Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркияда 1 600 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган зилзила муносабати билан 12 февралга қадар мамлакат бўйлаб мотам эълон қилинди. Тегишли фармонни президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон имзолади.

Фото: AP Photo

“2023 йил 6 февраль куни мамлакатимизда юз берган зилзила муносабати билан етти кунлик умуммиллий мотам эълон қилинди. Байроғимиз 2023 йил 12 февраль, якшанба куни қуёш ботгунга қадар барча миллий ва хорижий ваколатхоналаримизда туширилади”, — деб ёзди Эрдўғон Twitter саҳифасида.

7,8 магнитудали зилзила эпицентри Туркиянинг бир миллиондан ортиқ аҳолиси бўлган Газиантеп шаҳридан 37 километр узоқликда жойлашган. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркияда зилзила қурбонлари сони 1 651 нафарга етди, жароҳатланганлар сони 11 119 нафарни ташкил қилмоқда. Катаклизм катта вайронагарчиликларга сабаб бўлди, силкинишлар Туркияга қўшни мамлакатларда ҳам сезилди.

Сурия ҳам ер силкиниши оқибатида 538 киши ҳалок бўлди, 1 353 киши жароҳат олди. Сурия бош вазири Ҳусайн Арнуснинг синглиси Насуб Арнус 6 февраль куни Хама шаҳрида зилзила пайтида бино қулаши оқибатида вафот этди.

Мавзуга доир: Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Бразилия ва Хитой ўртасида савдода доллардан воз кечилиб, юанга ўтилди
Маҳаллий
“Ўзгидромет” 1 апрель куни қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади