«Ньюкасл» Англия Премер Лигасининг 21-турида «Кристал Пэлас» билан дуранг ўйнади (0:0).
Эдди Ҳау шогирдлари Англия чемпионатида 31 августдан бери ютқазмаяпти. Ўшанда жамоа «Ливерпуль»га енгилганди (1:2). Шундан бери «ҳаккалар» АПЛда 9 ғалаба ва 6 дуранг қайд этди.
АПЛда 15 ўйинлик мағлубиятсиз серия «Ньюкасл» тарихидаги рекорд натижа ҳисобланади.
Шунингдек, «Ньюкасл» АПЛда кетма-кет 16 та ўйинда биринчи бўлимда гол ўтказмади. Бу «Ливерпуль»нинг 2002 йилдаги натижасидан кейинги энг яхши кўрсаткич.
Айни вақтда «Ньюкасл» 20 ўйинда 39 очко тўплаган ҳолда, 3-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)