“ПСЖ” хўжайини бўлган Qatar Sports Investments (QSI) “Манчестер Юнайтед”га қизиқиш билдирмоқда.
The Аthletic нашрининг хабарига кўра, инвестицион гуруҳ инглиз клубини харид қилмоқчи.
QSI жорий йилнинг бошида харидни амалга ошира олмайди. Бунинг учун улар “ПСЖ”ни сотишига тўғри келади.
Муқобил вариант ҳам мавжуд: Қатар суверен фонди (Qatar Investment Authority) “ПСЖ” ва унинг эгаларидан алоҳида янги бизнес тузилмасини яратиши мумкин, аммо бу футбол назоратчиларининг ҳар хил текширувларига олиб келади.
“ПСЖ” президенти ва QSI бош директори Носир ал-Ҳелайфи “Манчестер Юнайтед” эгалари Глейзерлар оиласи билан учрашмаган.
Шунингдек, QSI Саудия Арабистони консорсиумидан ҳам рақобат кутаётгани қайд этилган. Саудия Арабистони суверен фонди эса аллақачон “Ньюкасл”га эгалик қилмоқда.
Изоҳ (0)