• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)

    2023 йилнинг 6 февралида Туркияда кучли зилзила содир бўлиб, ҳозиргача салкам 1 500 га яқин одам ҳалок бўлди. Маълумотлар доимий равишда янгиланмоқда. Zakon.kz инсониятга маълум бўлган энг ҳалокатли 10 та зилзила ҳақида маълумот берди.

    Фото: Reuters

    2023 йил Туркиядаги зилзила

    Туркиянинг жануби-шарқида содир бўлган 7,8 магнитудали зилзила мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, 45 та давлат ёрдам таклиф қилди. Туркия президентининг сўзларига кўра, мазкур зилзила 1939 йилдан бери энг кучли ер силкиниши ҳисобланади. Мамлакат аҳолиси зилзилаларни маҳаллий вақт билан соат 04:17 да сезган, зилзила ўчоғи Газиантеп шаҳри бўлган. Туркиянинг табиий офатлар ва фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотларига кўра, 40 дан ортиқ ерости силкинишлари қайд этилган.

    Кучли силкинишлар Сурия чегараларига ҳам етиб борган. У ерда зилзила қурбонлари сони 400 кишидан ошган. Алеппо, Латакия, Хама ва Тартус аҳолиси ҳам зилзила қурбонига айланган.

    Кучли силкинишлар Ливан, Иордания, Исроил, Грузия, Арманистон, Афғонистон, Ироқ ва Қозоғистонда ҳам қайд этилган.

    2011 йил Япониядаги Хонс оролининг шарқий қирғоғидаги зилзила

    Бу Япония тарихидаги энг кучли зилзила ҳисобланади. У Япония соҳилидаги энг яқин нуқтадан тахминан 70 км узоқликда содир бўлган. Зилзиладан 69 дақиқа ўтгач, цунами юз бериб, Сендай аэропортини сув босган.

    Фото: britannica.com

    Япониядаги зилзила ва цунами қурбонларининг расмий сони 15 892 кишини ташкил қилади. Япониядаги зилзиладан етказилган зарар 16-25 триллион иен (198-309 миллиард доллар)га баҳоланган.

    2010 йил Гаитидаги зилзила

    Мамлакатда 7 магнитудали асосий силкинишдан сўнг 15 та 5 балли ер қимирлаши кузатилган. 2010 йил 18 мартдаги расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 222 570 кишини ташкил этган, 311 000 киши жароҳатланган. Моддий зарар 5,6 миллиард еврога баҳоланмоқда.

    Фото: britannica.com

    2004 йил Ҳинд океанидаги зилзила

    2004 йил 26 декабрда Ҳинд океанидаги Суматра ороли яқинида зилзила юз берди. Сувости зилзиласининг магнитудаси, турли ҳисоб-китобларга кўра, 9,1 дан 9,3 гача бўлган ва кучли цунамига сабаб бўлган.

    Фото: World Atlas

    Натижада Жанубий Африкадаги Порт-Элизабет шаҳри аҳолиси жабрланган. Турли манбаларга кўра, 300 мингга яқин одам табиий ҳодиса қурбони бўлган.

    1988 йил Арманистоннинг Спитак шаҳридаги зилзила

    1988 йил 7 декабрда Совет Иттифоқи тарихидаги энг даҳшатли зилзила Арманистон ССР шимоли-ғарбида Спитак шаҳрида содир бўлиб, ҳодисада 25 минг киши ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, 140 мингга яқин одам ногирон бўлиб қолган, 514 минг киши бошпанасиз қолган.

    Фото: Eurasia.net

    Ер силкинишлари магнитудаси 6,8 баллни ташкил қилган. Спитак ва бошқа 58 яқин туман вайрон бўлган. Фавқулодда вазият натижасида жами зарар тахминан 10 миллиард совет рублини ташкил этган.

    1976 йил Хитойнинг Таншан шаҳар округидаги зилзила

    Зилзила 28 июль куни Пекиндан 160 км узоқликда содир бўлган, силкинишлар магнитудаси 8,2 ни ташкил қилган. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, қурбонлар сони 255 минг кишига етган. Бошқа манбалар деярли 655 минг киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

    Фото: Ҳугпагес

    1970 йил: Перунинг Чимботе шаҳридаги зилзила

    1970 йил 31 майда Тинч океанида 60 км дан ортиқ чуқурликда 7,9 магнитудали зилзила содир бўлди. Ер силкинишлари Перунинг айрим шаҳарларида кўчкиларни келтириб чиқарди. Аҳолининг 70 фоизга яқини вайроналар остида қолган.

    Фото: BBC

    Фақат 300 нафар аҳоли омон қолишга муваффақ бўлган. Табиий офатдан кўрилган зарар 260 миллион доллардан ошган.

    1960 йил Чилидаги зилзила

    Зилзила 22 май куни содир бўлган, халқ орасида Буюк Чили зилзиласи деб аталади. Ўшанда силкинишлар магнитудаси 9,5 ни ташкил этган. Зилзила цунамини келтириб чиқарган, унинг тўлқинлари баландлиги 10 метрга етган.

    Фото: National Geographic Соciaty

    1 655 киши табиий офат қурбони бўлган, 3 мингга яқин киши жароҳат олган, яна 2 миллион киши бошпанасиз қолган, етказилган зарар ярим миллиард долларни ташкил этган.

    1939 йил Туркиянинг Эрзинжан шаҳридаги зилзила

    27 декабрь куни 7,8 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Бу зилзила ҳозиргача кузатилган энг кучлиси ҳисобланади. Ўшанда 33 мингга яқин одам вафот этган. Зилзила эпицентри Эрзинжан шаҳри яқинида жойлашган. Ер силкиниши 52 сониядан сал камроқ давом этган.

    Фото: Railly News

    1948 йил Туркманистон ССР, Ашхободда зилзила

    5 октябрь куни 7,3 магнитудали даҳшатли зилзила содир бўлди. Ер силкиниши яқин атрофдаги қишлоқларга жиддий зарар етказди, қўшни Эроннинг Деррегез қишлоғига ҳам таъсир қилган. Табиий офатдан 110 минг киши вафот этди.

    Фото: “AKIпресс”

    Биринчи силкиниш тунда содир бўлди, 10 сония ичида шаҳар деярли вайрон бўлди. Табиий офат оқибатларидан сўнг шаҳар тозаланди, қурбонларнинг кўпчилиги қўшни Озарбайжон ва Ўзбекистонга жўнатилди.

    1923 йил Япониянинг Канто ҳудудидаги зилзила

    Канто ҳудудида 1 сентябрь куни зилзила юз берди, унинг магнитудаси 8,3 га етди. Токио ва Ёкогама деярли бутунлай вайрон бўлди.

    Фото: The Atlantic

    Расмий маълумотларга кўра, қурбонлар сони 174 минг кишини ташкил қилади. Тахминан 542 минг киши бедарак йўқолган. Қурбонлар сони қарийб 4 миллион кишига етди. 694 000 та уй ва бошқа бинолардан тахминан 381 000 та бино тўлиқ ёки қисман вайрон бўлди.

    06.02.2023, 21:36   Изоҳ (1)   52440
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. uzganboi@gmail.com / 07.02.2023, 07:30

      Тошкент зилзиласичи,этиборга дойик эмасми???

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда икки яшар бола 11 та магнитни ютиб юборди (фото)

    06.02.2023, 21:09

    Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди

    06.02.2023, 20:34

    Туркманистондан Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани учун “Туркмангаз”нинг олти нафар мансабдори ҳибсга олинди — ОАВ

    06.02.2023, 20:22

    Путин Украинада узоқ давом этадиган урушга ҳам, ядровий зарбага ҳам тайёр эмас — ISW

    06.02.2023, 19:23

    Мамлакатларнинг хавфсизлик индекси эълон қилинди: Ўзбекистон Германия, Россия ва Туркиядан олдинда

    06.02.2023, 17:42

    Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)

    06.02.2023, 16:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45

    Канадалик олимлар саратон тўқимасини 3D принтерда чоп этди

    Илм-фан | 12 июл, 14:30

    Тошкентда 7 бола уйдаги ҳовузда чўкиб, икки нафари ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 14:05

    “Калмар ўйини” юлдузи Хо Сон Тхе рус тилида куйлади

    Лайфстайл | 12 июл, 13:40

    Give me Sport. “Олтин тўп” учун асосий даъвогарлар номи маълум бўлди

    Спорт | 12 июл, 13:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.