• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистон банкларида рақобат даражаси қандай?

    Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражасини таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё”/ Мадина Нурман

    Мазкур тадқиқотда Herfindal-Hirshman индексидан (HHI) фойдаланилди. Herfindal-Hirshman индекси бозор концентрациясининг умумқабул қилинган ўлчовларидан бириидир ва бозор рақобатбардошлигини аниқлаш учун ишлатилади. HHI 1 500 дан паст бўлган бозор рақобатбардош бозор ҳисобланади, HHI 1 500 дан 2 500 гача бўлган бозор ўртача концентрацияланган ва HHI 2 500 ёки ундан юқори бўлган бозор юқори даражада концентрацияланган бўлади.

    Сўнгги 5 йилда Ўзбекистон банк тизимида рақобат активлар бўйича ҳам, кредитлар бўйича ҳам, депозитлар бўйича ҳам ортиб бормоқда. 

    2018 йил 1 январь ҳолатига кўра активлар бўйича HHI индекси 1 520 бўлган бўлса, 2022 йил 1 декабрда эса бу кўрсаткич 1 016 гача пасайди. Кредитлар бўйича ушбу кўрсаткич 1 709 дан 1 082 гача тушди. 

    Депозитлар бозорида бозор иқтисодиёти тамойилларига асосан фаолият олиб борилиши сабабли банклар ўртасида депозитлар учун кучли кураш мавжуд ва бу кураш йилдан йилга ортиб бормоқда. Ушбу тенденция депозитлар бўйича HHI индексининг 919 дан 852 гача тушганида ҳам яққол намоён бўлмоқда. 

    Активлар 

    Давлат улуши мавжуд энг йирик топ-5 банкларнинг (“Ўзмиллий банк”, “Саноатқурилишбанк”, Асака банк, Ипотека банк, Agrobank) банк тизими активларидаги улуши 70,9 фоиздан 60,5 фоизгача камайди. 

    Давлат улуши мавжуд бошқа банклар улуши 11 фоиздан 18 фоизгача ошган бўлса, хусусий банклар улуши 18,1 фоиздан 21,5 фоизгача кўпайди. 

    2025 йилга бориб, банк тизими активларининг умумий ҳажмида давлат улуши бўлмаган банклар активлари улушини 60 фоизгача ошириш режалаштирилган.

    Мазкур даврда банк тизимига Тенге банк, TBC банк, “Anorbank”, Uzum (Apelsin) банк ва Пойтахт банк кириб келди. Ушбу банкларнинг жами активлардаги улуши 1,8 фоизга етди.  

    Кредитлар 

    Топ-5 банкларнинг жами кредит портфелидаги улуши 77 фоиздан 64 фоизгача камайди. Хусусий банклар улуши 11,6 фоиздан 16,6 фоизгача кўпайган бўлса, давлат улуши мавжуд бошқа банклар улуши 19 фоизга етди. Хусусий банклардан “Kapitalbank”, “Hamkorbank”, Ипак йўли банк кредитлар бозорида давлат улуши мавжуд банклар учун ҳам, бошқа хусусий банклар учун ҳам жиддий рақобатчига айланди. 

    “Kapitalbank”нинг жами кредит портфелидаги улуши 1,2 фоиздан 3,8 фоизгача ошган бўлса, Ипак йўли банки улуши 1,8 фоиздан 2,1 фоизга кўпайди. “Hamkorbank” эса бозордаги 3 фоизлик улушини сақлаб келмоқда. 

    Депозитлар 

    2018 йилнинг бошида топ-5 банклар банк тизимидаги жами депозитларнинг 51,2 фоизга эгалик қилган бўлса, 2022 йил 1 декабрь ҳолатига келиб уларнинг улуши 46,9 фоизгача қисқарди. 

    Хусусий банклар томонидан жалб қилинган депозитлар улуши 34,1 фоиздан 36,4 фоизгача кўпайди. Давлат улуши мавжуд бошқа банкларнинг депозит бозоридаги улуши 2 фоиз бандга — 14,7 фоиздан 16,7 фоизгача ошди.

    Депозитлар бозорида давлат улуши мавжуд банклар ва хусусий банклар ўртасидаги рақобатдан кўра хусусий банклар ўртасидаги ўзаро рақобат кучлироқ ҳисобланади. 

    “ЎзКДБ банк”нинг ушбу бозордаги улуши 8,6 фоиздан 3,6 фоизгача камайган бўлса, “Kapitalbank” ўз улушини 4,8 фоиздан 10,9 фоизга етказиб олди. “Hamkorbank” депозитлари улуши 5,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.

    Депозитлар учун рақобатнинг кучайиши муддатли депозитлар бўйича фоиз ставкаларининг жозибадорлигида ҳам ўз аксини топади. 

    Масалан, 2017 йилнинг апрель ойида компанияларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача фоиз ставкаси 5,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2017 йилнинг декабрь ойига келиб 12,1 фоизгача кўтарилди. 2022 йилнинг декабрь ойида эса 16,9 фоизга етди. 

    Жисмоний шахсларнинг муддатли депозитлари бўйича ўртача ставка эса сўнгги 2 йилда 20 фоизни ташкил этиб келмоқда.

    25.01.2023, 18:16   Изоҳ (0)   3703
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Остонада номи ошкор этилмаган McDonald’s ресторанлари пайдо бўлди

    25.01.2023, 13:41

    2022 йилда Ўзбекистон автомобиль бозори қандай ўзгаргани таҳлил қилинди

    24.01.2023, 21:18

    Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ёъл харитаси имзоланди

    24.01.2023, 17:51

    Forbes АҚШнинг энг сахий миллиардерларини эълон қилди

    24.01.2023, 15:48

     Мамлакат экспортининг ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир қилиши таҳлил қилинди

    24.01.2023, 13:50

    Кутилмаган бурилиш: экспeртлар Европада рецессия ўрнига иқтисодий ўсишни кутмоқда

    24.01.2023, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.