• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ёниб кетган “Апполон-1” экипажи, Бразилияда 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тунги клубдаги ёнғин ва Москвада ўтказилган Лениннинг дафн маросими. Кун хронологиясида 27 январь

    27 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан ёниб кетган “Апполон-1” экипажи, Бразилияда 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тунги клубдаги ёнғин ҳамда Москвада ўтказилган Лениннинг дафн маросимига оид фактлар ўрин олган.

    “Апполон-1” экипажининг ҳалокати

    1967 йил 27 январь куни “Aпполoн” дастури доирасида ўтказилган синовлар уч нафар астронавтнинг ўлими билан якунланган эди. Ҳалокат бу борадаги технологияни қайта кўриб чиқиш ва Ойга қўниш муддатини 1,5 йилга кечиктиришга мажбур этганди.

    Фото: NASA

    “Aпполoн-1” миссияси президент Жон Кеннеди даврида эълон қилинган Ойга қўниш дастурининг биринчи парвозига айланиши керак эди. Аммо кеманинг Ердан учиб кетиши амалга ошмаган — у стартдан бир ой олдин учиш майдончасида ёниб кетган.

    “Aпполoн-1” Сатурн-1Б ракетаси томонидан учириладиган ер атрофидаги орбитада бошқарилувчи биринчи синов парвозини амалга ошириши керак эди. Унинг ёрдамида “Сатурн-Aпполoн” комплексидаги старт тизимлари иши ва ер атрофидаги станциялар назоратини кузатишга хизмат қиладиган тизимларнинг учириш операциясини синовдан ўтказиши керак эди. Парвоз космик кеманинг ҳолатида келиб чиқиб икки ҳафтагача давом этиши мумкин бўлган.

    27 январь куни қўмондонлик-хизмат модулига уч нафар экипаж аъзоси — иккинчи суборбитал парвозни амалга оширган Виржил Грисс, очиқ космосга чиққан биринчи америкалик Эдвард Уайт ва Рожер Чаффи чиққан. Шу куни NASA плугс-оут тест номли махсус синовни ўтказишни режалаштирилган — бунда кема ички қувват манбалари ҳисобига қувватланиши керак.

    Фото: NASA

    Мазкур тизим муваффақиятли ўца, кема космосга учишга тайёр ҳисобланади. Экипаж кун давомида космик капсулада қолиб, турли техник муаммоларни, жумладан, кислород бакидан чиқаётган ҳид бартараф этиш ва алоқа билан боғлиқ ишларни бажарган. “Қўшни биноларда бўла туриб бир-биримизни эшитмаймиз-у, қандай қилиб Ойга учмоқчисизлар?”, — дея бақирган Грисс.

    Техникларнинг сўзларига кўра, Грисс аппарат охирига етказилмаганидан қаттиқ норози бўлган ва жамоа ҳам раҳбариятга кеманинг тайёр эмаслигидан шикоят қилган. Бундан ташқари, Грисс ўзининг бақираётгани ҳеч қандай ҳаракатни пайдо қилмаётганини кўриб, намойишкорона уйидаги лимон дарахтидан лимонларни юлиб, космодромга олиб келган космик кемага илиб чиққан (АҚШда ўта ишончсиз техникани “лимон” деб аташади”).

    Астронавтлар чек-лист устидаги ишларни якунлаб бўлган вақтда модул ичида кутилмаганда ёнғин юзага келган. У тезда кема ичидаги босимнинг ошиб кетишига олиб келган, натижада ичидан очиладиган люк бекилиб қолган.

    Фото: NASA

    Аланда тезда кабина бўйлаб тарқалиши натижасида 25,5 сонияда ҳарорат 1000 даражагача кўтарилган ва кема ичидаги бутун кислород ёниб бўлган. Кейинроқ тергов авария картинасини тасвирлаб берган. Соат 18:30 да борт тармоғида кучланиш содир бўлгани қайд этилган. Орадан 8 сония ўйиб, астронавтлардан кимдир “Олов!”, дея бақирган.

    Икки сония ўтиб, Чаффи “Кабинамиз ёняпти!”, деган. Кейинги етти сония давомида кема билан алоқа узилган, уларнинг охирги гапи қуйидагича эди: “Бизда кучли ёнғин — келинглар, ташқарига чиқамиз, биз ёняпмиз! Ааа…”. Шундан кейин ҳеч кимнинг овози эшитилмаган. Мазкур воқеа 17 сония давом этган холос.

    Фото: NASA

    Яқин атрофда бўлган техниклар астронавтларни чиқариб олишга уринган, бироқ уларнинг барчаси бўғилиб ўлганди. Тергов чақнаш симларни боғланишидаги муаммо сабаб келиб чиққанини аниқлаган, аммо масала фақат бунда эмасди. Кема ичининг тез ёнувчан элементлар билан қоплангани ҳам қатор саволларни юзага келтирган.

    Кейинчалик аниқланишича, асосий муаммо азот аралашган эмас, балки тоза кислород билан тўлдирилгани бўлган. Фожиа оқибатида бошқарилувчан “Aпполoн” дастури 1,5 йилга кечикка, биринчи парвоз эса 1968 йил октябрда амалга оширилган, Ойга эса қўниш 1969 йилда рўй берган.

    Бразилияда 242 кишининг умрига зомин бўлган ёнғин

    2013 йил 27 январь куни кечаси Бразилия жанубидаги Санта-Мария шаҳрида жойлашган Kiss тунги клубида содир бўлган ёнғин 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлганди.

    Фото: Wikipedia

    Ҳодиса оқибатида, шунингдек, 630 киши жароҳат олган. Ёнғин камида 1000 нафар 16—20 ёш оралиғидаги маҳаллий талабалар иштирок этган рок-гуруҳлардан бирининг концерти вақтида юзага келган. Бунга пиротехника воситалардан нотўғри фойдаланиш сабаб бўлган. Қурбонларнинг аксарияти шовқин сўндирувчи полиуретан пўкакларнинг ёнишидан ҳосил бўлган газдан заҳарланиб ўлган.

    Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Гуризада Фандангуэира гуруҳининг чиқиши давомида саҳнада бўлган мусиқачилардан бири “кумуш ёмғир” деб аталувчи пиротехникадан фойдаланган. Ундан сачраган учқунлар шифтдаги товуш сўндирувчи қопламанинг ёнишини ҳосил қилган. Мусиқачилар аввалига сув билан, кейин эса ўт ўчиргич билан алангага қарши курашиб кўрган. Бироқ уларнинг уринишлари самарасиз кетган, бино уч дақиқа ичида заҳарли газга тўлган.

    Фото: Wikipedia

    Қайд этилишича, хавфсизлик ходимлари чиқиш эшикларини ёпиб қўйгани боис, зудлик билан эвакуацияни амалга ошириш имконсиз бўлган ва бу ўз навбатида ваҳима ҳамда тиқилинчни юзага келтирган. Версиялардан бирига кўра, қўриқчилар ёнғин юзага келганидан дастлаб бехабар бўлиб, пулни тўламаган ташриф буюрувчилар бинодан чиқиб кетишига йўл қўймаган.

    Клубнинг биргина чиқиш йўли бўлган, шу сабабдан ўт ўчирувчи ва қутқарувчилар бинога кириш учун деворлардан тешик очишга мажбур бўлган. Терговчиларнинг таъкидлашича, клуб максимум 700 кишилик тадбирни ташкил этиш бўйича лицензияга эга бўлган. Фожиа юз берган вақтда эса бинода мингдан ортиқ одам бор эди.

    Бразилияда содир бўлган воқеа сабаб уч кунлик умуммиллий мотам эълон қилинган. Клубнинг ишлашига рухсат берган саккиз нафар ўт ўчирувчи расмий ҳужжатларни сохталаштириш ва ишига масъулиятсиз ёндашганликда айбланган. Суд уларни айбдор деб топиб, фақат икки нафарини қамоқ жазосига ҳукм этган.

    Фото: Wikipedia

    Шунингдек, клубнинг икки эгасига ва концерт берган гуруҳ аъзоларига ҳам айблов эълон қилинган. Бироқ орадан шунча йил ўтган бўлса-да, бошқа ҳеч ким суд қилинмаган.

    Москвада Лениннинг дафн маросими

    1924 йил 27 январь куни Москвада Лениннинг дафн маросими бўлиб ўтган. Бутун умри давомида у ҳақида турли миш-мишлар юрган, Лениннинг ўзини масалан, немис жосуси ва агенти деб аташган. Аммо энг катта гап-сўз унинг ўлими билан боғлиқ. Мавзолейдаги жасад Ленинга тегишли эмаслиги унинг ташриф буюрувчилар учун очилган заҳоти бошланган.

    Фото: “ТАСС”

    Совет Иттифоқи тарқалгач, Лениннинг жасади сунъий нусха экани тўғрисидаги миш-мишлар яна тарқала бошлаган. Уларга жавобан биринчи балзамнинг ўғли Иля Збарский шундай деб ёзганди: “Мен мавзолейда 18 йил ишладим ва аниқ биламанки, Лениннинг жасади ажойиб ҳолатда сақланган. Сунъий қўғирчоқ ҳақидаги гап-сўзлар ва уйдирмалар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди”.

    Аммо Збарскийнинг баёноти миш-мишлар тарқалишини тўхтата олмаган. 1990 йиллар охирида газеталарда Ленин жасади алмаштириб қўйилгани тўғрисида бир нечта версиялар пайдо бўлган. Етакчи мутахассис профессор Юрий Ромаков мавзолейдаги жасад Лениннинг ўзига тегишли экани, у ажойиб ҳолатда сақланиб, алмаштиришга муҳтож эмаслигини билдирган.

    Совет пропагандаси Владимир Ленин образини “меҳрибон бобо” кўринишида яратган. Аслида инқилоб етакчиси қаттиққўл, қасоскор бўлиб, қари эмасди: у 53 ёшида вафот этган. 1918 йил 30 август куни Москвадаги Михелсон заводида Ленинга отилган ўқ ва шу куни Патроград фавқулодда комиссияси раиси Моисей Урискийнинг ўлдирилиши “Қизил террор тўғрисида”ги қарорнинг имзоланишига олиб келган. Суиқасддан бир неча кун ўтиб, 512 нафар “буржуаз асир” қатл этилган.

    Фото: “ТАСС”

    Эстония ва Латвияда антиболшевик бўлинмалар шаклланганидан хабар топган ҳукумат раҳбари Инқилобий ҳарбий кенгашда Лев Троскийнинг ўринбосари бўлган Эфраим Склянскийга мактуб йўллаган: “Ажойиб режа! Дзержинский билан уни охирига етказинг. Яшиллар номи остида (кейин уларга тўнкаймиз) 10-20 чақириб йўл босиб, қулоқлар, поплар, помешчикларни осамиз. Осилганлар учун мукофот пули 100 минг рубл”.

    Максим Горкий Лениндан Николай II нинг ашаддий танқидчиси бўлган буюк княз Николай Михайловични отувдан сақлаб қолиш учун ўтиниб сўраганида, Халқ комиссарлари кенгаши раҳбари “инқилобга тарихчилар керак эмас”, дея жавоб қайтарган.

    Бу Лениннинг энг даҳшатли фикрлари эмас. У мажбурий меҳнат лагерлари тизимининг яратилишида иштирок этган — 1919 йил охирига келиб Россияда бундай лагерлардан 21 таси фаолият юритарди. У ерда сиёсий кураш ёки жиноят оламига алоқадор бўлмаган тасодифий одамлар ҳам сақланган.

    Фото: “ТАСС”

    “Зўравонлик дунёсини пойдеворигача йўқ қилиш” ва унинг харобаларида ўзининг янги дунёсини қуриш истагига қарамай, 1917 йил октябрь инқилобидан кейин Совет ҳукумати чор тузуми ва Муваққат ҳукуматдан бир қатор мажбуриятларни мерос қилиб олишга мажбур бўлади. Владимир Ленин ва унинг шериклари “қочиб кетган буржуа вазирлари”дан нафақат сиёсий, балки маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳам қанчалик узоқлашишга ҳаракат қилмасин, баъзи жиҳатларда Совет Россияси Россия Республикасининг бевосита вориси сифатида ҳаракат қилган. Болшевиклар инқилобий воқеалардан олдин пайдо бўлган пенсия ҳуқуқий муносабатларини тан олган. Ҳисоб-китоблар 1913 йилги Саноат меҳнати устави асосида амалга оширилган.

    Инноваторларга хос тарзда Ленин технологик тараққиёт билан ҳамқадам бўлишга ҳаракат қилган. У овозли оммавий эшиттириш қурилмаларини яратиш лойиҳаси билан қизиққан, “қоғозсиз газета” ҳақида орзу қилган ва французларга мурожаат қилишни орзу қилган. Кўпинча аҳолини Совет ҳокимиятининг мустаҳкамланиши ва Совет тузумига “душман туҳмати”ни рад этиш тўғрисида хабардор қилиш учун радиограммалар тузган.

    Фото: “ТАСС”

    1923 йил мартга келиб Ленин инсултни бошидан ўтказган, сиёсий фаолликдан чекинган. Унинг етакчи сифатидаги мавқеи умумеътироф этилган — партиянинг барча аъзолари унинг ҳокимиятига бўйсунган, у омма учун инқилоб ва ижтимоий ўзгаришларнинг рамзи эди. Бироқ 21 январь куни соат 18:50 да ҳукумат хабари билан Ленин вафот этгани эълон қилинган.

    Фото: “ТАСС”

    Лениннинг ўлими сабабларининг бир нечта версиялари мавжуд. Унинг даволовчи шифокори, профессор Осиповнинг сўзларига кўра, Ленин 1922 йилнинг март ойида касал бўлиб қолган, ўшанда бош оғриғи, ўнг қўли ва оёғида фалажлик белгилари, нутқида нуқсонлар пайдо бўла бошлаган. Касаллик авж олиб унинг танасини ўнг қисми деярли умуман ишламай қолган, нутқи тўлиқ йўқолган. Эпилептик тутқаноқларнинг бирида унинг юраги тўхтаган.

    “Кун хронологияси” лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    27.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   69981
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самолёт ҳалокатидан омон қолган югославиялик стюардесса, катта урушнинг кичик қаҳрамони — Оди Mёрфи ва Австралияда юз берган “ром исёни”. Кун хронологиясида 26 янв...

    26.01.2023, 09:30

    Исроил президенти Европани Эронга қарши биргаликда курашишга чақирди

    27.01.2023, 07:08

    Қозоғистонда 3 яшар бола тўртта игна ва “замок” бош қисмини ютиб юборди (фото)

    27.01.2023, 00:01

    “10 та танк нима бўлади?” Қайси давлатлар Украинани танклар билан таъминлайди? 

    26.01.2023, 21:52

    “Дарё” кундалигида 26 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    26.01.2023, 21:36

    Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  

    26.01.2023, 21:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21

    Жиззахда ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси ёниб кетди

    Ўзбекистон | 9 май, 19:51

    Покистон Ҳиндистонга 400 тагача дрон учирди

    Дунё | 9 май, 19:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.