• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қўрқинчли тушлар, ахборотлар оқими: уйқусизликнинг 10 та сабаби ва уни енгиш йўллари

    Уйқусизлик ҳозирги замон одамлари орасида энг кенг тарқалган муаммолардан биридир. Яхшики, уни келтириб чиқарадиган сабабларнинг кўпини бартараф этиш мумкин.

    Биринчи сабаб: асаб бузилиши ва стресс

    Уйқусизликнинг энг катта сабабларидан бири асаб бузилиши ва стрессдир. Бундан қутулиш у қадар осон эмас. Баъзида асаб бузилиши руҳий тушкунлик билан бирга кечиши мумкин. Бу ҳолатда, албатта, малакали мутахассисдан ёрдам сўраш керак. Агар ҳаддан ташқари ҳиссий қўзғалишингиз сабаби жуда аниқ, кундалик иш, юмушлар билан боғлиқ бўлса, буни енгиб ўтишнинг иложи бор.

    Қандай курашиш керак: Биринчидан, ўзингизни стресснинг барча манбаларидан халос қилинг. Масалан, ётишдан олдин телевизор кўрманг, уни ўрнига китоб ўқинг. Иккинчидан, кечалари тинчлантирувчи муолажалар қилинг: бош чакка қисмларини лаванда ёғи билан массаж қилинг, оёқ учун ванна  тайёрланг, ромашка гуллари қўшилган илиқ душ қабул қилинг. Учинчидан, ўзингизга қулай уйқу учун барча шарт-шароитларни яратинг: хонани шамоллатинг, чироқларни ўчиринг (қоронғилик тананинг бўшашишни тезлаштирадиган махсус моддани ишлаб чиқаришга ёрдам беради) ва ҳар қандай шовқинни бартараф қилинг.

    Иккинчи сабаб: меъёрдан ортиқ кофеин

    Фото: Marie Claire

     

    Буни сезмаган ҳолда, кунига бир, икки ёки беш чашка қаҳва ичишимиз мумкин (ҳар ким бу ерда ўзи учун критик максимални аниқлайди). Қаҳва, албатта, мазали, баъзан тетиклаштиради, лекин фақат эрталаб ичиш тавсия этилади!

    Қандай курашиш керак: ётишдан уч соат олдин, таркибида кофеин бўлган ичимликлар истеъмол қилишни қатъиян чекланг! Бу маҳсулотлар чой бўлиши ҳам мумкин (чунки чой қанчалик аччиқ бўлса, ундаги кофеин концентрацияси шунчалик кўп бўлади), какао, шоколад, Coca-Cola ва энергетик ичимликлар шулар жумласидандир.

    Учинчи сабаб: нотўғри овқатланиш

    Организм фаолияти биз уни қандай озиқлантиришимизга боғлиқ. Энг муҳими нима? “Сиз нимани есангиз, ўшасиз” деган иборани эшитганмисиз? Истеъмол қиладиган барча озиқ-овқатларнинг таркибини назорат қила олмаслигимиз табиий. Баъзиларида организмнинг тўғри ишлашига халақит берадиган компонентлар мавжуд. Бундан ташқари, ётишдан олдин овқатланиш ҳам исталмаган салбий таъсирга эга: озиқ-овқатнинг фаол ҳазм бўлиши туфайли ўз-ўзидан организм дам ололмайди.

    Қандай курашиш керак: Ётишдан олдин асал аралаштирилган бир стакан илиқ сут ичиш фойдалидир, кечаси енгил тамадди қилган маъқул. Лекин очлик ҳисси уйқусизликка ҳам ҳисса қўшишини унутмаслик керак. Ётишдан уч соат олдин овқатланинг. Бу қоида фақат вазн йўқотадиганлар учун эмас, ҳаммага бирдек фойда беради.

    Тўртинчи сабаб: чекиш

    Никотин қарийб кофеин каби кучли энергия стимулятори эканлигини ҳамма ҳам билмайди.

    Қандай курашиш керак: қатъий равишда, чекишни бутунлай ташланг. Буни бажариш мушкул, шунинг учун ухлашдан камида уч соат олдин чекмасликни маслаҳат берамиз.

    Бешинчи сабаб: спиртли ичимликлар ичиш

    Ҳа, айниқса кечаси! Уйқусизликдан азият чекадиган баъзи одамлар “тезроқ ухлаб қолиш учун” оз миқдорда спиртли ичимлик ичади. Бироқ, организмга спиртли ичимликларнинг ҳар қандай дозасини мунтазам равишда киритиш асаб тизимига таъсир қилмай қолмайди, бу асаб бузилишига сабаб бўлади.

    Қандай курашиш керак: ётишдан олдин спиртли ичимликлар ичманг, умуман, спиртли ичимликларни ҳеч қачон ичманг.

