• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Брежневга суиқасд уюштирган кичик лейтенант, СССРда водород бомбасини яратган олимнинг сургун қилиниши ва Санкт-Петербургдаги «Қонли якшанба». Кун хронологиясида 22 январь

    22 январь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Брежневга суиқасд уюштирган кичик лейтенант, СССРда водород бомбасини яратилган олимнинг сургун қилиниши ҳамда Санкт-Петербургдаги «Қонли якшанба»га оид фактлар ўрин олган.

    Брежневга суиқасд уюштирган кичик лейтенант

    1969 йил 22 январь куни Совет армиясининг кичик лейтенанти Кремлга кириб бориб, ҳукуматга тегишли «Зил-111Г» машинасини ўққа тутганди. Террорчи унинг ичида Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси бош котиби Леонид Брежнев борлигига ишонган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    Аслида эса у ичида космонавтлар — Георгий Береговой, Валентина Терешкова, Алексей Леонов ва Андриян Николаев бўлган машинани ўққа тутганди. Олти сония ичида «Макаров» пистолетидан 9 миллиметрли ўнта ўқ машинанинг олд ойнасини тешиб ўтган ва ҳайдовчи Иля Жарков ҳалок бўлган. Береговойни ойна кесиб кетган, Николаевга ва қўриқчилар офицерига ўқ теккан.

    У вақтларда «Зил-111Г» мамлакатнинг юзи ҳисобланган. Чиройли машина Американинг «Кадиллак», «Бюик» ва «Паккарда» услубларидан фойдаланган ҳолда яратилган, бироқ зирҳланмаган эди. Береговой ҳайдовчининг олдига отилиб, қўл тормозини тортган. Фахрий қоровул мотоциклчиси Василий Зацепилов космонавтларни ўз танаси билан тўсиб қолиб, 11-ўққа дуч келган. Кейинги сониялар давомида махсус хизмат ходимлари ҳужум уюштирган шахсни ерга ётқизиб, қўлга олишга муваффақ бўлади.

    Василий Зацепиловга Қизил юлдуз ордени, коммуналкадан иккинчи хона ва прапоршик унвони берилган. Воқеа жойига кўплаб меҳмонлар, телевидение ходимлари тўплангани боис фавқулодда ҳолатни яширишнинг имкони йўқ эди. Брежнев космонавтлардан «келинглар, бу ҳақида ҳеч нарса демаймиз», — деган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    22 ёшли геодезист Виктор Илин 1969 йил 21 январь куни Ленинград яқинидаги ҳарбий қисмдан иккита пистолет билан қочиб кетган. Самолётга чипта олиб, қурол билан Москвага келган. Ҳарбий қисм табиийки унинг қочиб кетгани бўйича қидирув эълон қилиб, унинг ташқи кўриниши ҳақидаги маълумотларни тарқатган. Аммо Ленинградда ҳам, Москвада ҳам уни ҳеч ким тўхтатмаган.

     

    У шаҳар бўйлаб айланган, собиқ милициячи бўлган амакисиникида тунаган. Эртаси куни унинг шинелини ўғирлаб, Кремлга йўл олган. Кутилмаган тасодифлар занжири бу ерда ҳам давом этган: у ҳеч қандай тўсиқларсиз барча қўриқлов чизиқларидан ўтиб бориб, Боровиский дарвозлари қаршисидан позициясини эгаллаган.

    Илин Брежневни нима сабабдан отмоқчи бўлганини қуйидагича тушунтирган: «совет даври ўз умрини яшаб бўлди, кўплаб давлатларда ҳарбий тўнтаришлар содир бўлмоқда». У терговчиларни тўнтариш ҳуқуқини Конституцияга киритиш кераклигига кўндирмоқчи бўлган. Шунингдек, у Жон Кеннедини ўлдириб, машҳурликка эришган Ли Харви Освалддан илҳомланган.

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    1969 йилда Илин суд қилиниб, унинг ҳукмига кўра, руҳий касалхонага даволаниш учун юборилган. Илин якка тартибдаги беморлар учун мўлжалланган палатада 20 йил ўтирган. 1988 йилда онасининг илтимоси билан у Ленинграддаги Скверосов-Степанов номидаги руҳий шифохонага ўтказилган. Орадан йил ўтган у озод этилган. Бундан ташқари, унга бир хонали квартира берилган ва ҳарбий пенсия тайинланган.

