидаларга амал қилинг:

    • Иситмангиз бор-йўқлигини ўзингиз текширманг. Қўлларингиз ҳам иссиқ бўлиши мумкин, шунинг учун иссиқликни сезмайсиз.
    • Пешонага қўл теккизишда кафтнинг орқа қисмидан фойдаланинг. Кафт орқасидаги тери нисбатан сезгирроқ.

    Текширишдан олдин хона жуда иссиқ ёки жуда совуқ эмаслигига ишонч ҳосил қилинг. Қўл қанча совуқ бўлса, пешона шунча иссиқ туюлади. Аксинча, қўлнинг қайноқлиги иситмани сездирмайди.

    2. Кўкрак қафасининг олд ва орқа томонларини ҳам ушлаб кўринг

    Бунда ҳам кафтнинг орқа томонидан фойдаланинг. Бу соҳалар ҳам иссиқ бўлса, ҳарорат баланд деганидир.

    3. Юз рангига назар солинг

    Қип-қизил тус олган ёноқлар шифокорлар эътиборга оладиган яна бир ишончли белгидир.

    Одам тўшакда ётган бўлсагина, юз рангини баҳолаш ўринли. Фаол ҳаракат ёки жисмоний зўриқишдан сўнг ҳам ёноқлар қизариб кетади.

    4. Пульсни ўлчанг

    Катталардаги нормал юрак уриш тезлиги бир дақиқада 60-100 марта. Бу 10 ёшдан ошган болаларга ҳам тегишли. Мактабгача ёшда бўлган болаларда оддий пульс 120 уришдан ошмайди, бир-икки ёшли болаларда — 130, бир ёшгача бўлган чақалоқларда — 160.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, иситма вақтида юрак тезроқ уради. Меъёрдан юқори бўлган ҳар 8-10 юрак уриши тана ҳароратининг бир даражага кўтарилганидан дарак бериши мумкин.

    5. Ўзингизни қандай ҳис қилаётганингизни таҳлил қилинг

    Ҳароратнинг ошиши, одатда, бошқа характерли хусусиятлар билан бирга келади. Ушбу қўшимча белгилар қанчалик кўп бўлса, иситма эҳтимоли шунчалик юқори бўлади.

    • Ҳовур. Кўпинча одам ўзини “ёниб кетаётгандек” ҳис қилади.
    • Совуқ. Ички иссиқликка қарамай, иситмаси бўлган одамлар совуқдан титрайди. Хонадаги ҳаво ҳарорати нормал ёки одатдагидан иссиқ бўлса-да.
    • Ҳолсизлик. Бу уйқучанлик ёки шунчаки қаттиқ чарчоқ бўлиши мумкин.
    • Кучли терлаш. Ҳарорати баланд бўлган одам кўп терлайди.
    • Ўзини ёмон ҳис қилиш. Одамлар ҳар доим ҳам уларни нима безовта қилаётганини билмайди лекин ҳислар, шубҳасиз, ёқимсиз бўлади.
    • Кўнгил айниши. Баъзан кучли эмас, баъзан эса сезиларли даражада кучли кўнгил айниши кузатилади.
    • Бош оғриғи. Иситма вақтида яна бир кенг тарқалган аломат.

    Тез ёрдамни қачон чақириш керак?

    Иситма ҳақиқатан ҳам хавфли касалликлар белгиси бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳароратнинг юқорилиги қуйидаги аломатлар билан бирга кузатилса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг:

    • Бошни у ён бу ёнга бура олмаслик даражада бўйиннинг қотиб қолиши;
    • Ақлнинг чалкашиб кетаётгани;
    • Ҳиссий ҳолатдаги кескин ўзгаришлар, масалан, ҳаддан ташқари ортиқча хавотир ёки асабийлашиш;
    • Тана бўйлаб тарқаладиган ҳар қандай тошма;
    • Фотофобия, яъни ёруғликка қараганда кўзларда оғриқли ҳислар;
    • Сувсизланиш — буни пешоб рангининг қуюқлашиши, кўзларнинг киртайиб қолиши, йиғлаганда кўз ёш ажралмаслиги билан тахмин қилиниши мумкин;
    • Тутқаноқлар.

    Агар иситмани парацетамол ёки асоси ибупрофен бўлган препаратлар билан туширишнинг имкони бўлмаса ёки беш кундан ортиқ давом этса, шифокор кўригидан ўтиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Боланинг иситмаси баланд, қўл-оёқлари эса муздай: Бундай вақтда қандай йўл тутиш керак?
    • “Бутун танам ёняпти”: юқори ҳароратнинг қандай сабаблари бор?
    08.02.2023, 16:42   Изоҳ (0)   6209
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лептин нима? Бу гормон қандай қилиб кўп овқат ейишга ва семиришга мажбур қилади?

    08.02.2023, 11:48

    Қўрқинчли тушлар, ахборотлар оқими: уйқусизликнинг 10 та сабаби ва уни енгиш йўллари

    06.02.2023, 20:56

    Кекса ёшда ҳам организмнинг саломатлигини таъминловчи овқатланиш одатлари 

    06.02.2023, 13:41

    Биринчи ёрдам: деярли ҳамма йўл қўядиган 7 та кенг тарқалган хато

    06.02.2023, 12:06

    30 ёшдан ошган аёллар фойдаланиши шарт бўлган косметик маҳсулотлар

    05.02.2023, 19:49

    Ёстиғингиз қалқонсимон без ва ошқозон касалликларини аниқлашга ёрдам беради

    05.02.2023, 17:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.