• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дарё» кундалигида 19 январда содир бўлган энг муҳим воқеалар

    «Дарё» нашри 19 январда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

    Путин узоқ давом этадиган урушга тайёрлгарлик кўряптими?

    Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши узоқ муддатли урушга тайёрланмоқда. Буни исботловчи бир нечта омиллар бор, деди НАТО бош котиби ўринбосари Мирча Жоане Ҳарбий қўмита мажлиси чоғида. Жоаненинг қайд этишича, бунга бир қанча омиллар ишора қилмоқда, хусусан:

    • яқинда 200 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчиларнинг сафарбар қилиниши;
    • маҳаллий қурол-яроғ ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши;
    • бошқа мамлакатлардан — хусусан, Эрондан қурол сотиб олиш суръатларининг оширилиши.
    Шу муносабат билан НАТО бош котиби ўринбосари 2023 йил ҳарбий жиҳатдан қийин бўлиши ҳақида огоҳлантирди ва зарурат бор экан, Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди.

    Аввалроқ Путин Россия амалга ошираётган ишлар, шу жумладан, «махсус операция» ҳам, гўёки, урушга нуқта қўйишга уриниш эканини айтганди.

    Зеленский Си Цзиньпинни мулоқотга таклиф қилди

    Украина президенти Владимир Зеленский Хитой халқ республикаси раиси Си Цзиньпинга хат ёзди, деб хабар беради South China Morning Post. Мактубни унинг рафиқаси Елена Зеленская Давосдаги иқтисодий форум чоғида Хитой вакилларига топширган.

    Зеленская журналистларга маълум қилишича, хат мулоқотга таклифдан иборатдир, у Хитой раҳбарияти бу таклифга жавоб беришига умид билдирди. Владимир Зеленский анчадан буён Си Цзиньпинни Россия президенти Владимир Путинга босим ўтказиб, уни урушни тўхтатишга чақиришга уринмоқда, дейилади хабарда.

    Хитой дипломатик даражада Россияга қарши чиқмаяпти — Пекин Украинада низо бошланишида Вашингтонни айбдор деб атамоқда шунингдек, БМТда Украинага босқин билан боғлиқ масалалар бўйича овоз беришда бетараф қолмоқда.

    Киевнинг Қримга зарба бериш масаласида АҚШ ўз позициясини юмшатмоқда

    Айни вазиятда ,АҚШ Украинани Қримдаги нишонларга зарба бериш имконига эга воситалар билан таъминлаш масаласи бўйича ўз позициясини аста-секин юмшатмоқда. Бу ҳақда The New York Times газетаси ёзади

    Яриморол Россия томонидан аннексия қилинганидан бери АҚШ Қримни Украина ҳудуди деб таъкидлайди. Бироқ уруш бошланганидан кейин Қўшма Штатлар Киевга яриморолдаги нишонларга зарба бериш воситаларини жўнатишдан бош тортди.

    NYT ёзишича, ҳарбийлар ва АҚШ президенти маъмуриятининг амалдорлари шахсий суҳбатларда Украина Қуролли кучларининг Қримга зарба бериши мақсадга мувофиқ эмаслигини таъкидлаб, фронтнинг бошқа қисмларидаги нишонларга эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблаган.

    Энди бўлса муносабат ўзгарган, деб ёзади NYT. Байден маъмурияти агар Украина кучлари Россияни Қрим устидан назоратни қўлдан чиқариш бўйича ташвишга тушира олса, бу келажакдаги ҳар қандай музокараларда Киев позициясини мустаҳкамлайди, деган фикрга келмоқда.

    АҚШ расмийлари ва экспертлари орасида Россиянинг тактик ядро қуролларини қўллаши ҳақидаги хавотирлар ҳам пасайган, аммо уларнинг фикрича, бундай сценарий хавфи барибир сақланиб қолмоқда.

    Мақолада таъкидланишича, Украинани Қримдаги нишонларга зарба беришга қодир масофада учадиган ракеталар билан таъминлаш ҳақида ҳали ҳеч қандай гап йўқ. Аммо Қрим кўприги сингари, яриморолнинг асосий таъминот йўлларига ҳужум қилиш учун HIMARS ёппасига ўт очиш тизимлари ва Bradley зирҳли машиналаридан фойдаланиш имконияти муҳокама қилинмоқда.

    Айни вазиятда Германия канцлери Олаф Шольц: АҚШ Киевга Abrams танкларини жўнацагина, Берлин ҳам Леопардъларни юборишини маълум қилди

    Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволовчи дорилар ишлаб чиқарилади

    Шавкат Мирзиёев Сингапурга давлат ташрифи доирасида фармацевтика йўналиши бўйича иккита келишув битимини имзолади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов маълумот берди.

    Қайд этилишича, ушбу мамлакатнинг «Мейнхардт Груп» компанияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган Лойиҳалаштириш ва инжиниринг маркази билан иммунобиологик препаратлар ишлаб чиқарувчи, умумий қиймати 49 миллион долларга тенг фармацевтика корхонаси очилиши белгиланди.

    Унга мувофиқ, мамлакатда касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнида қўлланадиган қуйидаги препаратлар тайёрлаш йўлга қўйилади:

    • вакцина, анатоксин, пробиотик ва эубиотиклар;
    • иммуноглобулин ва иммун зардоблари, ген инженерлиги йўли билан олинган моноклонал антитаналар;
    • иммун коррексияси, иммун танқислиги муолажаси ва профилактикасида қўлланиладиган иммуномодуляторлар
    Бундан ташқари, «CиПиЖи Интернейшнл» компанияси ҳамкорлигида очилаётган Ўзбекистон—Сингапур инвестиция корхонаси билан илдиз ҳужайралари асосида дори воситалари тайёрловчи биофармацевтика комплексини ташкил этишга қаратилган қиймати 100 миллион долларлик лойиҳани рўёбга чиқаришга келишилди.

    Илдиз ҳужайралари ёрдамида жароҳат ёки дегенератив хасталиклар натижасида ўзгаришга учраган тўқималарни тиклаш мумкин. Шу маънода, лойиҳанинг амалга оширилиши туфайли онкологик касалликлар муолажаси ҳамда марказий асаб тизими ҳужайраларини тиклашда қўлланадиган биофармацевтик воситалар ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

    19.01.2023, 22:00   Изоҳ (0)   8861
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамзан Қодиров армияда соқолга қарши бўлганларни фронтнинг олдинги чизиғига юборишни таклиф қилди

    19.01.2023, 21:34

    Эрон Қрим ва Донбасснинг Россия томонидан аннексия қилинишини тан олмади

    19.01.2023, 21:22

    Европарламент Путин ва Лукашенко учун махсус трибунал яратишга овоз берди

    19.01.2023, 20:21

    Қирғизистонда депутат энергетика вазирини қишки мавсумга тайёрланмагани учун жавобгарликка тортишга чақирди

    19.01.2023, 19:59

    АҚШда Илон Маскка қарши суд жараёни бошланди

    19.01.2023, 18:32

    Қозоғистонда Путиннинг Украинага босқинини қўллаб-қувватлаган депутат партиядан четлаштирилди

    19.01.2023, 17:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.