    Водород бомбасини яратган академикнинг сургун қилиниши

    1980 йил 22 январь куни водород бомбаси яратувчиси Андрей Сахаров Горкий шаҳрига сургун қилинган эди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Андрей Сахаров 1921 йил 21 май куни Москвада физик ва уй бекаси оиласида дунёга келган. Болакай уйда ўқиш-ёзишни ўрганган ва 7-синфдагина мактабга чиққан. 1938 йилда Сахаров Москва давлат университетининг физика факультетига ўқишга топширган, 1942 йилда Халқ комиссариатининг топшириғи билан у Уляновскдаги патрон заводига юборилган. У меҳнат фаолияти давомида бир неча бор ўзини кўрсатган, турли йўналишларни модернизация қилиш таклифларини илгари сурган. Орадан икки йил ўтган Сахаров Москвадаги Физика институти директори номига ариза юборади. Ўз хатида бўлажак олим «назарий физика» мутахассислиги бўйича аспирантура имтиҳонларига киритилишига рухсат сўраган.

    Аспирантурада ўқиган йиллари Андрей Сахаров кўплаб маърузалари билан чиқиш қилган, журналларда ўз мақолаларини чоп этган. 1947 йилда у номзодлик диссертациясини ёқлаган ва 1948 йилда Вазирлар кенгаши ҳамда Совет Иттифоқи Коммунистик партияси Марказий қўмитаси қарорлари билан ташкил этилган тадқиқот гуруҳи аъзосига айланган. Гуруҳнинг вазифаси — водород бомбасини яратиш бўйича назарий ва ҳисоб-китоб ишларини амалга ошириш. Кейинроқ маълум бўладики, мазкур гуруҳ тузилишидан олдин совет разведкаси немис физиги Калус Фуксдан АҚШда водород бомбасини яратиш устида иш бошлангани ҳақида маълумот олган. Қуролланиш пойгаси вақтида рақибни ортда қолдиришга қарор қилинади.

     

    Махфий ишга эндигина жалб этилган Сахаровни Давлат хавфсизлик қўмитаси генерали Вячеслав Малишев ўз кабинетига чақириб, унга партияга аъзо бўлиш таклифини билдиради. Олим партиянинг айрим ҳаракатлари, хусусан, айбсизларнинг ҳибсга олиниши тўғри эканидан шубҳаланиши боис таклифни рад этади.

     

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    1950 йилда тадқиқотлар давомида Андрей Сахаров ва Игорь Тамм магнит термоизоляция плазмаси принципидан фойдаланган ҳолда бошқарилувчи термоядровий реакциядан энергетика мақсадида фойдаланиш таклифини билдиради. Орадан уч йил ўтгач, Игорь Таммнинг таклифи билан 32 ёшли Андрей Сахаров СССР Фанлар академияси академиклигига сайланади.

    Тарихчиларнинг қайд этилишича, Андрей Сахаров тадқиқотлари билан бир қаторда ядровий қуролларни синовдан ўтказиш ва қуролланиш пойгаси сиёсатига фаол қаршилик кўрсатиб келган.

    Андрей Сахаров бошқа олимлар билан бирга ядровий ва термоядровий қурол устида 1968 йилга қадар иш олиб боради. Бу вақтда унга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси фаолияти билан шуғулланиш таклифи билдирилади. 1970 йилда Сахаров СССРда инсон ҳуқуқлари пропагандаси ва таъминоти муаммосини ўрганишга қаратилган Инсон ҳуқуқлари қўмитасининг таъсисчиларидан бирига айланади. 1973 йилда Андрей Сахаров швециялик мухбир Улле Стенхолмга интервью берган. Олим ўз интервьюсида совет жамиятининг асосий камчиликлар, хусусан, эркинлик йўқлиги, бошқарувдаги бюрократизм ҳақида гапирган.

    Интервьюдан бир ой ўтиб Юрий Андропов ва СССР бош прокурори Роман Руденконинг «Академик А.Д. Сахаровни аксилсовет фаолияти тўғрисида»ги хати пайдо бўлган. Унда олим «Совет Иттифоқига душманлик кайфиятини» яна бир бор намоён этгани ва «Ғарбни совет давлати сиёсатига қарши фаол чиқишга» чақиргани келтирилган.

    1975 йилда олим «одамлар ўртасида тинчликнинг асосий тамойилларини қўрқмасдан қўллаб-қувватлагани» ва «ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва инсон қадр-қимматини бостиришнинг ҳар қандай кўринишига қарши мардонавор кураши» учун тинчлик учун Нобель мукофотига сазовор бўлган.