    Олтинчи сабаб: кун давомида дам олишнинг етишмаслиги

    Фото: Marie Claire

     

    Замонавий инсон фаол, иш ва бошқа кундалик вазифалари билан шунчалик бандки, у дам олишни кучсизлар учун машғулот деб билишга одатланган. Биз эркин кўринмаслик учун ўзимизга атайлаб асосийларидан ташқари қўшимча масъулият ҳам юклаб оламиз.

    Қандай курашиш керак: кун давомида янги вазифани бошлашдан олдин камида бир неча дақиқа танаффус қилинг. Шундай тариқа чарчоқ тўпланмайди. Кечки пайт фитнесни яхши кўрадиганларга машғулотларини 21:00 га қадар тугатиш тавсия қилинади. Пиёда юриш ҳам кун давомида тўпланган стрессни енгиллаштиради.

    Еттинчи сабаб: қўрқинчли тушлар

    Ёмон тушлар уйқусизликнинг энг кенг тарқалган сабабларидан биридир. Онгсиз равишда қўрқинчли туш кўришдан қўрқасиз ва тана уйқуга фаол қаршилик кўрсатишни бошлайди.

    Қандай курашиш керак: ҳар ким ҳам ёмон туш кўриши мумкин, бу ерда ғайритабиий ҳеч нарса йўқ. Бундай қўрқинчли тушларнинг олдини олиш учун хаёлингизни хаос фикрлардан озод қилишга ҳаракат қилинг. Мукаммал рецепт — бу медитация. Ёга, пилатес ва бошқа дам олиш машғулотларини бошланг.

    Саккизинчи сабаб: уйқу режимининг бузилиши

    Фото: Marie Claire

     

    Икки кун ухламасдан юриш, сўнг бир-икки соат ухлаб, ишни давом эттиравериш мумкин. Аввалига ҳамма нарса яхшидек туюлади, лекин тез орада организм фаолияти муваффақиятсизликка учрайди. Бу айёрликдан эмас, балки организм батарея принципи асосида ишлаганидандир. Ва уни ўз вақтида зарядланишига йўл қўймасдан, бу ҳолатни ўзингиз келтириб чиқарасиз.

    Қандай курашиш керак: ухлаш учун энг мақбул вақт саккиз соат. Кимлигингизга қараб – ухламайдиган “бойқуш”мисиз ёки уйқучилар тоифасидами, ўзингизга мос жадвал танланг. Ҳатто, сменада ишлайдиганлар учун ҳам чиқиш йўли бор: бир вақтнинг ўзида, кундузи ва кечаси навбатма-навбат ухлаб олиш. Организм ҳам бунга кўникма ҳосил қилиб, қаршилик қилишни тўхтатади.

    Тўққизинчи сабаб: ахборотлар оқими

    Ахборотлар бизни ҳар тарафдан ўраб олади: Интернетда, телевизорда, миямизда (бу бизни шахсан ташвишга соладиган муаммолар ҳақида маълумот). Фикрлар орқали бўладиган ахборот уруши, жисмоний ҳаракатлардан чалғитади. Кун давомида эшитилган, қабул қилинган ахборотлар сабабли диққат ошиб боради. Оқибатда аллақачон ухлаш вақти бўлгани хаёлингизга ҳам келмайди.

    Қандай курашиш керак: кундалик вазифаларни мураккаблигига қараб тақсимланг, шунда кечқурун руҳан енгил бўласиз. Уйқуга ётишдан олдин массаж ёки тинчлантирувчи лаванда, ромашкали ванна қабул қилиш орқали бир оз дам олинг.

    Ўнинчи сабаб: ноқулай уйқуга сабаб бўладиган нарса-буюмлар

    Бундай нарсалар пижама, кўрпа-тўшак, тўшак, матрас ва уйқунинг қулайлиги билан боғлиқ бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.

    Қандай курашиш керак: барчасини бошқасига алмаштириш ва тўшакни қайтадан янгилаш.

    Мавзуга доир:

    • Боланинг тўйиб ухламаганини қандай аниқлаш мумкин?
    • Кечаси яхши ухламаяпсиз ва тез-тез уйғониб кетяпсизми? Сизга ушбу маслаҳатлар ёрдам беради
    06.02.2023, 20:56   Изоҳ (0)   9689
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кекса ёшда ҳам организмнинг саломатлигини таъминловчи овқатланиш одатлари 

    06.02.2023, 13:41

    Биринчи ёрдам: деярли ҳамма йўл қўядиган 7 та кенг тарқалган хато

    06.02.2023, 12:06

    30 ёшдан ошган аёллар фойдаланиши шарт бўлган косметик маҳсулотлар

    05.02.2023, 19:49

    Ёстиғингиз қалқонсимон без ва ошқозон касалликларини аниқлашга ёрдам беради

    05.02.2023, 17:55

    Турли зиёфатлар, ширинлик ўрнига мева ейиш: вазн ортишига олиб келадиган яна 5 та одат

    04.02.2023, 17:12

    Қимматбаҳо егуликларнинг ўрнини босувчи 6 та маҳсулот

    04.02.2023, 13:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.