“Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг Саудия Арабистонига ўтиш тафсилотлари маълум бўлди.
Аввалроқ Криштиану Роналдуни ўз сафига қўшиб олган “Ан-Насср” хорватиялик футболчига қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Okаз нашрининг маълумотларига кўра, Ар-Риёд клуби Модрични қишки трансфер ойнасида сотиб олмоқчи ва унга йилига 40 миллион евро маош ва 2,5 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.
“Реал” Лукани қишда сотишдан бош тортса, Саудия Арабистони жамоаси ёзда Модрични эркин агент сифатида қўлга киритади.
Лука Модрич жорий мавсум Ла Лигада 16 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)