Леверкузеннинг “Байер” жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.
Ўзбекистонлик футболчи қишки трансфер ойнаси ёпилгунга қадар янги клубга ўтишни хоҳламоқда.
“Рома” ва “Торино” ўртасидаги музокаралар ўз жадаллигини ёъқотди, чунки туринликлар “Рома”нинг ҳужумчи учун қўйган талабларини бажаришдан бош тортмоқда.
Шу сабабдан Элдорнинг агентлари унинг хизматларини чет элга, хусусан Германияга таклиф қилди. Sky Sports нашрининг хабар беришича, “Байер” Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда ва уни мавсум охирига қадар ижарага олмоқчи.
Элдор Шомуродов жорий мавсум римликлар сафида А Серияда 6 та ўйинда майдонга тушган.
Изоҳ (0)