«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Премер Лига 21-тури доирасида «Челси»га қарши кечган ўйиндан (0:0) кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Биз биринчи ва иккинчи бўлимни яхши бошладик, вазиятларга эга бўлдик, бироқ бутун ўйин давомида шу руҳда давом этишни уддалай олмадик. Ҳар икки жамоа жуда агрессив ҳаракат қилди.
‘Челси’ дарвозаси олдида кўплаб голли вазиятлар яратдик ва уларда ҳам бир нечта имконият бўлди. Биз иккинчи бўлимда эҳтирос ва аниқлик билан ҳимояландик, бироқ шу билан бирга ўз дарвозамиз олдида чуқурроқ ҳимояга ўтириб олдик.
Охир-оқибат натижадан қониқдим, чунки биз бу майда қадамларни қабул қилишимиз керак. Бунга таянишимиз мумкин», — дейди Клопп.
Ушбу натижадан кейин ҳар иккала жамоа очколари сонини 29 тага етказди. Мерсисайдликлар 8-поғонани, «аристократлар» эса 9-ўринни банд этган.
Изоҳ (0)