Consensus Economics экспертлари 2023 йилда Европа иқтисодиётида рецессия ўрнига иқтисодий ўсиш юз беришини прогноз қилмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.
Consensus Economics ҳисоботида қайд этилишича, глобал иқтисодиётнинг ўсишига энергия харажатларининг пасайиши, Европа ҳукуматларининг қўллаб-қувватлаш чоралари, шунингдек, Хитойда коронавирус чекловларининг бекор қилиниши ёрдам бермоқда.
Декабрь ойида Consensus Economics экспертлари бу йил евроҳудуд рецессияга тушиб қолишини прогноз қилган эди қилишган. Бироқ январь сўрови 2023 йил давомида минтақа иқтисодиёти 0,1 фоизга ўсишини кўрсатди.
UBS иқтисодчиси Анна Титареванинг фикрича, рецессия эҳтимоли ўтган ёздаги 90 фоизга нисбатан 30 фоизгача камайган. Унинг сўзларига кўра, Европа газ омборларини тўлдириш евроҳудуднинг иқтисодий барқарорлигига ҳисса қўшган.
Barclays Bank иқтисодчиси Сильвия Арданянинг таъкидлашича, Европа иқтисодиётидаги пасайиш илгари ўйлангандек кучли бўлмаса-да, минтақа ялпи ички маҳсулоти жорий йилнинг икки чорагида ҳам пасаяди.
Goldman Sachs инвестиция банки таҳлилчилари эса Европа иқтисодиёти рецессиядан қутила олади деб ҳисобламоқда. Уларга кўра, 2023 йилда Европа Иттифоқи ялпи ички маҳсулоти 0,6 фоизга ўсади.
Январь ойида Жаҳон банки жорий йил учун глобал иқтисодий ўсиш прогнозини кескин пасайтирди. Улар 2023 йилда глобал ялпи ички маҳсулот 1,7 фоизга ўсишини кутмоқда.
Изоҳ (0)