«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн «Манчестер Юнайтед»га ўтиш бўйича музокараларга тайёр.
Daily Mail нашрининг хабарига кўра, манкунианликлар ёзги трансфер ойнасида Кейнни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда ва аллақачон ушбу трансфер тафсилотлари билан танишишни бошлаган.
Англиялик ҳужумчи Эрик тен Ҳагнинг трансфер рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Шунингдек, Кейнга «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Аввалроқ, «шпорлар» директорлар кенгаши раҳбари Дэниэл Леви ҳар қандай АПЛ клуби учун Ҳаррининг трансфер нархи 100 миллиондан кам бўлмаслигини маълум қилганди. Бошқа лига вакилларига эса нарх арзонроқ бўлади.
Изоҳ (0)