    Академик ўзининг сургун қилинишидан олдин ғарб газеталарида совет қўшинларининг Афғонистонга киритилиши сиёсатидан очиқ норозилик билдиргани келтирилган мақолалар чоп этган. 1980 йил 22 январь куни олиб ишга кетаётганида қўлга олинган ва рафиқаси Елена Боннер билан бирга судсиз Горкий шаҳрига сургун қилинган. У ерда Сахаров уч карра Социалистик меҳнат қаҳрамони унвонидан маҳрум этилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Сургун вақтида Сахаров бир неча бор очлик эълон қилган ва уни мажбуран госпиталга ётқизишган. Шундай очликлардан бири вақтида олим рафиқасининг юрагини операция қилдириш учун хорижга олиб чиқиш имконияти учун курашган. Шу билан бирга, Андрей Сахаровнинг фаолиятига қарши кампания давом этган, унинг руҳий носоғломлиги тўғрисида ёза бошлашган.

    1983 йилда академиклар Александр Прохоров, Георгий Скрябин, Андрей Тихонов ва Анатолий Дороднисин «Қачонки ор-номус ва виждон йўқолса» номли хати билан Андрей Сахаровни танқид қилиб чиқади.

    Орадан икки йил ўтгач, Сахаров Михаил Горбачёвга мактуб йўллаб, рафиқасининг даволаниши учун хорижга чиқишига рухсат беришини сўрайди. Шу билан бирга, академик келажакда сиёсий ишларга аралашмасликка ва ўзини илмий меҳнатга бағишлашга ваъда беради. 1986 йил 23 декабрь куни академик сургундан озод этилади.

    Санкт-Петербургдаги «Қонли якшанба»

    Бундан 118 йил олдин Россияда тарихчилар томонидан биринчи рус инқилоби сифатида таърифланиб келинадиган фожиавий воқеалар содир бўлганди. 1905 йил 22 январь куни Санкт-Петербургда бир неча минг ишчи Қишки сарой томон юриш қилганди. Унга яхши нотиқ ва оламонга таъсир ўтказа олувчи Полтава губерниясидан бўлган роҳиб Георгий Гапон бошчилик қилган.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    Гапон худди Григорий Распутин каби сирли шахс ҳисобланган. Совет даврига тегишли тарихий адабиётларда Гапон ҳақида турли афсоналар мавжуд, у агент ва подшоҳ армиясида провакатор бўлгани келтирилган. СССР тарқалиб кетгач, ушбу маълумотларга мустақил тадқиқотчилар томонидан аниқлик киритилган.

    Шундай қилиб Гапон Россия империяси пойтахтининг ишчи муҳитида обрўли жойни эгаллаб, 1904 йилда «Санкт-Петербургдаги Россия завод ишчиларининг йиғини» қонуний жамоат ташкилотига бошчилик қилган. У дастлаб ҳокимиятнинг илтифотига сазовор бўлган ва фаолиятини полиция бўлими ҳомийлигида давом этган.

    1905 йил январь ойи бошида Санкт-Петербургдаги энг йирик корхона — Путилов заводида бир нечта ишчиларнинг ишдан бўшатилишига сабаб бўлган иш ташлаш бошланди. Иш ташлашга бошқа фабрика ва туманларнинг ишчилари ҳам қўшилган: охир-оқибат уларнинг барчаси Николай II нинг олдига петиция билан боришга қарор қилади.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

     

    Бироқ петициядан иқтисодий бандлар билан бирга, қатор сиёсий талаблар ҳам ўрин олган. Уларнинг бир қисми давлат тузилишининг асосларига таъсир кўрсатган ва очиқ-ойдин провакация характерига эга бўлган. Бундан ташқари, петицияни тузганлар шоҳ оламон олдида барча талабларни бажаришга қасам ичишини талаб қилган.

    «Ҳукмдорим! Биз олдингга ҳақиқат ва ҳимоя истаб келдик… Бошқа кучимиз қолмади, шоҳим. Сабр-косамиз тўлди», — дейилади петицияда.

