“Лацио” бош мураббийи Маурицио Саррига қатор топ-клублардан қизиқиш бўляпти.
Il Messaggero нашрининг хабар қилишича, 64 ёшли мутахассис хизматига Англиянинг “Тоттенҳэм”, “Эвертон” ва “Вест Ҳэм” клубларидан қизиқиш бор. Улар келаётган ёзда мураббийни ўз жамоасида кўрмоқчи. Испаниядан эса “Атлетико” қизиқиш билдирган.
Италиялик мутахассиснинг ўзи “Лацио”да қолишни истамоқда. У жамоа билан амалдаги шартномасини 2025 йил ёзига қадар узайтирганди.
Айни вақтда Рим клуби 18 ўйинда 34 очко тўплаб, А Серияда 6-ўринда бормоқда. Жамоа 24 январь куни “Милан”га қарши ўйнайди.
Изоҳ (0)