• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё” кундалигида 24 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар 

    “Дарё” нашри 24 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Жанубий Африка республикаси Россия ва Хитой билан қўшма ҳарбий машғулотларни бошлайди

    АQSҲ Жанубий Африка Республикасининг Россия ва Хитой билан қўшма ҳарбий машғулотларда иштирок этиш қароридан хавотирда, деди Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер.

    “АQSҲ, аввал ҳам айтганимиздек, Россия Украинага қарши уруш олиб бораётган бир пайтда у билан машғулотлар ўтказадиган ҳар қандай давлатдан хавотирда”, — деган котиб.

    19 январь куни Жанубий Африка Республикаси Мудофаа вазирлиги ва ҳарбий фахрийлар Россия ва Хитой билан мамлакат қирғоқларида қўшма машғулотлар ўтказиш режалари ҳақида маълум қилганди. Улар 17 — 27 февралда Ҳинд океанида, Дурбан порт шаҳри ва Ричардс-Бей ҳудудларида ўтказилиши керак. Вазирлик манёврларнинг мақсадини “оператив кўникма ва билим алмашиш” деб атади.

    Бундан ташқари, январь ойи ўртасида Беларусь ҳудудида Россия ва Беларуснинг минтақавий қўшин гуруҳлари таркибига кирувчи ҳарбий авиацияси бўлинмаларининг қўшма ўқув машқлари бошланган. Машғулотлар Беларусь ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари аэродромларида ва полигонларида 16 январдан 1 февралга қадар бўлиб ўтади. Россия томонидан ушбу тадбирларда мамлакат ҳаво-космик кучлари жанговар гуруҳлари қатнашмоқда.

    Украинада оммавий кадрлар алмашинуви эълон қилинди

    Украина президенти Владимир Зеленский турли даражадаги кадрларни алмаштириш режалари ҳақида маълум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, президент офиси раҳбарининг ўринбосари Кирило Тимошенко истеъfogа чиққан, яна бир қанча ҳарбий-фуқаролик маъмуриятлари раҳбарлари лавозимини тарк этиши мумкин.

     Бундан ташқари, Испанияда дам олгани учун танқидга учраган Бош прокурор ўринбосари Алексей Симоненко истеъfogа чиқиш ҳақида ариза ёзди.

    “Кадрлар бўйича қарорлар аллақачон қабул қилинган, бу вазирликлар ва марказий ҳукуматнинг бошқа тузилмалари ҳамда ҳудудлардаги турли даражадаги раҳбарларга, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига тегишли — кимдир бугун, кимдир эртага”, — деган Зеленский веб-сайтида эълон қилинган мурожаатда.

    Айнан кимлар истеъfogа чиқиши мумкинлиги ҳақида “Украина ҳақиқати” ўз манбаларига таяниб хабар берди. Нашрнинг ёзишича, Тимошенконинг ўрнини Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Алексей Кулеба эгаллаши мумкин.

    “Бабел” нашрига кўра, Тимошенко вилоят маъмуриятларидан бирини бошқариши мумкин. Суми ва Днепропетровск вилоятлари раҳбарлари, шунингдек, 2022 йилда Россия томонидан аннексия қилинган Украинанинг Запороже ва Херсон вилоятлари маъмуриятлари раҳбарлари истеъfogа чиқиши мумкин.

    ЖССТ давлатларни болалар ўлимига сабаб бўлган дориларга нисбатан  чора кўришга чақирди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ёътал сироплари билан боғлиқ болалар ўлими ҳолатларидан сўнг хавфли препаратлардан ҳимоя қилиш учун “тезкор ва келишилган чоралар” кўришга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Ташкилот ҳолат юзасидан баёнот бериб, 2022 йилда Гамбия, Индонезия ва Ўзбекистонда 300 дан ортиқ бола, асосан, 5 ёшгача бўлганлар, хавфли таркибий қисмга эга дорилар сабабли ўткир буйрак етишмовчилигидан вафот этганини таъкидлади. Мазкур сироп таркибидаги этилен гликол ва/ёки диэтилен гликол болаларнинг ўлимига сабаб бўлган.

    “Бу моддалар ишлаб чиқаришда эритувчи ва антифриз сифатида ишлатиладиган заҳарли кимёвий таркиб бўлиб, уларни оз миқдорда бўлса ҳам қўллаш ўлимга олиб келиши мумкин ва ҳеч қачон дори воситалари таркибида бўлмаслиги керак”, — дейилади баёнотда.

     ЖССТ 194 та давлатдан ўлим ҳолатларининг олдини олиш учун чора кўришга чақирди.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда камида 20 нафар бола Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган “Док-1 Макс” сиропини истеъмол қилиш ортидан вафот этди. Ҳозирда давлат хавфсизлик хизмати томонидан “Док-1 Макс” препарати билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарган компанияга қарши иш очган.

    Компаниянинг сироп ишлаб чиқарилиши тўхтатилган. ЖССТ “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дорилари ҳақида огоҳлантирган. Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 Макс” дорисини ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензиясини тўхтатган.

    Ўзбекистонда ҳокимият органлари ва ҳокимларнинг айрим мажбурият ва ваколати бекор қилинмоқда

    Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳокимлар айрим ваколатлардан маҳрум бўлмоқда, деб хабар берди Норма.

    Маълум қилинишича, “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.

    Киритилаётган ўзгаришлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳокимлар, божхона органлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ваколатларига ҳамда МЧЖни мажбурий аудитдан ўтказиш талабига оид.

    Қарорга кўра, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида тиббий ёрдам сифатини клиник-статистик стандартларга риоя этилишини назорат қилиш ваколати бекор қилинмоқда

    Ҳокимлар уй-жой мулкдорлари ва уй-жойдан фойдаланувчиларидан коммунал хизматлар тўлови ва мажбурий бадалларни тўлаш бўйича қарзларни ундириш тўғрисида даъволар билан судга мурожаат қилиш ваколатидан маҳрум бўлмоқда.

    Эндиликда чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситаларининг эгалари  мажбурий суғурта бўйича мажбуриятларнинг бажариши устидан назоратни божхона органлари амалга оширмайди. Ушбу ваколат давлат ёъл ҳаракати хавфсизлиги хизматида сақланиб қолмоқда.

    Вазирлар Маҳкамаси, Молия ва иқтисодиёт вазирлигининг аудиторлик фаолиятини тартибга солиш бўйича айрим ваколатлари нодавлат нотижорат ташкилотларига ўтказилди.

    24.01.2023, 22:07   Изоҳ (0)   1030
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар Қиёмат соати милларини 10 сония олдинга суриб қўйди (видео)

    24.01.2023, 21:46

    Хитой билан урушда АҚШнинг снарядлари бир ҳафта ичида тугайди — WSJ

    24.01.2023, 21:34

    НАТО раҳбари Украинага танклар етказиб бериш муҳимлиги сабабини тушунтирди

    24.01.2023, 21:10

    142 та самолёт ва 10 та кема: АҚШ ва Исроил тарихдаги энг йирик ҳарбий машғулотларни бошлади

    24.01.2023, 20:12

    Украина ҳужум қилмаслик тўғрисида шартнома тузишни таклиф қилди — Лукашенко

    24.01.2023, 19:59

    Қозоғистон афғонистонлик хотин-қизларни ўқитиш дастурини қайта йўлга қўймоқчи

    24.01.2023, 19:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.