• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Нима учун бурун оқиши кузатилади ва бу узоқ давом этса нима қилиш керак?

    Бурун оқиши алоҳида касаллик эмас, балки у ўндан ортиқ турли касалликларнинг белгиси бўлиши мумкин: шамоллашдан, қизамиққача. У билан қандай курашиш керак?

    Физиологик нуқтаи назардан, бурун нафас олиш тизимимизнинг дарвозасидир. Бундан ташқари, унинг нафақат ички тузилиши, балки ташқи шакли ҳам муҳим рол ўйнайди. Нафас олаётганда ҳаво оқими бурун орқали юқорига, сўнг ёй шаклида пастга йўналтирилади. Буруннинг анатомик тузилиши унинг асосий функциясини — ўпкага кирадиган ҳавони иситиш ва тозалашни таъминлайди. Табиатнинг ўзи бу жараённинг самарадорлиги ҳақида қайғурган, турли шаклдаги бурунларни яратдики, улар инсонни ўраб турган атроф-муҳит омилларига мослаштиришга хизмат қилади.

    Шамолли ва совуқ об-ҳаво ҳукмрон бўлган мамлакатлар аҳолисининг бурунлари узун ва тор бўлади: бундай шаклли бурун ҳавони янада самарали иситади. Иссиқ иқлим шароитида яшовчи одамларнинг бурни ҳавони совитиш учун қулай бўлган текис ва қисқа шаклда бўлади. Бундан ташқари, бурун бўшлиғи ҳимоя ва ҳидлаш функцияларини, шунингдек, параназал ҳаво трубалари мавжудлиги сабабли нутқ пайтида фаол иштирок этади. Шунинг учун буруннинг нормал нафас олишининг бузилиши бутун организмнинг умумий ҳолатига таъсир қилади.

    Узоқ вақт давомида бурун оқиши ўтиб кетмадими? Доктор билан маслаҳатлашинг. Нафас олиш қийинлашуви бурун суягининг эгрилиги, оғир шикастланиш оқибати, ривожланишдаги туғма аномалиялар ва бошқа муаммолар туфайли юзага келиши мумкин.

    Ниқоблар… Менга бегона эмас

    Бурун бўшлиғи респиратор инфекцияларнинг патогенларидан биринчи белгини олиши билан ҳимоя механизмлари сифатида аксириш ва шилимшиқ ишлаб чиқаришни кўпайтиради. Кўп жиҳатдан, тез-тез бурнимиз оқишига биз ўзимиз айбдормиз. Ахир, респиратор инфекциялар ҳаво томчи йўллари орқали юқади. Ва бу шуни англатадики, тиббий ниқоб, қўлқоп, қўллар ва юзни тез-тез ювиш, бир марталик рўмолчалардан фойдаланиш инфекция хавфини камайтиради. Агар инфекция бурунга барибир “жойлашиб” олган бўлса, унинг шиллиқ қават ҳужайралари ўзларининг секретор функциясини ва маҳаллий ҳимоя омилларини фаоллаштиради. Бу кундалик ҳаётда бурун оқиши деб аталади, илмий жиҳатдан — ўткир ринит. Бироқ, бурун оқиши нафақат респиратор вирусли инфекцияларнинг, балки қизамиқ, скарлатина ва бошқа касалликларнинг энг кенг тарқалган белгиларидан биридир.

    Маслаҳат. Юқумли ринитни даволаш учун вирусга қарши воситалар, маҳаллий антибактериал ва яллиғланишга қарши препаратлар қўлланилади.

    Мустаҳкам иммунитет

    Фото: “Lisa.ру”

    Бурун оқишининг тез-тез такрорланиши ва тузалишнинг қийинлиги баъзида заиф иммунитетни кўрсатади. Чиниқиш тананинг ҳимоя функциясини кучайтиришга ёрдам беради: эрталаб юзингизни салқин сув билан ювинг ёки контрастли душ олинг, сўнгра сочиқ билан яхшилаб артининг. Кечки пайтда сувда “оёқда юриш” қилинг. Ваннага сув қуйинг (ҳарорат 35 даража), у тўпиққа етар даражада бўлсин. Бир неча дақиқа сувда юринг. Ҳар бир кейинги процедура билан сув ҳароратини 2-3 градусга камайтириб боринг.

