Грузияда аёл жарроҳнинг хатоси туфайли уч ой давомида қорнида қайчи билан юрган, деб хабар бермоқда «Имеди».
Воқеа Тбилисида содир бўлган, Мардалеишвили номидаги тиббиёт марказида операциядан ўтган аёл янада кучли оғриқдан шикоят қилиб келган.
Аёл нима сабабдан уч ой давомида оғриққа дош бергани хабарда айтилмаган, аммо рентген давомида қорин бўшлиғидаги аввал операция қилинган жойда жарроҳлик қайчиси топилди. Аёл фавқулодда операция қилиниб, қорнидаги қайчи олиб ташланди.
Клиника раҳбарияти узр сўраб, жабрланувчидан нафақат уни уч ой олдин операция қилган жарроҳни, балки операцияда иштирок этган барча тиббиёт ходимларини ҳам жазолашга ваъда берди.
Изоҳ (0)