АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида 4 267 квадрат метрлик дунёдаги энг катта пицца тайёрланмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Пицца пишганидан кейин 68 мингдан ортиқ бўлакка бўлинади. Уни тайёрлаш учун 6,193 килограмм хамир, 2,244 килограмм соус, 3,992 килограмм пишлоқ ва 630 496 та колбаса ишлатилган. АҚШдаги Pizza Hut ресторанлар тармоғи президенти Давид Гравес жараён ҳақида фикр билдирган:
«Биз Лос-Анжелесдаги анжуманлар марказидамиз ва бугун дунёдаги энг катта пицца бўйича жаҳон рекордини янгилаяпмиз. Шу тариқа Big New Yorker пиццамизнинг дунёдаги энг каттасини тайёрлашга қарор қилдик. Кўриб турганингиздек, катта жамоа ишламоқда. Пиццанинг ўлчамига қаранг, у тахминан 4 267 квадрат метрни ташкил қилади. Пицца тайёр бўлгач, 68 минг бўлакка бўлинади. Ажойиб томони шундаки, унинг ҳеч бири исроф бўлмайди. Биз уни Лос-Анжелесдаги баъзи маҳаллий озиқ-овқат хайрия жамғармаларига юборишимиз мумкин. Шундай экан, бундан хурсандмиз», — дейди у.
Таъкидланишича, пицца 48 соатда тайёр бўлиши кутилмоқда, у шу тариқа дунёдаги энг катта пиццага айланади.
Изоҳ (0)