    Маслаҳат. Ўзингизни йиқилиб кетаётгандек ҳис қиляпсизми, бурун оқиши пайдо бўлдими? Шамоллашнинг олдини олиш учун хантал, денгиз тузи ёки доривор ўсимликлар билан оёқларни қиздириб олинг. Мингяпроқ, каламус илдизи, ореганони тенг нисбатда олинг. 100 г аралашманинг устига 2 литр қайноқ сув қуйинг ва уни қайнатиб олинг. Ва совуқ сув устига тўкинг. Аммо ёдда тутинг: агар тана ҳарорати аллақачон кўтарилган бўлса, сиз оёқларингизни иссиқ ванна қила олмайсиз — бу юрак учун қўшимча юк.

    Томчиларни тўғри танланг

    Буруннинг оқиши билан боғлиқ асосий муаммо — бурун шиллиқ қаватининг шишиши туфайли нафас олишнинг қийинлашуви. Уни енгиллатиш учун вазоконстриктив(томирларни торайтирувчи) таъсирга эга бурун томчилари қўлланилади -улар бурун оқишини даволашнинг энг кенг тарқалган воситаларидир. Аммо сиз улардан 7-10 кундан ортиқ бўлмаган муддатда фойдаланишингиз мумкин: бу дориларни узоқ муддат қўллаш бурун шиллиқ қаватида касаллик жараёнларининг кучайишига, ринит ва бурун полипларининг ривожланишига, шунингдек, қон босимининг ошишига олиб келиши мумкин. Бу пайтда асоси ёғ бўлган томчиларни қўллаш самаралироқдир: уларнинг таъсири узоқроқ давом этади ва қарамликка олиб келмайди. Ва сиз бурунни кучсиз туз эритмаси билан ювишингиз мумкин (бир чимдим тузни олинг ва бир стакан илиқ сувда эритиб олинг), календула эритмаси (бир стакан илиқ сув учун 3 томчи календула дамламаси) ёки тайёр фармацевтик эритмалардан фойдаланинг. Жараён охирида бурунни яхшилаб қоқиб ташланг.

    Маслаҳат. Вазоконстриктор томчиларининг тезроқ ишлаши учун фойдаланиш вақтида бошингизни орқага эгиб, бир оз ён томонга буринг. Бурун йўлларини юваётганда, пипеткадан фойдаланинг, эритмани бурун билан тортманг.

    Асоратларнинг олдини олинг

    Ўткир ринит икки сабабга кўра сурункали ҳолатга ўтиши мумкин: даволанишнинг узоқ давом этиши ва иммунитетнинг заифлашиши. Иккинчи омил ҳал қилувчи рол ўйнайди. Сурункали ринитда бурун доимий равишда битиб қолади, қичишиш, аксириш ва шилимшиқнинг доимий секрецияси безовта қилади. Ўткир ринитдан фарқли ўлароқ, сурункали шаклда бурун шиллиқ қаватининг тузилиши бузилади ва вақт ўтиши билан буруннинг бириктирувчи тўқимаси ўсади, томир деворларининг қалинлиги ошади, касаллик ривожланиб бораверса, бурун суяги шикастланади. Сурункали ринитнинг сабаблари ҳар хил — орофаренкс, синусит, кисталар ва бурун полиплари касалликлари, шунингдек, юрак, буйраклар, жигар ва ўпка касалликлари. Бундан ташқари, хавф омиллари зарарли меҳнат шароитлари ва, албатта, чекишдир.

    Маслаҳат. Спиртли ичимликлардан воз кечинг. Спиртли ичимликлар бурун шиллиқ қаватининг ҳолатига салбий таъсир қилади: қон томирларини кенгайтиради, қоннинг турғунлигини келтириб чиқаради, бурундан нафас олишни қийинлаштиради.

    Аллергия айбдор

    Фото: “Lisa.ру”

    Одатда аллергик ринит аксириш, бурунда қичишиш, шиллиқ қаватнинг шишиши ва кўп миқдорда суюқлик ажралиши билан бошланади. Кўпинча бу кўзлардаги қичишиш ва ёшланиши билан бирга келади. Аллергик ринитнинг белгилари, қоида тариқасида, аллергенларнинг таъсири энг кучли бўлган ўсимликларнинг гуллаш даврида аниқ намоён бўлади. Бу бурун оқиши гул чангига аллергия ёки поллиноз деб аталади. Чанг, ҳайвонлар юнги, моғор ва қўзиқорин споралари, озиқ-овқат ва бошқа аллергенлар аллергик ринитни қўзғаб, йилнинг исталган вақтида нохуш аломатлари билан пайдо бўлиши мумкин.

    Маслаҳат. Қайси аллерген сизга таъсир қилаётганини аниқлашга ҳаракат қилинг. Иложи бўлса, ундан қочинг. Аллергик ринитда антигистаминлар ёрдамга келади, аммо уларни шифокор кўрсатмаси бўйича ишлатиш керак.

    Ҳид билиш ҳисси қаерга кетди?

    Шамоллашнинг асоратларидан бири гипосмия — ҳид билиш функциясининг пасайиши. Ҳид билиш ҳисси орқали одам овқатни таҳлил қилади, ҳавода аралашмалар мавжудлигини аниқлайди ва ҳоказо. Буларнинг барчаси бурун бўшлиғида нафас олиш жараёнида ҳаво оқими ўтадиган ҳидлаш анализатори рецепторлари мавжудлиги туфайли амалга ошади. Бундан ташқари, тригеминал асабнинг учлари бурун бўшлиғида жойлашган бўлиб, ҳаёт учун хавфли моддалар тирновчи хусусият билан таҳдид қилганда, нафас олиш рефлексли равишда тўхтайди.

    Маслаҳат. Агар сиз ҳидни сезмаётган бўлсангиз, шифокордан ёрдам сўранг. Чунки ҳид билиш ҳисси ишламаслиги нафақат ўтказилган коронавирус асорати, балки маиший газ, кимёвий моддалар, хавфли суюқликлар билан заҳарланиш сабабидан ҳам бўлиши мумкин.

    Белгиланган синусит

    Агар бурун оқиши табиати ўзгарган бўлса, бурун соҳасида, кўзлар остида ёки қошлар устида оғриқли ҳислар мавжуд бўлса, товуш билан боғлиқ муаммолар сезилса, тана ҳарорати кўтарса, дарҳол шифокор билан маслаҳат қилишингиз керак. Ушбу аломатлар ўткир ринит — синуситнинг асоратини кўрсатади. Бугунги кунда синуситни даволашда интраназал воситалар (томчилар ва спрейлар) ва оғиз препаратлари қўлланилади. Улар доривор моддалар мажмуасини ўз ичига олади ва бир вақтнинг ўзида антибактериал, яллиғланишга қарши, шишни камайтирувчи ва суюлтирувчи таъсирга эга.

    Маслаҳат. Бурун оқишида қуруқ иссиқлик ҳар доим ҳам фойдали эмас. Ўткир ринитнинг дастлабки кунларида бурун қанотлари яқинидаги жойни кунига 2-3 марта 5-7 дақиқа давомида илиқ қум, дон, туз ёки қайнатилган тухум пўчоқлари билан иситишингиз мумкин. Бурунда йирингли ажралма кузатилган вақтда бу усулни қўллаш мумкин эмас.

    Мавзуга доир:

    • Бурун битишини қандай бартараф этиш мумкин?
    • Бурун бўшлиғининг қийшайиш сабаблари ва асоратлари
    25.01.2023, 18:35   Изоҳ (0)   63442
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўтириб ишлайдиганлар учун: бел оғриғини енгиллаштирувчи машқлар (фото)

    25.01.2023, 18:12

    Ҳеч қандай таблеткаларсиз! Уй шароитида бош оғриғини енгиллатишнинг 10 та усули

    25.01.2023, 15:10

    Қишда тишларимиз ёмонлашишига 4 та сабаб

    25.01.2023, 13:17

    Табиий антибиотик: қайси зиравордан қишда ҳар куни ейиш керак?

    24.01.2023, 14:32

    Фақат овқатдан эмас: қорин соҳасида ёғ тўпланишига сабаб бўлувчи 6 та зарарли одат

    23.01.2023, 17:14

    Ҳар куни пишлоқ истеъмол қилганда организмда қандай ўзгариш юз беради?

    23.01.2023, 09:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.