Фернанду Сантуш Польша терма жамаоси бош мураббийига айланди.
Польша футбол иттифоқи (PZPN) Португалия терма жамоаси собиқ бош мураббийи билан шартнома имзолади.
“Сантуш Европа Чемпионати ва Миллатлар Лигасида ғалаба қозонган, жаҳон даражасидаги футболчилар билан бирга ишлаган, бу жуда қимматли.
Янги мураббий жамоага ва Польша футболига жуда яхши нарсаларни олиб келишига ишонаман. Асосий мақсадимиз — 2024 йилги Европа Чемпионати финал босқичига чиқиш. Бутун диққатимизни шунга қаратамиз”, — дейди PZPN раҳбари Сезари Кулеша.
Сантуш 8 йил мобайнида Португалия терма жамоасини бошқарган. ЖЧ—2022 дан сўнг истеъfogа чиққан эди. Шунингдек, мутахассис “Порту”, “Спортинг”, “Бенфика” ва Греция терма жамоаларида ишлаган.
68 ёшли мураббий Польшада Чеслав Михневич ўрнини эгаллади.
Изоҳ (0)