    Ҳарбийлар ва полиция расмийлари ўнлаб ташкилотчиларни изоляция қилиш ўрнига, Гапоннинг юриш бўлмайди деган гапларига ишонган. Бу вақтда Николай II нинг ўзи Петербургда эмасди, шу сабабли Қишки саройда унинг қўлига петицияни топшириш аҳмоқона фикр эди. Охирги дақиқаларда расмийлар Гапон икки томонлама ўйин олиб бораётганини тушуниб қолган. Манифестациядан бир кун олдин шаҳарга қўшин киритиш ва марказни блоклашга қарор қилинган.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    Белгиланган кунда Қишки саройга минглаб одамлар бостириб кирган. Кўпчилик ўз оилалари билан ҳаракатланган. Уларнинг аксарияти оддий гўл инсонлар бўлиб, Николай II га содиқ эди. Ишчилар император вазиятга одилона баҳо бериб, «ёвуз фабрикачилар»ни жазолайди деб ҳисоблаган. Аммо ҳарбийлар вазиятга инобатга олиб ўтирмасдан, Петербургнинг турли нуқталарида оламонга қарши ўқ узади. Натижада ваҳима юзага келган ва қурбонлар пайдо бўлган. Намойишчилар жуда кўпчиликни ташкил этганидан, ташкилотчилар уларнинг ҳаракатини тезда тўхтата олмаган.

    Фожиа Николай II да оғир хотираларни қолдирган. Воқеалардан Царское Селада хабар топган шоҳ, қаттиқ хавотирга тушган. «Оғир кун! Петербургда ишчиларнинг Қишки сарой томон бориши сабаб жиддий тартибсизлик рўй берди. Қўшинлар шаҳарнинг турли нуқталарида ўт очиши керак эди, кўплаб инсонлар ўлдирилган ва яраланган. Эй Худо, нақадар қийин ва оғир!», — деб ёзганди шоҳ ўз кундалигига.

    24 январь куни ҳукумат хабари эълон қилинган. Унда Петербургдаги воқеалар давомида 96 киши ҳалок бўлгани ва 333 киши яралангани келтирилган. Кейинчалик яраланганларнинг 34 нафари ҳам вафот этган. Қурбонларнинг ҳақиқий сони узоқ вақт ноаниқлигича қолиб келган. Хориж мухбирлари 2-3 минг, баъзилари ҳатто 20 минг киши ўлдирилгани ҳақида ёзган. Владимир Ленин ўз мақолаларидан бирида ҳалок бўлганлар сонини 4,6 минг киши дея кўрсатган. Гапон эса 300—600 киши ҳалок бўлгани ва камида 5 минг киши яралангани ҳақида ёзган.

    Фото: «Gazeta.ru»

    Фото: «Gazeta.ru»

    Ҳарбийлар томонидан ўт очиш бошлангач, Гапонга фуқаролик кийимини кийгизишиб, Максим Горкийнинг квартирасига олиб боришган. Гапонни кўрган ёзувчи уни қучоқлаб, йиғлаб юборган ва «энди охиригача бориш» кераклигини айтган. Бу ерда роҳиб ишчиларга мактуб йўллаб, уларни қуролли қаршилик кўрсатишга чақирган ва ўзи хорижга қочиб кетган. Миграцияда бўлган даврида Гапон «Ҳаётим тарихи» номли мемуарларини ёзган.

    Қирғиндан кейин Петербург полицияси бошлиғи лавозимдан олинган ва ички ишлар вазири Пётр Святополк-Мирский истеъфога чиқарилган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

     

    Мавзуга доир: «Қирол учун гильотина»: Людовик XVI нинг қатл этилиши, товушдан тез учадиган «Конкорд»лар ва қимматбаҳо «Салера»нинг ўғирланиши. Кун хронологиясида 21 январь

     

    22.01.2023, 09:30   Изоҳ (0)   50377
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энг ашаддий меҳнатсеварлар қайси мамлакатларда яшаши маълум бўлди

    21.01.2023, 15:57

    Медведев Украинадаги махсус операцияни «янги Ватан уруши» деб атади

    21.01.2023, 15:29

    ISW: Кремль Москвага мудофаа тизимларини ўрнатиш орқали россияликларга Украинадаги уруш қанчалик хавфлилигини кўрсатмоқчи бўлган

    21.01.2023, 14:50

    Шошилинч равишда Ўзбекистонга қўнган самолётдан хавфли моддалар топилмади

    21.01.2023, 13:19

    Британия бош вазири ижтимоий тармоққа жойлаган видеосидан кейин жаримага тортилди (видео)

    21.01.2023, 12:33

    Москвадан Гоага учаётган самолёт портлаш хавфи туфайли Ўзбекистонга йўналтирилди

    21.01.2023, 11:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.