Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистон шахмат федерацияси эронлик спортчи Сара Хадемнинг Олмаотада бўлиб ўтган жаҳон чемпионати вақтида таъқибга учрагани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Коллаж: «Дарё»

Коллаж: «Дарё»

«Муайян хавфлар мавжуд эди. Турнир директори сифатида ҳамкасбларни йиғиб, вазиятни кўриб чиқишимга тўғри келди. Номаълум шахслардан қўнғироқлар бўлди, жумладан, федерация ходимлари номига ҳам. Улар иштирокчининг яшаш жойи, йўналиши ва бошқа маълумотларни билишга уринди», – деди федерация биринчи вице-президенти Дармен Садвакасов.

У вазият кескинлашиши мумкинлиги сабабли шахматчи хавфсизлигини таъминлаш илтимоси билан Олмаота ҳокимлигига мурожаат қилинганини айтди. Қизни қўриқлаш учун хавфсизлик ходимлари ҳам бўлган.

«Биз унинг мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетишини таъминладик: у ўз ватанига эмас, балки Испанияга учиб кетди ва ҳозирда қайтишни режалаштирмаяпти», — деди шахмат федерацияси вице-президенти.

Хадем Олмаота шаҳрида бўлиб ўтган тезкор шахмат ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида ҳижобсиз қатнашган. Бу Эроннинг аёллар дресс-коди бўйича қонунларига зиддир. Ҳолат юзасидан Эрон шахмат федерацияси қиздан юз ўгирганини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Маҳаллий
Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди — Республика валюта биржаси
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди