“Тоттенҳэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн Премьер Лига 21-тури доирасида кечган “Фулҳэм”га қарши баҳсда (1:0) гол уришга эришди.
29 ёшли футболчи лондонликлар сафида АПЛдаги 300-ўйинида майдонга тушди. Кейн “Тоттенҳэм” сафида барча мусобақалар доирасидаги 266-голини урди.
Бу борада англиялик футболчи “шпорлар” рекордчиси Жимми Гривзнинг натижасини такрорлаб, клуб тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Кейн жорий мавсум АПЛда 21 та ўйин ўтказиб, 16 гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Изоҳ (0)