Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда кечган аномал совуқ кунларининг бирида Telegram мессенжеридаги каналлар кўпчилик эътиборини тортган видео тарқатди.

Унда совуқ бўлишига қарамасдан ёрилган «труба»ни тузатишга уринаётган, совуқ сувнинг заҳридан қочмай, вазифасини аъло даражада уддалаётган сув таъминоти ишчиси тасвирланганди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

«Дарё» мухбири Telegram’даги қорақалпоқ сегментининг эътиборини торган видео қаҳрамонини излаб топди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълум бўлишича, видеодаги ҳолат 2023 йилнинг 14 январь куни Нукус шаҳрида юз берган. Видео қаҳрамони эса «Қорақалпоқ сув таъминоти»да таъмирловчи бўлиб ишлайдиган 46 ёшли Жеткербай Қўсбергенов бўлган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Таъкидланишича, аномал совуқ сабаб ер тагидаги сув қувурларида «авария» юз берган. Вазиятни ўнглаш учун Жеткербай Қўсбергенов жавобгар бўлган. Шу сабаб, қолаверса, касбига бўлган муҳаббати сабаб у совуқ ҳавони ҳам писанд қилмай вазифасини охиригача бажарган.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»
Тўғри, ўша куни жуда совуқ эди. Лекин касбимиз шу бўлгани учун вазиятга жавоб беришимиз керак. Носозлик бартараф этилмаса, аҳоли сувсиз қоларди. Касбимиз машаққатли, аммо касбимни севаман. Шунинг учун кун-у тун вазифамизни сидқидилдан бажаришга ҳаракат қиляпмиз, — дейди у.
Видео қорақалпоқ сегменти эътирофига сазовор бўлиб, шу касб эгаларига нисбатан одамлар олқишини, уларга бўлган муҳаббатини изҳор қилишига сабаб бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова