7 февраль санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Тинч океани флоти адмираллари умрига зомин бўлган авиаҳалокат, 551 серб болаларининг қирғини ҳамда Флоренцияда гулханга ташланган санъат асарларига оид фактлар ўрин олган.
13 адмирал ва 3 генерал умрига зомин бўлган авиаҳалокат
1981 йил 7 февраль куни юз берган авиаҳалокат оқибатида Тинч океани флоти қўмондонлигининг деярли барча раҳбарияти ҳалок бўлганди. “Ту-104” самолётининг қулаши оқибатида 13 нафар адмирал ва уч нафар генерал, 11 нафар биринчи ранг капитани ва битта полковник, шунингдек, Приморский ўлкаси партия қўмитаси биринчи котибининг рафиқаси ҳалок бўлган. Фожиа расман бортга ортиқча юк ортилгани сабаб келиб чиққани айтилган.
1981 йил январь охири — февраль бошларида СССР Ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони Сергей Горшковнинг ташаббуси билан раҳбарий таркибнинг тезкор-сафарбарлик йиғини ташкил этилган. Қўмондонлик-штаб ҳарбий ўқувларида энг яхши натижани Тинч океани флоти (TOF) вакиллари кўрсатган. Йиғин якунлангач, барча флотлар делегациялари Ленинград яқинидаги “Пушкин” ҳарбий аэродромидан ўзларининг хизмат жойларига йўл олган.
7 февраль куни соат 16:00 атрофида TOФ қўмондонлиги келган “Ту-104” экипажи парвозга шайланган. Бортга қўмондоннинг шахсан ўзи адмирал Эмил Спиридонов рафиқаси Валентина билан бирга, TOФ Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Георгий Павлов, TOФ сув ости кемалари эскадраси командири Виктор Maxлай, разведка бошлиғи Геннадий Леонов, TOФ штаби бошлиғи Степан Данилко ва бошқа юқори мартабали амалдорлар чиққан. Улар оралиқ қўнишлар билан бирга Владивостокка қадар учиши керак эди.
Самолётни TOФ Ҳарбий-ҳаво кучлари 25-авиация дивизияси бошқармаси отряди командири тажрибали Анатолий Инюшин бошқарган — у 50 ёшда бўлиб, 8150 соат, “Ту-104”нинг ўзида эса 5730 соат парвоз қилганди.
Кучли қор ёғар, учувчилар учун кўрувчанлик ёмонлашган эди. Самолёт учиш-қўниш йўлагидан белгиланган тезликдан 25 километр/соат камроқ тезликда ҳавога кўтарилган. Саккиз сониядан кейин “Ту-104” 50 метр баландликда кескин чапга оға бошлаган, ағдарилган ва аэродромдан 500 метр нарига бориб қулаган. Самолёт бакида бўлган 20 тонна ёнилғи бир зумда портлаган.
Ҳодиса жойида экипажнинг 6 аъзоси ва 43 йўловчи ҳалок бўлган, фақатгина катта техник Велентин Зубарев учувчилар кабинасидан қорга учиб чиқиб кетгани учун омон қолган. Бироқ унинг ҳам шифохонага олиб кетишаётганларида жони узилган.
Фожиа оқибатида 13 адмирал ва уч генерал ҳалок бўлганди — таққослаш учун, Иккинчи жаҳон урушида совет флоти фақат тўрт адмиралидан айрилган. “Пушкин” аэродромидан Тинч океани флотидан кейин Болиқ флоти учиши керак эди. Улар самолёт ҳалокатга учраган жойга югурган, аммо кучли ёнғин сабаб унга яқинлашиб бўлмасди — олов бир соатга яқин ёнишни давом этган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ярим йилга яқин давом этган. Россия Мудофаа вазирлигининг расмий версиясига кўра, самолёт юкларни қотиришда хатоликка йўл қўйилгани ҳамда йўловчиларнинг салонга нотўғри жойлаштирилиши оқибатида қулаб тушган.
Турли манбаларда келтирилишича, у вақтда қоғоз рулонлар ва мебел гарнитуралари тақич бўлгани сабаб ҳарбийлар уни Ленинграддан харид қилганди. Аниқланишича, “Ту-104”га юк ортиш ва йўловчиларни чиқариш режасиз амалга оширилган ва керакли ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Самолёт максимал 74,5 минг килограмм оғирликда парвоз қила олган бўлса, ҳалокат вақтида у 77 минг килограммни ташкил этган.
Ҳалокатга оид маълумотлар узоқ вақт махфийлигича қолган. Фақат “Красная Звезда” ва “Правда” газеталари “Тинч океан флотининг бир гуруҳ адмираллар, генераллар, офицерлар, мичманлари, прапоршик, матрос ва денгизчилари хизмат вазифасини бажариш чоғида авиация ҳалокатига учрагани” ҳақида қисқа хабар ёзган холос.
Мазкур фожиадан кейин самолёт “Ту-104” ҳарбийлар томонидан эксплуатациядан чиқарилган. Фуқаролик авиацияси эса ундан 1979 йилдан бери фойдаланмай келаётганди.
Ҳалок бўлганларнинг аксарияти Ленинграддаги Серафимов қабристонига дафн этилган. СССР Вазирлар кенгашинигн қарори билан марҳум денгизчиларнинг бевалари ва болаларига пенсия тайинланган. Улар мамлакатнинг турли шаҳарлида уй-жой билан таъминланган.
551 нафар серб болаларининг ўлдирилиши
1942 йил 7 февраль куни “Дракулич” қишлоғида қирғин содир бўлганди — у Хорват миллатчи исёнчилари ҳаракати аъзолари томонидан серб тинч аҳолисининг бир вақтда ўлдирилиши билан боғлиқ энг даҳшатли воқеа ҳисобланади. Мазкур воқеа “Дракулич”, “Шарговас”, “Мотике” қишлоқларида ҳамда “Раковас” шахтасида юз берган — ҳозирда ушбу ҳудудлар Босния ва Герсоговинанинг Баня-Лука шаҳри ҳудуди ҳисобланади. Ўша куни 2,3 минг серб ўлдирилган, уларнинг 551 нафари болалар эди, қолганлари асосан аёллар ва қариялар.
Қатл жараёнларида исёнчилар етакчиси Анте Павеличнинг шахсий соқчилари ҳамда маҳаллий хорват аҳолиси бирлашган 8-баталён аскарлари иштирок этган. 7 февраль тонгида улар “Дракулич”га бостириб кирган ва у ерда яшовчи сербларни ўласи қилиб калтаклашга киришган, соат 14:00 ларда эса барчаси якунланган. Миллатчилик операцияга капитан Ёсип Мишлов бошчилик қилган бўлиб, ҳарбий капеллан Мирослав Филипович унинг жиноий шериги эди (у серб аҳолисига қарши оммавий жиноятлари учун “Шайтон ота” лақабини олган. Урушдан бироз олдин Филипович ўзининг миллатчилик қарашлари сабаб франсискенлар орденидан (католиклар оредени) қувилган, аммо черковдан четлатилмаган эди. Кейинчалик у Югославия ҳудудидаги энг йирик ўлим лагерлари тизими комендантига айланган, 100 минглаб сербларнинг ўлимига сабабчи бўлган лагерни бошқарган.
Маълумотларга кўра, айнан Филипович аввало болаларни ўлдиришни буюрган. Оперция режасини шу ҳудудда туғилиб ўсган Баня-Лука коменданти Виктор Гутич ишлаб чиққан. Қурбонларнинг аксарияти қишлоқ хўжалиги қуроли ҳисобланган “сербосек” ва “серболға” билан ўлдирилган. Ушбу акция натижасида қишлоқдан қочишга улгурмаган деярли барча серб аҳолиси ҳалок бўлганди.
Драгож Лукичнинг “Козара уруши ва болалари” китобида келтирилган маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида 551 бола ҳалок бўлган: 294 нафари — “Дракулич”да, 207 нафари — “Мотик”да ва 50 нафари — “Шарговат”да. Гувоҳларнинг айтишича, исёнчилар вояга етмаган қизларни сўралаган, шундан кейин уларни пичоқлаб кетган.
1965 йилга келиб “Дракулич”га “Фашист террори қурбонлари” хотирасига ёдгорлик ўрнатилган, аммо унда қайд этилган инсонлар сони камайтириб кўрсатилган: 1,4 минг киши ўлдирилгани ёзиглан бўлсада, уларнинг миллати яширилган. 1988 йилда “Дракулич”да 1942 йил қурбонлари хотираси учун мемориал черковни қуриш ишлари бошланган ва у 1989 йилда якунланган. Югославия тарқалиб кетгач эса, Баня-Лука шаҳри расмийлари монументдаги беш қиррали юлдузни ҳочга алмаштирган, унданги қурбонлар сони 2,3 мингга ўзгартирилган.
Флоренцияда гулханга ташланган санъат асарлари
1497 йил 7 февраль куни Флоренцияда қишни кузатиш байрами ҳисобланган “Қуюқ сешанба” байрами нишонланган. Умуман олганда бу кунда карнаваллар, маскарад ва байрам юришларини ўтказиш режалаштирилган. Аммо бу сафар Флоренция аҳлини ақл бовар қилмас ҳодиса кутиб турарди.
“Қуюқ сешанба”дан бир неча ҳафта олдин Пясса делла Синёрия марказий майдонида улкан пирамида қад ростлаган. Унинг асосига париклар ва улама соқоллар, ўйин тошлари ва қарталар, бўёқлар, кўзгу, атир ва ҳатто ҳушбўй совунлар ташланган. Уларнинг ортидан “зарарли” китоблар — антик давр муаллифлари бўлган Сицерон ва Овидийнинг, шунингдек, Ренессанс даври ижодкорлари бўлган Петрарка шеърлари ва Бокаччонинг “Декамерон”лари уйилган. Шундан кейин “уятсиз” суратлар, бюст ва картиналар, мусиқий анжомлар отилган. Қадимги Рим худолари, афсоналар қаҳрамонларининг тасвирлари ҳам қолиб кетмаган.
Уйма-уй юрган болалар ҳаёт учун яхши бўлмаган буюмларни йиғишга тушган. Улар тўғри йўлда эканини бирор аҳоли можарога боришни истамайдиган соқчилар тасдиқлаб турган. Шу боис “Қуюқ сешанба” кунига келиб пирамида ўлчами жуда катталашиб кетганди.
Улкан “иншоот”гам ой қуйилиб, “Худо сенга ҳамд айтамиз” мадҳияси остида олов ёқилган. Ушбу аҳракатларга Сан Марко доминиканлар черкови етакчиси Фра Жироламо Савонарола бошчилик қилган. У оловчи шоуни “Манманлик гулхани” деб атаган.
Савонарола ўзини Эски Аҳд пайғамбарлари билан солиштирган бўлсада, уни диний фанатик деб ҳисоблашган. Одамлар яна бир бор охирзамонни кутар ва “ибодат қилинг ва тавба қилинг” мавзусидаги оловли суҳбатлар доимо ўзига томошабин тўплай оларди. Аммо Савонарола бу сериядан ажралиб турди. Флоренцияда, ҳозирча, у деярли Масиҳнинг ноиби сифатида ҳурматга сазовор эди. Шаҳар қутқарувчиси номига эса ҳақли равишда эгалик қилган.
Гап шундаки, 1494 йилда Италия уруши — ярим асрдан ортиқ давом этган можаролар серияси бошланган. Ҳисобни Италияга бостириб кирган ва Флоренцияни Пиза шаҳри эгалигидан маҳрум этилган француз қироли Карл VIII бошлаб берган. Кейинги ўриндан Флоренциянинг ўзи ўрин олганди. Шунда шаҳар Карл VIII ўз музокарачиларини юборади. Улардан бири айнан Савонарола эди. У уддалаб бўлмас ишни амалга оширади, Карлни “Худонинг балоси”га таққослаган ва бир соат у билан суҳбатлашган. Суҳбат давомида у агарда қирол Флоренцияга бирор зарар келтирса, Худо ҳатто ўз қуролига ҳам зарар етказиши мумкинлигини шама қилади. Нотиқ Савонарола иқтидорли эди — у қиролни шу қадар қўрқувга соладики, Флоренцияда 10 кун давом этган босқинда 20 минг хорижлик аскар ҳеч кимни ўмармаган ва зарар келтирмаган.
Бир сўз билан айтганда, Флоренциянинг қутқарувчиси мақоми Савонаролага йиллар давомида мурватларни кўпроқ маҳкамлаш имконини берган. Аввалига барчаси ёмон кетмаган. Савонарола сўз ва ишонтириш орқали ҳаракат қилган. “Манманлик гулхани” Флоренцияда 1495 йилдан ёна бошлаган ва борган сари “зарарли” буюмлари шаҳарликларнинг ўзи олиб келишни одат қилган. Аммо “Қуюқ сешанба” воқеаси даврида руҳонийлар етакчиси куч ишлатишни бошлаган ва бу унинг ҳукмронлиги якунининг бошланишига олиб келган. 1497 йил майга келиб Савонарола черковдан ажратиб қўйилган, бир йилдан кейин эса қатл этилган.
Изоҳ (0)